Америкаликлар Россияга “афғон бомбасини” ташлаяптими?

© AFP 2023 / LUKE SHARRETTАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Oбуна бўлиш
Апрель ўртасида Жо Байден Афғонистондан қўшинларни тўлиқ олиб чиқиш санасини 1 майдан 11 сентябрга кўчириш тўғрисидаги қарорини эълон қилгач, мамлакатда кўпроқ қон тўкилмоқда – зўравонлик кескин ўсди, қурбонлар юзларча.
Биргина 8 май куни Кобулнинг Дашти Барчи туманида қарийб 16 киши ҳалок бўлди, асосан 11-15 ёшли ўқувчи қизлар. Нималар рўй беряпти? Кимдир қўшинларни олиб чиқишни жуда хоҳламайди ёки аксинча, кимдир америкаликларни қистовга оляпти, чиқиш кетиш жойини кўрсатяпти? Улар кетгандан сўнг нима бўлади?
Россия учун бу муҳим масала: СССР парчаланганига қарамасдан, бизнинг Афғонистон билан, умуман олганда, илгаридай чегарамиз умумий. Афғонистон билан собиқ совет чегарасининг катта қисми тўғри келадиган Тожикистон КХШТга аъзо, яъни бизнинг ҳарбий иттифоқдошимиздир.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Раҳмон тожик-афғон чегарасини қўриқлашни мустаҳкамлаш бўйича топшириқ берди
Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистон ва Туркманистон ҳам бизнинг миллий манфаатларимиз ва жавобгарлигимиз зонасига киради.
Агар Афғонистонда тўлақонлик фуқаролар уруши ўт олса, унинг тутуни бутун Ўрта Осиёни қоплайди, энг ёмон ҳолатда эса алангаси ўтади, ахир Афғонистонда юқорида тилга олинган учта собиқ совет республикаларида ҳам бўлган ўша халқлар яшайди.
Россияда ҳатто америка қўшинларининг олиб чиқилиши мағлубият эмас, сал бўлмаса бизга қарши диверсия деган садолар янграмоқда: дейишяптики, Вашингтон шу тарзда Кремлнинг диққатини шарққа қаратмоқда ва русларнинг Ўрта Осиё ҳодисасини бартараф қилишга барча кучларини ишга солишига тўғри келади. Балки, умуман америкаликлардан қолишларини сўрашимиз керакдир?
Шунга ўхшаш сохта конспирология кулгули: америкаликлар Афғонистонда истаган нарсаларидан ҳеч нарсага эришишмади (уларнинг барча орзулари аввалдан хаёлий ва абсурд бўлгани бошқа гап).
Афганские военнослужащие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Афғонистонда бир суткада иккинчи автобус минада портлади
“Ал Қоида”*ни тугатишди – унинг полклари ёки дивизиялари бор эдими – ёки у ислом дунёсининг турли қисмларида турли тузилмалар ва гуруҳларни боғловчи тармоқли ташкилот эди ва бўлиб қолмоқда?
Ҳа, гуруҳлар радикал кайфиятга эга, бироқ Афғонистоннинг америкаликлар томонидан ишғол қилиниши ислом дунёсида янкиларга бўлган нафратни кучайтирди, холос. Яъни жиҳодчилар таъсири ўсди.
“Толибон”* устидан ғалаба қозонишди? Лекин у яқинда америкаликлар кетгандан сўнг Кобулда ҳукумат тепасига келади: ёки ҳукумат коалициясининг бир қисми сифатида тинч йўл билан, ёки ҳарбий. Ўшанда якка келмайди.
Америкаликлар Афғонистондан Россияга ва Хитойга (ҳамда Эронга) босим ўтказиш, Евроосиёнинг асосий минтақасида доимий бўлиб туриши учун плацдарм тузишни хоҳлашганмиди? Хоҳлашганди, лекин бунинг учун Афғонистонни бўйсундириш ва уни назорати остига олиш зарур эди – бу иш қўлларидан келмади.
Американские военнослужащие в районе населенного пункта Эт-Танф, Сирия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини Марказий Осиё давлатига жойлаштириши мумкин
Америкаликлар шунчалик кетишга мажбур бўлишмайди - энг ёмон ҳолатда уларнинг ўзлари учун ишлаган ўн минглаб афғонларни ўзлари билан олиб чиқиб кетишларига тўғри келади. Ўша коллаборационистлар, босқинчилар ёрдамчиларини – ахир уларга нафақат толиблар бундай муносабатда эмас. Яъни АҚШнинг Афғонистондаги позицияларига шунчаки путур етмайди: улар йўқ қилинади.
Бироқ АҚШ чиқиб кетгандан сўнг қўшни мамлакатларда мустаҳкамланмоқчи-ку? Мана шанба куни “The Wall Street Journal” Вашингттон “қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиб кетгандан сўнг толиблар устидан назорат қилиш ва қўшинларни жойлаштириш учун минтақавий плацдармларни излаяпти”.
Кўриб чиқилаётганлар қаторига ҳам қўшни мамлакатлар, ҳам узоқдаги мамлакатлар киради, масалан, БАА, Форс кўрфазида ҳарбий денгиз кучларини жойлаштириш учун имкониятлар таҳлил қилинмоқда.
Байден аллақачон ваъда қилдики, “Ал Қоида”* ёки ИШИД* Америка учун ёки Афғонистондаги манфаатлари учун хавф туғдирса, Штатлар ҳаво зарбасини беради.
