https://sputniknews.uz/20210616/vladimir-putinning-jo-bayden-bilan-sammitdan-keyingi-chiqishi---onlayn-reportaj-19272053.html
Владимир Путиннинг Жо Байден билан саммитдан кейинги муҳим баёнотлари
Владимир Путиннинг Жо Байден билан саммитдан кейинги муҳим баёнотлари
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувлар "яхши" ўтганини айтди 16.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-16T21:00+0500
2021-06-16T21:00+0500
2021-06-16T22:12+0500
сиёсат
владимир путин
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19272236_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_1b0c53fb6422ff408bf21175bc14ca49.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. РФ президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан музокаралар яхши ўтганини маълум қилди."Яхши", - деди Путин музокаралар бўлиб ўтган вилладан чиқар экан журналистларнинг саволларига жавобан.Россия етакчиси шунингдек, иккала давлат элчилари ўз фаолиятига қайтишлари мумкинлигини айтди."Айнан қачонлиги - эртами, индин - бу техник характердаги масаладир", — деди Путин.Эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов ва АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан июнь ойи охирига қадар ўз ишларига қайтишлари кутилмоқда.Украина ҳақидаПутиннинг айтишича, Россиянинг Украина бўйича мажбурияти битта - у ҳам бўлса Минск келишувларини амалга ошириш. Агар Киев шунга тайёр бўлса.Навальный ҳақидаПутиннинг айтишича, Навальный онгли равишда қўлга олиниш учун ҳаракат қилган."Биринчидан, у одам қонунни бузаётганини билар эди ва бу ишни онгли равишда амалга оширган", - деди Россия президенти.Россиядаги тизимдан четда бўлган мухолифат ҳақида тўхталар экан, Владимир Путин АҚШ Россияни ўз душмани ва рақиби сифатида эълон қилганини айтди. "Агар Россия АҚШ учун душман экан, у ҳолда Вашингтон Россияда Москванинг ривожланишини тийиб турадиган ташкилотларни қўллаб-қувватлайди", деди Путин.Россиядаги ҳарбий машғулотлар ҳақидаПутин Россияда ўтказилаётган ҳарбий учрашувлар туфайли АҚШ хавотирлари борасида фикр билдирди.Россия ҳарбий машғулотларни ўз ҳудудида ўтказади, худди АҚШ сингари, аммо ўз техникасини америка чегарасига ташиётгани йўқ, деди РФ президенти Владимир Путин."Биз машғулотларни ўз ҳудудимизда ўтказаяпмиз, худдики Қўшма Штатлар ўз ҳудудида кўплаб машғулотларни ўтказаётгани сингари. Лекин биз Америка Қўшма Штатлари давлат чегараларига ўз техникамиз ва шахсий таркибимизни ташиган ҳолда машғулотлар ўтказган эмасмиз. Афсуски, бизнинг америкалик шерикларимиз бу ишни айнан ҳозирнинг ўзида амалга оширишмоқда. Шу боис, бу борада америка томони эмас, балки Россия томони ташвиш тортиши керак", - деди Путин.Киберҳужумлар борасидаги айбловлар тўғрисидаГўёки Россия томонидан бўлаётган киберҳужумлар тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Путин кенг жамоатчиликка маълум бўлган маълумотларни келтириб ўтди."Америка манбалари маълумотларига кўра, дунё бўйича энг кўп киберҳужумлар АҚШ кибермайдонидан амалга оширилади. Иккинчи ўринда - Канада келади. Сўнгра - лотин Америкасининг икки мамлакати. Ва шундан сўнг Буюк Британия. Турли хилдаги киберҳужумлар уюштириладиган мамлакатлар рўйхатида Россия йўқ".Россия етакчисининг таъкидига кўра, улар Байден билан биргаликда киберхавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларни бошлаб юбориш борасида келишиб олишган. Путиннинг айтишича, Россия 2020 йилда АҚШдан хакерлик ҳужумлари ҳақида ўнта сўров олган ва барчасига жавоб қайтарган. Ўз навбатида, Вашингтон ўтган йил давомида Москва томонидан йўлланган 45та сўровнинг биронтасига жавоб қайтармаган.РФ ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденннинг тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари умумий ҳисобда 4,5 соат давом этди.
