https://sputniknews.uz/20210629/mutaxassis-emlangandan-keyin-ham-koronavirus-yuqtirib-olish-kuzatilishi-yuzasidan-izoh-berdi-19455428.html
Мутахассис эмлангандан кейин ҳам коронавирус юқтириб олиш кузатилиши юзасидан изоҳ берди
Мутахассис эмлангандан кейин ҳам коронавирус юқтириб олиш кузатилиши юзасидан изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Маълум бўлишича, Зангиотадаги шифохонада даволанаётган беморларнинг 11 нафари биринчи вакцинация босқичидан сўнг шифохонага мурожаат қилган. 29.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-29T12:13+0500
2021-06-29T12:13+0500
2021-06-29T16:55+0500
жамият
вакцина
covid-19 умумжаҳон пандемияси
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/07/16149542_0:0:3067:1725_1920x0_80_0_0_0947635343519b9a958db051d9d5d6b1.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавирус ва эмланиш ҳақидаги саволларга жавоб берди.Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозирда олинаётан барча вакциналар коронавируснинг мавжуд штаммларидан ҳимоя қила олади. Энг асосийси, COVID-19га қарши эмланиш касалликнинг нохуш ва оғир асоратларидан асрайди. Бироқ шундай бўлган тақдирда ҳам бундай беморларда хасталик енгил ва аломатларсиз ўтади. Яъни, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатига олиб келмайди.Унинг таъкидлашича, коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи ёки учинчи дозасидан сўнг 3 ҳафта давомида шаклланади. Шу даврда эмланган инсон ўзини шахсий муҳофаза қилиши ўта муҳимдир.“Шу маънода, коронавирус инфекцияси туфайли оғир аҳволга тушиб қолган беморларни даволаётган шифокор сифатида барча юртдошларимиздан вакцинация тадбирларига жиддий эътибор беришларини сўраган бўлардим”, - дея хулоса қилди шифохона директори.
https://sputniknews.uz/20210627/toshkentdagi-savdo-majmualarida-aholini-covid-19-ga-ommaviy-qarshi-emlash-boshlandi-19426844.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/07/16149542_266:0:2995:2047_1920x0_80_0_0_6b3b1a23a3a35f978eb663b83012c35d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, вакцина, covid-19 умумжаҳон пандемияси, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Мутахассис эмлангандан кейин ҳам коронавирус юқтириб олиш кузатилиши юзасидан изоҳ берди
12:13 29.06.2021 (янгиланди: 16:55 29.06.2021) Маълум бўлишича, Зангиотадаги шифохонада даволанаётган беморларнинг 11 нафари биринчи вакцинация босқичидан сўнг шифохонага мурожаат қилган.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов коронавирус ва эмланиш ҳақидаги саволларга
жавоб берди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳозирда олинаётан барча вакциналар коронавируснинг мавжуд штаммларидан ҳимоя қила олади. Энг асосийси, COVID-19га қарши эмланиш касалликнинг нохуш ва оғир асоратларидан асрайди.
“Тўғри, айрим ҳолларда вакцина олгандан кейин ҳам касалланиш мумкин, бироқ бу ҳолат асосан вакцинациянинг фақатгина биринчи босқичидан ўтган, яъни уни белгиланган тартибда тўлиқ олмаган инсонларда кузатилади.Хусусан, айни пайтда шифохонамизда даволанаётган 11 нафар бемор айнан биринчи вакцинация босқичидан сўнг шифохонага мурожаат қилган бўлиб, уларнинг иммун тизимида нейтралловчи антитаначаларнинг (Nab) титри ҳали тўлиқ шаклланмаган даврда касалланиш юз берган”, - дейди Ҳусанов.
Бироқ шундай бўлган тақдирда ҳам бундай беморларда хасталик енгил ва аломатларсиз ўтади. Яъни, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатига олиб келмайди.
Унинг таъкидлашича, коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи ёки учинчи дозасидан сўнг 3 ҳафта давомида шаклланади. Шу даврда эмланган инсон ўзини шахсий муҳофаза қилиши ўта муҳимдир.
“Шу маънода, коронавирус инфекцияси туфайли оғир аҳволга тушиб қолган беморларни даволаётган шифокор сифатида барча юртдошларимиздан вакцинация тадбирларига жиддий эътибор беришларини сўраган бўлардим”, - дея хулоса қилди шифохона директори.