АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини Марказий Осиё давлатига жойлаштириши мумкин

© Foto : Public domain / DVIDS / Staff Sgt. Jacob ConnorАмериканские военнослужащие в районе населенного пункта Эт-Танф, Сирия
Американские военнослужащие в районе населенного пункта Эт-Танф, Сирия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини Марказий Осиё давлатига жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси мудофаа идорасидаги манбаларига таянган ҳолда хабар қилди.
АҚШ баъзи ҳарбий амардорларнинг фикрича, қўшинларни Афғонистон билан қўшни бўлган Ўзбекистон ва Тожикистонга жойлаштириш энг яхши вариант ҳисобланади.
Чунки бу америкаликларга зарурат ҳолатида Афғонистондаги вазиятга тезкорлик билан жавоб бериш имконини беради.
Бироқ, Қўшма Штатларнинг режаларига Россия ва Хитой "тўсқинлик қилмоқда".
Шу билан бирга, Россиянинг Марказий Осиёда жиддий ҳарбий кучларга эгалиги ҳамда Хитойнинг ушбу минтақага таъсири тобора ошаётгани Вашингтоннинг минтақада базалар ташкил этиш режаларини қийинлаштириши мумкин.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
Таъкидланишича, бу масала бўйича ҳали расмий сўровлар берилмаган. Вариант кўриб чиқилмоқда. Шу билан бир қаторда, газета ёзишича, Оқ уй Афғонистондан қўшинларни Форс кўрфази давлатларига ёки ҲДФнинг алоҳида кемаларига ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден америка қўшинларини Афғонистондан май ойида олиб чиқишни бошлашни ва уни 2021 йил 11 сентябрига келиб якунлашни режалаштираётганини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0