https://sputniknews.uz/20210616/putin-va-bayden-sammiti---onlayn-reportaj-19265032.html
https://sputniknews.uz/20210616/nato-sammitining-qorqinchli-yakuni-alyans-rf-va-mdhga-soxta-ayblar-uchun-tahdid-qilmoqda-19257262.html
https://sputniknews.uz/20200825/Kiberuzhumlarning-75--ASh-tomonidan-nazorat-ilinadi--Khavfsizlik-Kengashi-14832745.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/10/19272236_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_469e05aa049f262c4076c6e4e00e87b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир путин, жо байден
сиёсат, владимир путин, жо байден
Владимир Путиннинг Жо Байден билан саммитдан кейинги муҳим баёнотлари
21:00 16.06.2021 (янгиланди: 22:12 16.06.2021) Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувлар "яхши" ўтганини айтди
ТОШКЕНТ, 16 июн - Sputnik. РФ президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан музокаралар яхши ўтганини маълум қилди.
"Яхши", - деди Путин музокаралар бўлиб ўтган вилладан чиқар экан журналистларнинг саволларига жавобан.
Россия етакчиси шунингдек, иккала давлат элчилари ўз фаолиятига қайтишлари мумкинлигини айтди.
"Айнан қачонлиги - эртами, индин - бу техник характердаги масаладир", — деди Путин.
Эълон қилинган сўнгги маълумотларга кўра, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов ва АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан июнь ойи охирига қадар ўз ишларига қайтишлари кутилмоқда.
Путиннинг айтишича, Россиянинг Украина бўйича мажбурияти битта - у ҳам бўлса Минск келишувларини амалга ошириш. Агар Киев шунга тайёр бўлса.
Путиннинг айтишича, Навальный онгли равишда қўлга олиниш учун ҳаракат қилган.
"Биринчидан, у одам қонунни бузаётганини билар эди ва бу ишни онгли равишда амалга оширган", - деди Россия президенти.
Россиядаги тизимдан четда бўлган мухолифат ҳақида тўхталар экан, Владимир Путин АҚШ Россияни ўз душмани ва рақиби сифатида эълон қилганини айтди. "Агар Россия АҚШ учун душман экан, у ҳолда Вашингтон Россияда Москванинг ривожланишини тийиб турадиган ташкилотларни қўллаб-қувватлайди", деди Путин.
Россиядаги ҳарбий машғулотлар ҳақида
Путин Россияда ўтказилаётган ҳарбий учрашувлар туфайли АҚШ хавотирлари борасида фикр билдирди.
Россия ҳарбий машғулотларни ўз ҳудудида ўтказади, худди АҚШ сингари, аммо ўз техникасини америка чегарасига ташиётгани йўқ, деди РФ президенти Владимир Путин.
"Биз машғулотларни ўз ҳудудимизда ўтказаяпмиз, худдики Қўшма Штатлар ўз ҳудудида кўплаб машғулотларни ўтказаётгани сингари. Лекин биз Америка Қўшма Штатлари давлат чегараларига ўз техникамиз ва шахсий таркибимизни ташиган ҳолда машғулотлар ўтказган эмасмиз. Афсуски, бизнинг америкалик шерикларимиз бу ишни айнан ҳозирнинг ўзида амалга оширишмоқда. Шу боис, бу борада америка томони эмас, балки Россия томони ташвиш тортиши керак", - деди Путин.
Киберҳужумлар борасидаги айбловлар тўғрисида
Гўёки Россия томонидан бўлаётган киберҳужумлар тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Путин кенг жамоатчиликка маълум бўлган маълумотларни келтириб ўтди.
"Америка манбалари маълумотларига кўра, дунё бўйича энг кўп киберҳужумлар АҚШ кибермайдонидан амалга оширилади. Иккинчи ўринда - Канада келади. Сўнгра - лотин Америкасининг икки мамлакати. Ва шундан сўнг Буюк Британия. Турли хилдаги киберҳужумлар уюштириладиган мамлакатлар рўйхатида Россия йўқ".
Россия етакчисининг таъкидига кўра, улар Байден билан биргаликда киберхавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларни бошлаб юбориш борасида келишиб олишган. Путиннинг айтишича, Россия 2020 йилда АҚШдан хакерлик ҳужумлари ҳақида ўнта сўров олган ва барчасига жавоб қайтарган. Ўз навбатида, Вашингтон ўтган йил давомида Москва томонидан йўлланган 45та сўровнинг биронтасига жавоб қайтармаган.
РФ ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденннинг тор ва кенгайтирилган таркибдаги учрашувлари умумий ҳисобда 4,5 соат давом этди.