АҚШ Туркияга Қобулни топширди: толиблар қандай муносабат билдиради?
22:39 18.06.2021 (янгиланди: 22:46 18.06.2021)
© AP / Allauddin KhanБоевики движения Талибан*
© AP / Allauddin Khan
Oбуна бўлиш
АҚШ ва НАТО қўшинлари Афғонистондан чиқарилгач, Қобулда қолдирилган турк бўлинмалари "бор зарбани" ўзига чақириши муқаррар. Чунки улар АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги тинчлик битимини бузиб, Ислом республикасида янги жанговар ҳаракатлар авж олишига шароит яратади
Турк-афғон можароси Марказий Осиёдаги қўшни давлатларда турбулентликни юзага келтириши, ва ҳатто, Шимолий атлантика альянсининг "иккинчи келиши" сабабига айланиши мумкин.
АҚШ ва Туркия президентлари Жозеф Байден ва Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ ва НАТО қўшинлари чиқиб кетганидан кейин Қобул аэропортини қўриқлашга келишиб олишди. Бу ҳақда Оқ Уй томонидан 17 июн куни тарқатилган баёнотда айтилди. Мамлакатнинг асосий ҳаво бандаргоҳи хавфсизлигини сентябрдан кейин Афғонистонда қоладиган Туркия қўшинлари томонидан таъминланади. Бунга параллел равишда альянс Туркия, АҚШ ва Буюк Британия кучлари томонидан Қатар ҳудудида афғон спецназларини тайёргарликдан ўтказиш имконияти устида ишламоқда.
РФ ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова пайшанба куни Афғонистонда турк ҳарбий контингентининг сақланиб қолиши Дохада тузилган битимга зидлиги ва афғонлараро миллий ярашувга имкон қолдирмаслиги ҳақида баёнот қилган эди. Бу ерда гап 2000-4000 турк аскарлари ҳақида бормоқда.
РФ ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова пайшанба куни Афғонистонда турк ҳарбий контингентининг сақланиб қолиши Дохада тузилган битимга зидлиги ва афғонлараро миллий ярашувга имкон қолдирмаслиги ҳақида баёнот қилган эди. Бу ерда гап 2000-4000 турк аскарлари ҳақида бормоқда.
Сал аввал Афғонистон ҳукуматининг турк томони билан музокаралари бўлиб ўтди. Президент Эрдоған АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондан чиқарилгач, у ерда стабилликни сақлаб турувчи "ягона ишончли мамлакат" Туркия эканлиги ҳақида гапирди.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар АҚШ ва иттифоқдошлар томонидан тегишли (катта) миқдордаги молиялаштириш ва моддий таъминот амалга ошириладиган тақдирда Афғонистон Ислом Республикаси пойтахти аэропортини муҳофаза қилиш имконияти ҳақида ахборот берди. Шуни алоҳида айтишим керак-ки, Қобул аэропорти улкан бўлиб, катта шаҳар "ичида" жойлашган ва унинг хавфсизлигини таъминлаш - ўта мураккаб бўлган вазифадир.
Толиблар чет эл қўшинлари тўлиқ чиқарилишини талаб қилишмоқда, Туркия ҳам НАТО аъзоси эканлигини эслатишмоқда, яъни турклар босқинчи сифатида олиб қаралмоқда. Хорижий державалар Афғонистонда ўз қуролли кучлари қолдирилишига бўлган умиддан воз кечишлари кераклиги қайд этилган.
Экспертлар билдирган фикрга кўра, Ислом республикасида турк ҳарбий контингентнинг бўлиши Қобул аэропорти ва АҚШ элчихонаси хавфсизлигига хизмат қилишдан ҳам кўра, Эрдоғаннинг буюк Усмонийлар империясини қайта тиклаш орзусига кўпроқ хизмат қилади. Бу оралиқда эса Афғонистондаги портлашга яқин вазият янада кўпроқ деградация қилмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари нейтралитетни сақлаб қолиши даражаси ўта паст.
Минтақавий ҳамкорлик
Афғонистон ва Қозоғистон 18 июн куни ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Ҳужжатни Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ва Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳиб имзоладилар. Келишув муштарак ҳарбий машқлар ўтказилиши, ҳарбий кадрларни тайёрлашни, моддий-техник кўмак, икки мамлакат разведка хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кўзда тутади.
Афғонистон-Қозоғистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги янги келишув фонида АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзоднинг Нур-Султонга ташрифи кун тартиби анча ойдинлашди. Халилзод Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев билан Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан Қозоғистон-Америка кенгайтирилган стратегик шериклиги ривожланиш истиқболлари тўғрисида музокаралар олиб борган эди.
