https://sputniknews.uz/20210526/yol-harakati-qoidalarida-vijdon-sozi-yoq-18913922.html
Йўл ҳаракати қоидаларида “виждон” сўзи йўқ
Йўл ҳаракати қоидаларида “виждон” сўзи йўқ
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сўнгги вақтда ЙТҲ ва қурбонлар сони ошмоқда. Ушбу муаммонинг негизи нимада? Бахтсиз ҳодисларнинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш керак? 26.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-26T12:15+0500
2021-05-26T12:15+0500
2021-05-26T12:15+0500
колумнистлар
йтҳ
хавфсизлик
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/480/11/4801193_1:0:1500:843_1920x0_80_0_0_7e5d2b8a0fe6f474a8a3158ade71494e.jpg
Ҳаммамиз шошамиз... Уйга, оилага, хизматга, қадрдонлар, ошна-оғайнилар даврасига. Бироқ, кейинги кунларда шошаётганларнинг барчаси ҳам манзилга етиб бормаётганлиги маълум бўлмоқда. Кўчалар жанг майдонига айланиб кетган. Ҳар куни қурбонлар беряпмиз. Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқитиш ва тайёрлаш тизими, фуқароларга шу ҳуқуқни бериш тартиби кескин танқидларга учрамоқда. Тизимни танқид қилувчилар кўп ва уларнинг куйинишларида жон бор. Ушбу ҳақиқатни инкор қилмаган айтиш лозим, танганинг бошқа томони ҳам мавжуд: пулга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имкони мавжуддир, лекин онгли инсоннинг ўзи англаб етиши керак-ку, эртага кўчада гувоҳнома, пул ёки ўша, гувоҳномани берган одам эмас, ўзи юришини. Автомобил бошқаришни бошлаганимга кўп бўлгани йўқ, аммо шу қисқа муддатда машиналар кўчаларда кун сайин кўпаяётгани, ҳаракат қатнашчилари ўта шафқатсиз бўлиб кетганини, кўча айбни, хатони кечирмайдиган даражага келиб қолганига гувоҳ бўлмоқдаман.Аммо ҳар нега қарамай, барибир одамлар, ўз билганидан қолмайди. Кўпчиликнинг онгида ўқиш, ўрганиш чорасизлар, ночорларнинг иши, ҳақиқий инсон эса ҳаммасига қийналмай, пул ёки таниш билан эришади, деган тушунча тошдай қотгандай гўёки. Бу ҳар қандай соҳада, ҳатто асосий иши ўқиш, билим олиш бўлган тизим – олий таълимда ҳам авж олган. Бугун Ўзбекистон кўчаларида юз бераётган ўлимлар, бахтсиз ҳодисаларнинг замирида ҳам шу иллат ётади – ўқиб, ўрганишни ор билувчилар! Шунинг ортидан бу тизимда коррупция гуллаб, ҳосил бераверади.Бугун йўлларда юз бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг яна бир сабаби – бу йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг ҳайдовчилар, фуқаролар кўз ўнгида обрўсизлантирилиши. Кунда, кун аро бир-икки ЙПХ ходими ижтимоий тармоқларда кулги қилинади. Битта шундай кулгининг билвосита оқибатида бир-неча инсон ҳаёт билан видолашишини қачон тушунамиз?Жамият фақат ишонч, ҳурмат, қўрқув ва хавотир тушунчалари орқали ўзини тутиб туради. Уларга путур етса, жамиятдаги баланс бузилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг обрўсизлантирилиши орқасидан улар ҳимоя қилиб келган йўл ҳаракати қоидаларига ҳам ҳурмат йўқолади, уларнинг ҳар иккаласига бўйсунмаслик авж олади. Бугун жамиятда блогерлар кучи, қудрати ва обрўйи ЙПХ ходимларини қанчалик довдиратиб қўйиши, уларни масхара қилиши билан ўлчанадиган бўлиб қолди. Бу мақбул йўл ҳам, соғлом тартиб ҳам эмас. Албатта, тушунарли, давлат хизматидаги ходим маданиятли бўлиши лозим, уларда касб этикаси, маданияти деган қоидалар бор, риоя этилиши, доим хушмуомала