https://sputniknews.uz/20210428/tolibon-afgoniston-shimolini-nazoratga-olmoqda--markaziy-osiyo-xavf-ostida-18536992.html
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги вазият илдам суръатлар билан кескинлашмоқда: АҚШ ва НАТО қўшинлари мамлакатни тарк этмоқда, “Толибон” аксарият вилоятларни, шу жумладан шимолий... 28.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-28T19:34+0500
2021-04-28T19:34+0500
2021-07-06T12:41+0500
афғонистон
афғонистонда вазият кескинлашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/15/14594690_0:141:3141:1908_1920x0_80_0_0_4a2e13814dd6a5c5617ae814e8a35060.jpg
Россия Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда жанубий йўналишдан ҳарбий таҳдидларни қайтаришга тайёрланмоқда.Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 27 апрел куни Душанбеда хизмат сафари чоғида қўшни Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда деб айтди, шу сабабли Россия ва Тожикистон ҳарбий машғулотлар давомида жануб йўналишидан таҳдидларни биргаликда қайтариш бўйича машқларни бажаришди.Аввалроқ "Ҳарб-Майдон", "Самбули" ва "Момирак" чегара полигонларида 201-Россия ҳарбий базаси ва Тожикистон Қуролли Кучларининг 3500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси иштирокида қўшма манёврлар бўлиб ўтди.Бундан ташқари, РФ Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш дастурини кенгайтирмоқда. Москва ва Душанбе ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимини яратиш бўйича келишув тайёрламоқда. Сергей Шойгунинг Тожикистонга ташрифи ва ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликка урғу берилиши тасодифий эмас.АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари 25 апрелда ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлашди. 1 млрд долларлик хорижий ҳарбий базалар ва тегишли ускуналар Афғонистон армиясига қолдирилади.“Толибон” ҳукумат кучлари билан шиддатли жангларда муҳим ҳарбий иншоотларни эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда ва шимолий Балх вилоятида маълум ютуқларга эришди. Афғонистондаги қуролли тўқнашувлар давомида бир ҳафта ичида 90 нафардан ортиқ аскар ва полициячи, 14 нафар тинч аҳоли ўлдирилди, 165 террорчи йўқ қилинди.АҚШ ва НАТО қуролларининг Афғонистон ҳукумат кучларига топширилиши қўшни Марказий Осиё давлатлари учун катта хавф туғдиради.Бир вақтлар АҚШ 1 миллиард долларга Ироқнинг "тўғри" армиясини тузиб, жиҳозлаганди, тез орада деярли барча қуроллар, танклар, артиллерия, танкларга қарши ТОW тизими ва Stinger (ПЗРК) "Ислом давлати"* жангарилари қўлига ўтганди.Агар жиҳодчиларни "қайта қуроллантириш" билан боғлиқ шунга ўхшаш вазият Афғонистонда такрорланса, ўшанда 2002 йилда Ғарб коалициясининг фаол кўмаги билан янги армия пайдо бўлганди, бутун минтақа учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.АҚШ ва “Толибон”* ўртасида тинчлик келишуви фақат фуқаролар урушининг янги босқичига олиб келиши бугун аён бўлиб турибди.Афғонистон Миллий хавфсизлик кучлари қуролланган террористик гуруҳларга самарали қаршилик кўрсата олмайди.Қайноқ шимол ва шафқатсиз жануб23 апрел куни “Толибон” жангарилари шимолий Балх провинциясида жойлашган ҳукумат қўшин базасини ишғол қилди, 9 аскар ўлдирилди. Бир кун олдин жиҳодчилар Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги Афғонистон армияси блокпостига ҳужум уюштирганда 9 нафар ҳарбий ҳалок бўлган эди.Агар Афғонистон армиясининг базалари қурол-яроғ билан “Толибон” вакилларини ўзига жалб қилса, блокпостлар - жиҳодчилар босиб олишга ҳаракат қилаётган ҳудуд ва магистрал йўлларнинг "калити" ҳисобланади. Шимолий Тахар вилоятида “Толибон”* жангарилари 17 апрел куни ҳукумат блокпостига ҳужум қилди, 4 нафар аскар ҳалок бўлди.