https://sputniknews.uz/20210513/qashqadaryodagi-mudhish-yth-biryola-7-kishini-hayotdan-olib-ketdi-18711791.html
Қашқадарёдаги мудҳиш ЙТҲ бирйўла 7 кишини ҳаётдан олиб кетди
Қашқадарёдаги мудҳиш ЙТҲ бирйўла 7 кишини ҳаётдан олиб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда "ВАЗ-2101" ва “Nexia” иштирокида содир бўлган ЙҲТ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. афот этганлар орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бўлган. 13.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-13T13:06+0500
2021-05-13T13:06+0500
2021-05-13T13:06+0500
ҳодисалар
йтҳ
авария
қашқадарё вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18711289_18:0:1085:600_1920x0_80_0_0_cb753692f669fb6276aae79bfcbc2fef.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Касби туманида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.ЙТҲ 8 май куни соат 22:10 ларда Касби туман “Тошқўрғон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 Қарши—Таллиқўрғон—Касби—Жейнов автомобиль йўлининг 26 километрида рўй берган.Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда ҳаракатланган "ВАЗ-2101" автомобили йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-2” билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.Мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бор. Қолганлари ҳали 40 ёшга етмаган фуқаролардир.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг январь—март ойларида 1491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани, уларда 394 киши ҳалок бўлгани ва 1168 киши жароҳат олгани ҳақида хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210504/toshkentdagi-yirik-ythda-bir-kishi-halok-boldi-18616008.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0d/18711289_152:0:952:600_1920x0_80_0_0_629085926087e6d6f5868f8f0cf5b989.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , йтҳ, авария, қашқадарё вилояти
ҳодисалар , йтҳ, авария, қашқадарё вилояти
Қашқадарёдаги мудҳиш ЙТҲ бирйўла 7 кишини ҳаётдан олиб кетди
Қашқадарёда "ВАЗ-2101" ва “Nexia” иштирокида содир бўлган ЙҲТ оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. афот этганлар орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бўлган.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Қашқадарё вилояти Касби туманида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
ЙТҲ 8 май куни соат 22:10 ларда Касби туман “Тошқўрғон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 Қарши—Таллиқўрғон—Касби—Жейнов автомобиль йўлининг 26 километрида рўй берган.
Ҳаракат қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда ҳаракатланган "ВАЗ-2101" автомобили йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-2” билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида етти киши ҳалок бўлган. Яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Мудҳиш ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бор. Қолганлари ҳали 40 ёшга етмаган фуқаролардир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йилнинг январь—март ойларида 1491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилгани, уларда 394 киши ҳалок бўлгани ва 1168 киши жароҳат олгани ҳақида
хабар қилинган эди.