бўлишлари талаб этилади. Бироқ уларни ҳеч ким бошқа давлатдан териб келган эмас, шу халқнинг вакили, ҳар куни юзлаб, минглаб шу халқ вакиллари билан муомала қилади. Ҳар бир фуқаро бир томчидан ғазаб ташлаб кетса, у ғазабга, ҳар битта учрашгани бир томчидан меҳр ташлаб кетса, у меҳрга тўла бўлади. Тушунаман, ЙПХ ходимини кўришинг билан асабинг ўйнайди, жаҳлинг чиқади, юзига шапалоқ тотиб юборгинг келади (ҳатто отанг ҳам, бир умр тарбиялаб, боқиб, бирор марта дакки бермагани ҳолда, бунинг тартибга чақириши нимаси?!). Лекин на илож, тартибга бўйсуниш кўникмасиниям шакллантириш лозим бўлади. Бошқа чораси йўқ. Яна бир ҳолат: қоидаларнинг ўзи “эплаб, бизни бузиб юравер”, деётгандай. Масалан, Йўл ҳаракати қоидасининг “5.43” - “Радар” йўл белгисини олинг. Ушбу белги ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт эмиш. Айнан “шарт” деган сўз бор!Савол: нега?! Ҳовлиқиб келаётган ҳайдовчини огоҳлантириш учун-да!Тезликдаги чеклов ўзи нима учун белгиланади? Йўл-патрул хизмати ходимлари учунми, ҳаракатни тартибга солиш учунми?Бу тартибдан кўринадики, қоидалар фақат ЙПХ ходимлари учун. Агар қоида барчага бўлганида, уни текширишдан олдин бунақа белги қўйилиши талаб этилмасди. “Ўзингга ҳушёр бўл, қўшингни ўғри тутма”, дейди ўзбеклар. Сен қоидага амал қилиб юрсанг, ким қайда, нимани текшираётгани билан неча пулик ишинг бор? Ҳар доим қоидани бузиб юрган бўлсанг, унда бунақа белги зарур, тезликни пасайтирасан-да, назоратчининг олдидан мўмин-қобилгина бўлиб, ўтиб, яна билганингни қилаверасан. Жуда қўлга тушиб қолсанг, “Радар” белгинг қани?” деб дўқлайсан. Ходим довдираб қолади. Кейин уни ижтимоий тармоқларга масхаралаб чиқариб юборасан.Бу белги шунинг учун керак-да, демак. Буни давлат томонидан ҳеч ким кўрмаган жойда қоидаларни бузаверишга рухсат берилиши, деб баҳолаш мумкин... Албатта, ҳайдовчининг виждони ҳақида ҳам гапириб, юқоридаги фикрга эътироз билдириш мумкин. Лекин, Йўл ҳаркати қоидаларида “виждон” деган сўз бир марта ҳам ишлатилмаган.Кўпинча, аварияларга ёмон йўлларни ҳам сабаб қилиб кўрсатишади. Тўғри, катта трассаларда шундай. Аммо гувоҳи бўлаётганим Тошкентнинг “окоп”ли кўчаларида ҳайдовчилар тез юришга чўчишади, ўта ҳушёр бўладилар: машина пулга келган ахир! Қанийда улар бошқалар ҳаётига ҳам мана шундай, ҳушёрлик билан қараганда эди!Йўларнинг ёмонлиги учун кимдир жавоб бериши керак, бироқ одамлар ўлиминиям уларнинг бўйнига осиб қўйиш ноҳақлик бўлар эди. Бунинг бутун масъулияти ҳаракат иштирокчиларининг гарданида.Сўз сўнгида анча йиллар бурун халқ орасида оммалашган латифани келтимоқчиман:Йигит ошнасиникига, бошқа шаҳарга меҳмонга боради. Иккаласи машинада шаҳарни айлангани чиқади. Мезбон чорраҳадаги қизил чироқда “мингга қўйиб” ўтиб кетади. Меҳмон лол: “Нима қиляпсан, қизил-ку?!” “Хавотир олма, - дебди меҳмон унга. – Мен “крутой”ман, қизилда бемалол ўтиб кетавераман”. Кейинги чораҳага келишса, яшил ёниб қолибди. Меҳмон машинасини шошиб тўхтатибди. Мезбон ҳайрон: “Юрмайсанми, яшил-ку?” “Ошна, бу шаҳарда “крутой” бир мен эмасман”, дермиш мезбон.Нимани тушундингиз? Бу шаҳарда тескари бўлса ҳам тартиб бор экан. Одамлар қандай бўлишидан қатъий назар бирор тартибга бўйсунишлари лозим. Анархия – тартибнинг онаси, деган қоидалар кетмайди. Айниқса йўлларда.