Аввалроқ Ҳиротда Афғонистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Рашид Мередов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар бир қатор қўшма иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилдилар (ТАПИ, Эрон Ислом Республикасига электр энергияси етказиб бериш, темир йўл қурилиши, Ҳиротдан Туркманистонга мармар экспорти) ва бу икки мамлакат ўртасида ривожланиб бораётган хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни истисно қилмайди. Афғонистон ТИВ раҳбари, жумладан, Ашхободга Туркманистон ҳудудида Қобул ва "Толибон"* ўртасида музокаралар ўтказишга тайёрлиги учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон жанубий қўшниникида тинч ҳаёт ўрнатилишида етакчи роллардан бирини ўйнамоқчи ва ўтган ҳафтада Афғонистонга пандемияга қарши курашиш учун минглаб кислород баллонларини тортиқ этди. Тошкент Афғонистон хавфсизлиги - бу Ўзбекистон хавфсизлигидир, дея ҳисоблайди. Шу сабабли, Қобул ва "Толибон"* раҳбарияти билан алоқалар ўрнатилган. Толиблар таъсирини Ўзбекистон томони воқеалар қандай ривож топишидан қатъий назар ҳисобга олмоқчи. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 18-19 июн кунлари Туркияда бўлиб ўтаётган дипломатик форумда бўлиб турибди ва у ерда катта эҳтимол билан афғон муаммолари муҳокама этилади.
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден 15 июн Куни Женевада бўлиб ўтган саммитда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишган эди. Америка етакчиси терроризм тикланишига йўл қўймаслик мақсадида Россия Федерациясига "Афғонистонда ёрдам беришга" тайерлигини таъкидлади. Аввалроқ АҚШ ва НАТО кучларининг Афғонистондан чиқиб кетиши фонида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу "эҳтимолий таҳдидларни ҳамкорликда қайтаришни режалаштириш" мақсадида Тожикистон ва Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
Террористик таҳдидлар
Афғонлараро тинчлик музокаралари боши берк кўчага кирган. АҚШ ва НАТО қўшинларининг 1 майдан чиқиб кетиши Афғонистонда террорчилар шафқатсизлиги ҳамда жанговар ҳаракатларни кучайтирди, холос, куч идораларининг ойлик йўқотишлари юзлаб кишиларни ташкил этмоқда - апрел ойида 388 киши, май ойида эса - 1134 аскар ва полициячилар ҳалок бўлишди. Толиблар қурол-яроғ ва техника (шу жумладан оғир артиллерия)га эга бир қанча ҳарбий базаларни босиб олдилар.
Афғонистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Туркманистон билан чегарадош бўлган Фарёб провинциясида толиблар билан жанговар тўқнашувларда 21 нафар афғон махсус кучлари ҳалок бўлган, ва яна 15 нафар куч вакиллари дом-дараксиз кетган. "Толибон"* жанг қилган, ҳарбий хизматчилар ва оддий одамларни ўлдирган ҳолда ғалабага ва давлат ҳокимиятини эгаллашга интилмоқда.
Афғонистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Туркманистон билан чегарадош бўлган Фарёб провинциясида толиблар билан жанговар тўқнашувларда 21 нафар афғон махсус кучлари ҳалок бўлган, ва яна 15 нафар куч вакиллари дом-дараксиз кетган. "Толибон"* жанг қилган, ҳарбий хизматчилар ва оддий одамларни ўлдирган ҳолда ғалабага ва давлат ҳокимиятини эгаллашга интилмоқда.
Сал аввал Нангархар провинциясида беш нафар полиомиелитга қарши вакцина қилувчи мутахассислар ўлдирилган эди. Афғонистон Ислом Республикасида - толиблар ўқлари остида бўлса ҳам, март ойи охирида вакциналаш ишлари бошлаб юборилган, ва 34 провинцияда 9,6 миллион нафар бола вакцина билан қамраб олиниши режалаштирилган.
Тожикистонга энг яқин жойлардан бири - шимолий-шарқий Бағлон вилоятида, 9-июн куни толиблар миналардан тозалаш билан шуғулланувчи Британия-Америка HALO Trust нотижорат ташкилотининг 10 нафар ходимини ўлдирдилар. Ҳужум учун жавобгарликни "ИД"* жангарилари ўз зиммасига олди.
Туркия ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар узоқ ва яхши тарихга эга саналади, шунинг учун Ислом Республикасидаги турк қўшинлари аллақандай метафизик тарзда давлат хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликни таъминлаш, Жанубий ва Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан алоқалар ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Гарчи шундай бўлса-да, турк миссиясининг муваффақияти ва Афғонистондаги хавфсизлик даражаси ҳозирча толибларнинг ёвуз иродаси ва чет эл қўшинлари эвакуацияси тезлигига боғлиқ, деб ҳисобланади.
Туркия ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар узоқ ва яхши тарихга эга саналади, шунинг учун Ислом Республикасидаги турк қўшинлари аллақандай метафизик тарзда давлат хавфсизлиги ва минтақавий барқарорликни таъминлаш, Жанубий ва Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар билан алоқалар ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Гарчи шундай бўлса-да, турк миссиясининг муваффақияти ва Афғонистондаги хавфсизлик даражаси ҳозирча толибларнинг ёвуз иродаси ва чет эл қўшинлари эвакуацияси тезлигига боғлиқ, деб ҳисобланади.
* – РФ ва қатор давлатларда таъқиқланган террористик уюшма.