https://sputniknews.uz/20210504/uch-oy-ichida-qariyb-400-kishi-ythda-halok-bolgan-18607261.html
Уч ой ичида қарийб 400 киши ЙТҲда ҳалок бўлган
Уч ой ичида қарийб 400 киши ЙТҲда ҳалок бўлган
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йил биринчи чорагида Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди. 04.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-04T10:36+0500
2021-05-04T10:36+0500
2021-05-04T10:36+0500
ҳодисалар
йтҳ
авария
йҳҳб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15809187_0:197:1000:760_1920x0_80_0_0_3f2e02572dd717525ab858230c692cd2.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ 2021 йилнинг биринчи чорагида содир этилган ЙТҲ юзасидан маълумотларни эълон қилди.Қайд этилишича, январь—март ойларида 1491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Унда 394 киши ҳалок бўлган ва 1168 киши жароҳат олган.Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ — Тошкент (208 та) ва Фарғона (212) вилоятлари ҳамда Тошкент (170) шаҳрида кузатилган.620 та автоҳалокат пиёдалар иштирокида содир бўлган, 162 таси велосипедчи, 95 таси болалар, 10 таси мотоциклчилар иштирокида содир бўлган.Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш — 37,8 фоиз, пиёдалар ўтиш жойлари йўқлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш — 15,3 фоиз, устунликка эга транспортга йўл бермаслик — 12,4 фоиз, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш — 7,6 фоиз.Йўл-транспорт ҳодисаларининг "объектив сабаблари" қаторида транспорт воситаларини нотўғри бошқариш ва сифатсиз йўллар 4,2 фоизни, шунингдек, велойўлаклар бўлмаган жойларда велосипедчиларни уриб кетиш 4,2 фоизни ташкил этган.Ҳайдовчининг тажрибасизлиги барча бахтсиз ҳодисаларнинг 5,8 фоизига сабаб бўлган, ҳаракат давомида ухлаб қолиш – 3,3 фоиз ва транспортни маст ҳолда бошқариш 2,6 фоиз ЙТҲга сабаб бўлган.
https://sputniknews.uz/20210422/ozbekistonda-yomon-yollar-sabab-qariyb-2-yil-ichida-191-kishi-halok-bolgan-18452034.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/12/15809187_0:10:1000:760_1920x0_80_0_0_0afef84e8d8bee5b04b5a9e423919727.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , йтҳ, авария, йҳҳб
ҳодисалар , йтҳ, авария, йҳҳб
Уч ой ичида қарийб 400 киши ЙТҲда ҳалок бўлган
Жорий йил биринчи чорагида Ўзбекистонда 1491 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 394 киши вафот этди, 1168 киши жароҳатланди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ 2021 йилнинг биринчи чорагида содир этилган ЙТҲ юзасидан маълумотларни
эълон қилди.
Қайд этилишича, январь—март ойларида 1491 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Унда 394 киши ҳалок бўлган ва 1168 киши жароҳат олган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ЙТҲ — Тошкент (208 та) ва Фарғона (212) вилоятлари ҳамда Тошкент (170) шаҳрида кузатилган.
620 та автоҳалокат пиёдалар иштирокида содир бўлган, 162 таси велосипедчи, 95 таси болалар, 10 таси мотоциклчилар иштирокида содир бўлган.
Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш — 37,8 фоиз, пиёдалар ўтиш жойлари йўқлиги сабабли йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш — 15,3 фоиз, устунликка эга транспортга йўл бермаслик — 12,4 фоиз, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш — 7,6 фоиз.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг "объектив сабаблари" қаторида транспорт воситаларини нотўғри бошқариш ва сифатсиз йўллар 4,2 фоизни, шунингдек, велойўлаклар бўлмаган жойларда велосипедчиларни уриб кетиш 4,2 фоизни ташкил этган.
Ҳайдовчининг тажрибасизлиги барча бахтсиз ҳодисаларнинг 5,8 фоизига сабаб бўлган, ҳаракат давомида ухлаб қолиш – 3,3 фоиз ва транспортни маст ҳолда бошқариш 2,6 фоиз ЙТҲга сабаб бўлган.