Лекин америкаликлар тезда муносабат билдириш учун имкониятга эга бўлишни хоҳлашмоқда, ахир 11 сентябрдан кейин (айримлар июль ўртасида дейишмоқда )Афғонистонда на америкаликлар, на бирор бир чет эл қўшинлари қолади – Америка элчихонасига (у ерда 1000 нафаргача кишини қолдиришмоқчи) ҳужум қилинган тақдирда нима қилиш керак? Покистондан ёрдам жўнатиш керак?
Узоқ, улар билан муносабатлар ёмон, шу боис “ҳарбий база яратиш учун энг маъқул вариант Афғонистон билан бевосита чегарадош ва керак бўлганда қўшинларни тезда бир жойдан бошқа жойга ўтиши таъминлай оладиган Ўзбекистон ва Тожикистон бўлган бўларди”.
Бироқ аттанг, Америка режаларининг амалга ошишига Россия ва Хитой халақит бериши мумкин, дея ёзади “The Wall Street Journal”. Албатта, шундой ҳам: ҳеч ким америкаликларнинг Марказий Осиёда мустаҳкамланишига йўқ қўймайди.
Американские военные во время посадки на самолет на авиабазе в Киркуке, Ирак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2021
Марказий Осиё нега ўз ҳудудида АҚШ базаларини қабул қилмайди - экспертлар хулосаси
2001 йил 11 сентябрдан кейин Россия Штатларга Қирғизистон ва Ўзбекистонда база яратишга имкон берганди, бироқ у пайт Россия заиф эди, Штатлар билан муносабатлар ҳам фаол қарама-қаршилик ҳолатида эмасди. Ҳозир эса ҳеч қандай, ҳатто вақтинчалик америкаликларнинг Ўрта Осиёда мустаҳкамланишлари ҳақида гап бориши мумкин эмас: 20 йиллик Афғонистонни истило қилгандан сўнг уларнинг минтақани тўлиқ тарк этишларига тўғри келади.
Унинг хавфсизлиги учун Россия ва Хитой томонидан тузилган ШҲТ жавоб беради. Унга нафақат Марказий Осиё республикалари, балки Ҳиндистон ва Покистон ҳам аъзо. Тез орада Эрон ҳам тўлақонли аъзо бўлади.
Яъни Афғонистон ШҲТга аъзо мамлакатлар билан тўлиқ ўралган бўлади, боз устига унинг ўзи кузатувчи мақомига эга. Кобулни ШҲТга яққол объектив кўрсатгичларга кўра қабул қилишмаган: истило қилинган ва тўлиқ суверенитетдан маҳрум мамлакат ташкилот аъзоси бўлолмайди.
ШҲТ мақсади – Осиёда, биринчи навбатда Марказий Осиёда тинчликни қўллаб-қувватлаш. ШҲТ ҳозирча ўзининг тинчликпарвар кучларига эга эмас, Афғонистонга қўшин киритишнинг ҳожати, бир истилочини бошқасига алмаштиришнинг ҳожати ҳам йўқ.
Афғонлар қирқ йилдан зиёд муддат бир-бирлари билан жанг қилиб келади, 28 йил эса яна чет эл қўшинлари билан. Тўлақонли ички афғон мулоқоти учун сиёсий шароитларни яратиш керак.
Ташқи, бунинг устига ғарб аралашишисиз, лекин барча давлатлар ва қўшни мамлакатларнинг – Россия, Хитой, Покистон, Эрон ва Ҳиндистоннинг фаол иштироки билан.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
АҚШ ҳам афғонларни ўзаро яраштиришда қатнаша олади ва шарт – фақат қўшинлар олиб чиқиб кетилгандан кейин Афғонистондаги уларнинг тарафдорларига бўлган муносабат ҳар қандай мулоқот учун ғов бўлиши мумкин.
Нима бўлганда ҳам, америкаликлар кетгандан кейин Афғонистон учун жавобгарликнинг асосий юки ШҲТ зиммасига тушади ва айниқса унинг уч аъзоси зиммасига: Россия, Хитой ва Покистон. Бу ҳам уларнинг манфаатлари, ҳам Афғонистон халқи манфаатлари йўлида.
Афғонистондаги қийин ички қарама-қаршилик – унга қўл силташ ёки ундан ҳарбий девор билан ўраб олиш учун баҳона эмас. Иккинчисининг имкони йўқ ҳам, биринчиси эса унинг қўшнилари ва буюк Осиё давлатлари, жумладан, Россияга манфаатларига жавоб бермайди.
ШҲТ учун минимум вазифа – афғон муаммосининг мамлакатдан ташқарига чиқиб кетишига йўл қўймаслик. Максимум вазифа эса барча афғон томонларини реал сулҳ ва янги Афғонистонни барпо этишга отлантириш.
Жасур ва шунча мусибатни бошдан кечирган халқ ахийри ўзининг тоғли диёрида тинч-тотув, мустақил ҳаёт кечирмоғи лозим. Швейцариядаги каби эмас, албатта, Швейцария кантонлари ҳам ўзаро жанг қилган бўлсада.
Афғонистон Швейцария бўлмайди – унга ғарб нормаларини кўчириш мамлакатга зиён етказди, холос – бироқ у Марказий Осиё учун кескинлик ўчоғидан барча унинг дўстлари учун тинч қўшнига айланишига тўлиқ ҳақли.
Фақат афғонларга мустақил осуда ҳаётга қайтишларига ёрдам бериш зарур – ўзимиз учун, геосиёсий манфаатлар ва ўзга стратег экспериментлар йўлида эмас.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Манба: РИА Новости
Янгиликлар лентаси
0