https://sputniknews.uz/20210627/toshkentdagi-savdo-majmualarida-aholini-covid-19-ga-ommaviy-qarshi-emlash-boshlandi-19426844.html
Тошкентдаги савдо мажмуаларида аҳолини COVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланди
Тошкентдаги савдо мажмуаларида аҳолини COVID-19 га қарши оммавий эмлаш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун, 27 июндан, Тошкент шаҳридаги барча савдо шохобчаларида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, деб хабар қилмоқда... 27.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-27T10:38+0500
2021-06-27T10:38+0500
2021-06-27T11:59+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1b/19426796_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_504475691c9627dc243feb2de81c393a.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун, 27 июндан, Тошкент шаҳридаги барча савдо шохобчаларида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Яшнобод тумани марказий поликлиникасида оилавий шикофор бўлиб ишловчи Ҳилола Қулаҳмадованинг маълум қилишича, савдо марказида вакцинанинг биринчи дозасини олиш мумкин. Бунинг учун паспорт сўралади. Вакцинанинг қолган дозаларини фуқаролар ўзлари яшайдиган поликлиникаларда олишлари мумкин.Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эмланиш акцияси "Мен вакцина олдим" (#мен_вакцина_олдим) шиори остида бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши бепул ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланган.Санитария-эпидемиология хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, савдо шохобчаларида коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан ташқари “Спутник V” вакцинаси билан ҳам эмланиш мумкин. Бироқ “Спутник V” вакцинасининг миқдори камлиги сабабли у ҳамма нуқталарга етказилмаган. Яқин кунларда бу вакцинанинг янада кўпроқ партияси олиб келинса, унинг савдо жойларидаги миқдори кўпайтирилади.Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Sputnik мухбирига Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг биринчи компонентини олганини маълум қилган эди.Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотларига кўра, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси коронавируснинг "дельта штаммига" қарши ҳам самарадордир.
https://sputniknews.uz/20210625/ozbek-xitoy-vaktsinasi-hind-shtammiga-ham-qarshi-tura-oladi--19409391.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/1b/19426796_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_6782b1ee1d2aa3c14c3e67d32550f60f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бугун, 27 июндан, Тошкент шаҳридаги барча савдо шохобчаларида аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Яшнобод тумани марказий поликлиникасида оилавий шикофор бўлиб ишловчи Ҳилола Қулаҳмадованинг маълум қилишича, савдо марказида вакцинанинг биринчи дозасини олиш мумкин. Бунинг учун паспорт сўралади. Вакцинанинг қолган дозаларини фуқаролар ўзлари яшайдиган поликлиникаларда олишлари мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эмланиш акцияси "Мен вакцина олдим" (#мен_вакцина_олдим) шиори остида бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши бепул ихтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланган.
Санитария-эпидемиология хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, савдо шохобчаларида коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан ташқари “Спутник V” вакцинаси билан ҳам эмланиш мумкин. Бироқ “Спутник V” вакцинасининг миқдори камлиги сабабли у ҳамма нуқталарга етказилмаган. Яқин кунларда бу вакцинанинг янада кўпроқ партияси олиб келинса, унинг савдо жойларидаги миқдори кўпайтирилади.
Аввалроқ президент матбуот котиби Шерзод Асадов Sputnik мухбирига Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг биринчи компонентини олганини маълум
қилган эди.Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотларига кўра, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси коронавируснинг "дельта штаммига" қарши ҳам
самарадордир.