АҚШ Афғонистондан қўшинларнинг ярмидан кўпи чиқарилгани ҳақида баёнот берди

Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафталар давомида АҚШ Афғонистон мудофаа вазирлигига олтита объектни расман топширгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июн – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Афғонистондан ўз қўшинларининг ярмидан кўпини олиб чиқди, деб хабар берди Америка ҚК Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).
"Марказий қўмондонлик томонидан берилган баҳога кўра, биз ўз кучларимизни олиб чиқиш жараёнининг ярмидан кўпини якунладик", - дейилади CENTCOM томонидан тарқатилган пресс-релизда.
Американские военные на учениях НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
НАТО Афғонистондан қўшин олиб чиқилгандан сўнг келгуси режалари ҳақида маълум қилди
Релизда шунингдек, ўтган ҳафталар давомида АҚШ Афғонистон мудофаа вазирлигига олтита объектни расман топширгани ва ушбу жараённи давом эттириш ниятида эканлиги қайд этилган.
АҚШ администрацияси иттифоқдошлар билан режаларни тўлиқ мувофиқлаштирган ҳолда 1 май куни Афғонистондан қўшинларни чиқара бошлаши ва бу жараённи 11 сентябрга қадар якунлаши ҳақида эълон қилган эди.
2020 йилда Қўшма Штатлар ва "Толибон" радикал ҳаракати Дохада 18 йил деганда биринчи марта тинчлик тўғрисида битим имзолаган эдилар.
Ушбу битим 14 ой ичида яқин шарқ мамлакатидан чет эл қўшинини чиқаришни ва ўзаро асир алмашинувидан сўнг афғонлар аро мулоқот бошланишини кўзда тутади.
Янгиликлар лентаси
0