Афғонистон шимоли қизиб бормоқда. “Толибон” ҳозирча Марказий Осиё қўшни давлатлари ҳудудида кўриниш бермади, аммо тожикистонлик жангарилар аллақачон Афғонистонда бўлиб, “Толибон”* гуруҳлари билан биргаликда ҳаракат қилишмоқда.Аввалроқ, Бадахшон ҳукумати тожик ва ўзбек гуруҳлари “Ансаруллоҳ” ва “Харкат-и-Исломий” кўмагида минтақада ИД* ва “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилотлари сони кўпайгани ҳақида хабар берганди. Афғон урушини қўшни давлатларга экспорт қилиниши эҳтимоли катта.Бемаъни кескинлашув ҳам кучаймоқда. Масалан, 21 апрел куни “Толибон” вакиллари Кобул яқинидаги Вардак вилоятида жойлашган полиция участкасини эгаллаб олди. Полициячилар ихтиёрий равишда таслим бўлдилар, аммо жангарилар беш нафар ҳуқуқ-тартибот ходимини қатл қилишди.Бу мамлакатда катта жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди, чунки Афғонистондаги вазиятда полициядан “Толибон”*, “ИД”*га ўтиш ва улардан полицияга яна қайтиш ҳолатлари кўп кузатилади. Эҳтимол, жиҳодчилар интернационал вакиллари "сўнгги ва ҳал қилувчи жанг" яқинлашаётганини сезишмоқда, иккиланадиганлар жойида ўлдирилмоқда. Бошқа томондан, 17 апрел куни Афғонистон ҲҲК Балх вилоятининг шимолидаги “Толибон” лагерига ҳаво ҳужумини уюштирди ва 8 жангари, шу жумладан дала қўмондони ўлдирилди. Афғонистоннинг Нимроз вилоятидаги “Толибон”* позицияларига қарши яна иккита авиазарба оқибатида 22 нафар жиҳодчи ўлдирилди. Зобул вилоятида ҳукумат кучлари ва “Толибон”* ўртасидаги жанговар тўқнашувда 14 нафар жангари ўлдирилди.Эслатиб ўтаман: АҚШ кўп йиллар давомида Афғонистонда янги армия тузиб келди, бироқ 2015 йил сентябр ойида “Толибон”*нинг кам сонли жангарилари Қундуз шаҳрини (Панж чегара дарёсидан 60 километр узоқликда жойлашган) 7000 кишилик гарнизондан қайтариб олишди. Улар шаҳарни икки ҳафта ушлаб туришди.Бугунги кунда “Толибон”* қатъиятлироқ бўлиб қолган, унинг сафида 50 мингдан ортиқ тажрибали жангчилар бор. Ҳарбий контингентлар ва Америка альянсининг ҳарбий-ҳаво кучлари олиб чиқилгандан кейин Кобул ҳукумати мамлакатда ҳокимиятни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади. Айтганча, АҚШ бугун ўз қўшинларини олиб чиқиш вақтида - ҳимоя қилиш учун 650 нафар аскарни Афғонистонга юборишга қарор қилди.Аввалроқ Пентагон Қатар авиабазасига 2 дона B-52 Stratofortress бомбардимончи самолёти юборилгани ҳақида маълум қилди. Эҳтимол, америкаликлар ҳақиқатан ҳам Афғонистон армия ва полиция кучларига ишонишмайди.Муваффақиятсиз миссияАҚШ Марказий қўмондони раҳбари генерал Франк Маккензи афғон хавфсизлик кучларининг мамлакатни ўзи ҳимоя қилиш қобилиятига шубҳа билан қарайди. Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс чет эл контингенти чиқарилгандан сўнг афғон кучларининг жанговар тайёргарлигини муҳокама қилиш учун Қобулга эълон қилинмаган ташриф уюштирди.Сал аввал Бернс қўшинларнинг чиқарилиши "муҳим таҳдидлар" билан боғлиқ бўлишини - хусусан, "Ислом давлати"* ва "Ал-Қоида"* Афғонистонда ўз таъсирини қайта тиклаши мумкинлигини маълум қилганди.Пентагоннинг АҚШ Конгресси учун тайёрланган 24 апрелдаги докладида "Ал-Қоида"* Афғонистонда толиблар билан ҳамкорлик қилишда давом этаётгани қайд этилган, янги ҳужумлар таҳдиди сақланиб қолмоқда, уюшмалар ўртасидаги "ўзаро манфаатли" алоқаларнинг узилиши эҳтимоли жуда кам.Бу "қондош" алоқалар 2020 йилнинг 29 февралидаги тинчлик битими шартларига зид бўлсада, америкаликлар барибир кетишмоқда. Улар компенсация тариқасида бор-йўғи 300 миллион доллар миқдоридаги "қўшимча фуқаролик" ёрдамини таклиф этишган.