https://sputniknews.uz/20210504/uch-oy-ichida-qariyb-400-kishi-ythda-halok-bolgan-18607261.html
https://sputniknews.uz/20210524/angrendagi-ayanchli-yth-tafsilotlari-ochiqlandi-18883205.html
https://sputniknews.uz/20210513/qashqadaryodagi-mudhish-yth-biryola-7-kishini-hayotdan-olib-ketdi-18711791.html
https://sputniknews.uz/20210310/jizzaxda--mudhish-yth-ikki-kishi-tiriklayib-yinib-ketdi-17481842.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/480/11/4801193_188:0:1312:843_1920x0_80_0_0_773c099d0275bbb6208d8cd6e9461860.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Дилшода Раҳматова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/341/49/3414917_2292:101:3994:1803_100x100_80_0_0_1d51c694515a08c0bf3a09f945d5a0b4.jpg
колумнистлар, йтҳ, хавфсизлик, йўл
колумнистлар, йтҳ, хавфсизлик, йўл
Йўл ҳаракати қоидаларида “виждон” сўзи йўқ
Дилшода Раҳматова
редактор
Ўзбекистонда сўнгги вақтда ЙТҲ ва қурбонлар сони ошмоқда. Ушбу муаммонинг негизи нимада? Бахтсиз ҳодисларнинг олдини олиш учун қандай йўл тутиш керак?
Ҳаммамиз шошамиз... Уйга, оилага, хизматга, қадрдонлар, ошна-оғайнилар даврасига. Бироқ, кейинги кунларда шошаётганларнинг барчаси ҳам манзилга етиб бормаётганлиги маълум бўлмоқда. Кўчалар жанг майдонига айланиб кетган. Ҳар куни қурбонлар беряпмиз.
Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқитиш ва тайёрлаш тизими, фуқароларга шу ҳуқуқни бериш тартиби кескин танқидларга учрамоқда. Тизимни танқид қилувчилар кўп ва уларнинг куйинишларида жон бор.
Ушбу ҳақиқатни инкор қилмаган айтиш лозим, танганинг бошқа томони ҳам мавжуд: пулга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имкони мавжуддир, лекин онгли инсоннинг ўзи англаб етиши керак-ку, эртага кўчада гувоҳнома, пул ёки ўша, гувоҳномани берган одам эмас, ўзи юришини. Автомобил бошқаришни бошлаганимга кўп бўлгани йўқ, аммо шу қисқа муддатда машиналар кўчаларда кун сайин кўпаяётгани, ҳаракат қатнашчилари ўта шафқатсиз бўлиб кетганини, кўча айбни, хатони кечирмайдиган даражага келиб қолганига гувоҳ бўлмоқдаман.
Аммо ҳар нега қарамай, барибир одамлар, ўз билганидан қолмайди. Кўпчиликнинг онгида ўқиш, ўрганиш чорасизлар, ночорларнинг иши, ҳақиқий инсон эса ҳаммасига қийналмай, пул ёки таниш билан эришади, деган тушунча тошдай қотгандай гўёки. Бу ҳар қандай соҳада, ҳатто асосий иши ўқиш, билим олиш бўлган тизим – олий таълимда ҳам авж олган. Бугун Ўзбекистон кўчаларида юз бераётган ўлимлар, бахтсиз ҳодисаларнинг замирида ҳам шу иллат ётади – ўқиб, ўрганишни ор билувчилар! Шунинг ортидан бу тизимда коррупция гуллаб, ҳосил бераверади.
Бугун йўлларда юз бераётган йўл-транспорт ҳодисаларининг яна бир сабаби – бу йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг ҳайдовчилар, фуқаролар кўз ўнгида обрўсизлантирилиши. Кунда, кун аро бир-икки ЙПХ ходими ижтимоий тармоқларда кулги қилинади. Битта шундай кулгининг билвосита оқибатида бир-неча инсон ҳаёт билан видолашишини қачон тушунамиз?
Жамият фақат ишонч, ҳурмат, қўрқув ва хавотир тушунчалари орқали ўзини тутиб туради. Уларга путур етса, жамиятдаги баланс бузилади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг обрўсизлантирилиши орқасидан улар ҳимоя қилиб келган йўл ҳаракати қоидаларига ҳам ҳурмат йўқолади, уларнинг ҳар иккаласига бўйсунмаслик авж олади.
Бугун жамиятда блогерлар кучи, қудрати ва обрўйи ЙПХ ходимларини қанчалик довдиратиб қўйиши, уларни масхара қилиши билан ўлчанадиган бўлиб қолди. Бу мақбул йўл ҳам, соғлом тартиб ҳам эмас.
Албатта, тушунарли, давлат хизматидаги ходим маданиятли бўлиши лозим, уларда касб этикаси, маданияти деган қоидалар бор, риоя этилиши, доим хушмуомала бўлишлари талаб этилади. Бироқ уларни ҳеч ким бошқа давлатдан териб келган эмас, шу халқнинг вакили, ҳар куни юзлаб, минглаб шу халқ вакиллари билан муомала қилади. Ҳар бир фуқаро бир томчидан ғазаб ташлаб кетса, у ғазабга, ҳар битта учрашгани бир томчидан меҳр ташлаб кетса, у меҳрга тўла бўлади.