Москва афғондаги ҳолат ва АҚШ ҳамда НАТО миссияси умумий ҳолатига мазмунли ва қатъий баҳо берган эди. РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, "Ал-Қоида"* ячейкалари 11та афғон провинциясида мавжуд, толиблар мамлакат ҳудудининг ярмидан кўпини назорат қилади ва ҳукумат билан қуролланган урушни давом эттиришмоқда.Афғонистон шунингдек янги глобал таҳдид - ИД* учун бошпанага айланиб улгурган, мамлакатда жангарилар сони 4 мингга яқин, улар мунтазам равишда терактларни содир этишади, жумладан, Қобулда ҳам.Наркотикларга қарши кураш соҳасида ҳам картина жуда ачинарли. Афғонистонда наточиларнинг бўлган даврида опий маки культивацияси майдони 20каррадан ортиб кетди – 163 минг гектарга етди (жаҳон опиатлар бозорининг 80%дан ортиғини таъминлашади). Афғонистон Ислом Республикасининг 34 провинциясидан 24тасида наркотиклар оммавий равишда ишлаб чиқарилади.Мария Захарова американинг Афғонистондаги кампаниясини "шуҳратсиз", дея атади. Ахир "йигирма йил давомида альянс мамлакатни ҳимочлаб, унда тартибни таъминлай оладиган маҳаллий жанг қилишга қодир куч тузилмаларини яратиш вазифасини бажара олмади".Толибларнинг "эзгу" ниятлари"Талибон"* тўқсонинчи йиллар охиридагига, у энди ҳукумат тепасига келгандагига нисбатан жуда кам ўзгарган. Ташкилотнинг декларатив мақсади бу "Афғонистонни озод қилиш ва давлат тузилмасига исломий тизимни жорий қилишдир".Илгарироқ толиблар махсус баёнотда (сиёсий дастур эквиваленти) Афғонистонда ўзлари ўрнатмоқчи бўлаётган Ислом Амирлиги тамойилларини тушунтиришган эди. Бу тамойиллар асослари уларга кўра Қуръон, ҳадис ва ислом ҳуқуқшунослигида тўлиқ баён этилган.Толиблар мисоллар келтиришмаган, аммо "Амалиётда мусулмонлар бу тизимни асрлар давомида синашган. Биз давлатимизда қотилдан ўч олинишини, адашган қамчи билан жазоланиши мумкин бўлган тизим мавжуд бўлишини истаймиз", дея таъкидлашмоқда.Мамлакат "чет эл кучлари ва уларнинг мафкураларидан, шунингдек Ғарб ҳуқуқий тизимларининг барча изларидан" тозаланиши ва барча ишлар шариат қонунларига мувофиқ олиб борилиши керак.Афғонистоннинг толиблар томонидан назорат қилинадиган туманлари аҳолиси бу амалда қандайлиги ҳақида ҳикоя қилишади. Қизлар мактабда таҳсил ололмайдилар.Толиблар поликлиникага боришга ва дори-дармон олишга рухсат бермайдилар. Аёллар кўчага эркак ҳамроҳлигисиз чиқа олмайдилар. Дунёвий кўнгил очишлар таъқиқланган. Айб иш қилганлар дарра билан жазоланадилар.Бутун Афғонистон толибларнинг "эзгу ишлари" билан қамраб олингач, эҳтимол, қўшни давлатлар учун ҳам "маънавий трансформация" навбати етиб келади. Қўлда қурол тутган "миссионерлар" йигирма йил АҚШ ва НАТО қўшинларига қарши туришган.Ғалаба туйғуси сармаст қиладиган даражада таъсир кўрсатмоқда. Толиблар ва уларнинг иттифоқдошларини Марказий Осиёга йўлда ким тўхтата олади?* – Россияда ва қатор бошқа давлатларда таъқиқланган террористик ташкилотлар
https://sputniknews.uz/20210419/tolibon-qanday-qilib-afgonistondan-aqsh-qoshinlarini-haydab-chiqarmoqda-18400950.html
https://sputniknews.uz/20210426/aqsh-markaziy-osiyoda-harbiy-baza-uchun-joy-izlayapti-18494098.html
https://sputniknews.uz/20191108/Turkiya-Islom-davlati-zhangarilarini-Evropaga-yuborish-bilan-tadid-ilmoda-12760356.html
https://sputniknews.uz/20210425/aqsh-va-nato-afgonistondan-qoshinlarni-olib-chiqishni-boshladi-18487780.html
https://sputniknews.uz/20210415/tolibon-1-mayga-qadar-afgonistondan-18353010.html
https://sputniknews.uz/20201119/Afon-ozoni-aynamoda-Amerikaliklar-ketmoda-Tolibon-urollanmoda-15442078.html