Тушунаман, ЙПХ ходимини кўришинг билан асабинг ўйнайди, жаҳлинг чиқади, юзига шапалоқ тотиб юборгинг келади (ҳатто отанг ҳам, бир умр тарбиялаб, боқиб, бирор марта дакки бермагани ҳолда, бунинг тартибга чақириши нимаси?!). Лекин на илож, тартибга бўйсуниш кўникмасиниям шакллантириш лозим бўлади. Бошқа чораси йўқ.
Яна бир ҳолат: қоидаларнинг ўзи “эплаб, бизни бузиб юравер”, деётгандай. Масалан, Йўл ҳаракати қоидасининг “5.43” - “Радар” йўл белгисини олинг. Ушбу белги ҳаракатланиш тезлиги назоратга олинган барча жойларга ўрнатилиши шарт эмиш. Айнан “шарт” деган сўз бор!
Ҳовлиқиб келаётган ҳайдовчини огоҳлантириш учун-да!
Тезликдаги чеклов ўзи нима учун белгиланади? Йўл-патрул хизмати ходимлари учунми, ҳаракатни тартибга солиш учунми?
Бу тартибдан кўринадики, қоидалар фақат ЙПХ ходимлари учун. Агар қоида барчага бўлганида, уни текширишдан олдин бунақа белги қўйилиши талаб этилмасди.
“Ўзингга ҳушёр бўл, қўшингни ўғри тутма”, дейди ўзбеклар. Сен қоидага амал қилиб юрсанг, ким қайда, нимани текшираётгани билан неча пулик ишинг бор? Ҳар доим қоидани бузиб юрган бўлсанг, унда бунақа белги зарур, тезликни пасайтирасан-да, назоратчининг олдидан мўмин-қобилгина бўлиб, ўтиб, яна билганингни қилаверасан. Жуда қўлга тушиб қолсанг, “Радар” белгинг қани?” деб дўқлайсан. Ходим довдираб қолади. Кейин уни ижтимоий тармоқларга масхаралаб чиқариб юборасан.
Бу белги шунинг учун керак-да, демак. Буни давлат томонидан ҳеч ким кўрмаган жойда қоидаларни бузаверишга рухсат берилиши, деб баҳолаш мумкин...
Албатта, ҳайдовчининг виждони ҳақида ҳам гапириб, юқоридаги фикрга эътироз билдириш мумкин. Лекин, Йўл ҳаркати қоидаларида “виждон” деган сўз бир марта ҳам ишлатилмаган.
Кўпинча, аварияларга ёмон йўлларни ҳам сабаб қилиб кўрсатишади. Тўғри, катта трассаларда шундай. Аммо гувоҳи бўлаётганим Тошкентнинг “окоп”ли кўчаларида ҳайдовчилар тез юришга чўчишади, ўта ҳушёр бўладилар: машина пулга келган ахир! Қанийда улар бошқалар ҳаётига ҳам мана шундай, ҳушёрлик билан қараганда эди!
Йўларнинг ёмонлиги учун кимдир жавоб бериши керак, бироқ одамлар ўлиминиям уларнинг бўйнига осиб қўйиш ноҳақлик бўлар эди. Бунинг бутун масъулияти ҳаракат иштирокчиларининг гарданида.
Сўз сўнгида анча йиллар бурун халқ орасида оммалашган латифани келтимоқчиман:
Йигит ошнасиникига, бошқа шаҳарга меҳмонга боради. Иккаласи машинада шаҳарни айлангани чиқади. Мезбон чорраҳадаги қизил чироқда “мингга қўйиб” ўтиб кетади. Меҳмон лол:
“Нима қиляпсан, қизил-ку?!”
“Хавотир олма, - дебди меҳмон унга. – Мен “крутой”ман, қизилда бемалол ўтиб кетавераман”.
Кейинги чораҳага келишса, яшил ёниб қолибди. Меҳмон машинасини шошиб тўхтатибди. Мезбон ҳайрон:
“Ошна, бу шаҳарда “крутой” бир мен эмасман”, дермиш мезбон.
Нимани тушундингиз? Бу шаҳарда тескари бўлса ҳам тартиб бор экан.
Одамлар қандай бўлишидан қатъий назар бирор тартибга бўйсунишлари лозим. Анархия – тартибнинг онаси, деган қоидалар кетмайди. Айниқса йўлларда.