https://sputniknews.uz/20200121/Erim-zhang-ilatganda-unga-farzandlar-tuib-berdim-ID-terrorchisi-alining-dil-izorlari-13272002.html
https://sputniknews.uz/20200602/BMT-Tolibon-Al-oida-bilan-aloalarni-davom-ettirmoda-14269024.html
https://sputniknews.uz/20210327/ny-times-aqsh-oz-qoshinini-chiqargach-toliblar-afgonistonda-hokimiyatni-egallab-olishi-mumkin-17989514.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/15/14594690_205:0:2936:2048_1920x0_80_0_0_5edf6d6755c609717a163d85460aa1fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
афғонистон, афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон, афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* Афғонистон шимолини назоратга олмоқда – Марказий Осиё хавф остида
19:34 28.04.2021 (янгиланди: 12:41 06.07.2021) Афғонистондаги вазият илдам суръатлар билан кескинлашмоқда: АҚШ ва НАТО қўшинлари мамлакатни тарк этмоқда, “Толибон” аксарият вилоятларни, шу жумладан шимолий вилоятларни назорат қилмоқда.
Россия Марказий Осиё давлатлари билан биргаликда жанубий йўналишдан ҳарбий таҳдидларни қайтаришга тайёрланмоқда.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу 27 апрел куни Душанбеда хизмат сафари чоғида қўшни Афғонистондаги вазият таназзулга юз тутмоқда деб айтди, шу сабабли Россия ва Тожикистон ҳарбий машғулотлар давомида жануб йўналишидан таҳдидларни биргаликда қайтариш бўйича машқларни бажаришди.
Аввалроқ "Ҳарб-Майдон", "Самбули" ва "Момирак" чегара полигонларида 201-Россия ҳарбий базаси ва Тожикистон Қуролли Кучларининг 3500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси иштирокида қўшма манёврлар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, РФ Тожикистон ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш дастурини кенгайтирмоқда. Москва ва Душанбе ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшма тизимини яратиш бўйича келишув тайёрламоқда. Сергей Шойгунинг Тожикистонга ташрифи ва ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликка урғу берилиши тасодифий эмас.
АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари 25 апрелда ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни бошлашди. 1 млрд долларлик хорижий ҳарбий базалар ва тегишли ускуналар Афғонистон армиясига қолдирилади.
“Толибон” ҳукумат кучлари билан шиддатли жангларда муҳим ҳарбий иншоотларни эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда ва шимолий Балх вилоятида маълум ютуқларга эришди. Афғонистондаги қуролли тўқнашувлар давомида бир ҳафта ичида 90 нафардан ортиқ аскар ва полициячи, 14 нафар тинч аҳоли ўлдирилди, 165 террорчи йўқ қилинди.
АҚШ ва НАТО қуролларининг Афғонистон ҳукумат кучларига топширилиши қўшни Марказий Осиё давлатлари учун катта хавф туғдиради.
Бир вақтлар АҚШ 1 миллиард долларга Ироқнинг "тўғри" армиясини тузиб, жиҳозлаганди, тез орада деярли барча қуроллар, танклар, артиллерия, танкларга қарши ТОW тизими ва Stinger (ПЗРК) "Ислом давлати"* жангарилари қўлига ўтганди.
Агар жиҳодчиларни "қайта қуроллантириш" билан боғлиқ шунга ўхшаш вазият Афғонистонда такрорланса, ўшанда 2002 йилда Ғарб коалициясининг фаол кўмаги билан янги армия пайдо бўлганди, бутун минтақа учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
АҚШ ва “Толибон”* ўртасида тинчлик келишуви фақат фуқаролар урушининг янги босқичига олиб келиши бугун аён бўлиб турибди.
Афғонистон Миллий хавфсизлик кучлари қуролланган террористик гуруҳларга самарали қаршилик кўрсата олмайди.
Қайноқ шимол ва шафқатсиз жануб
23 апрел куни “Толибон” жангарилари шимолий Балх провинциясида жойлашган ҳукумат қўшин базасини ишғол қилди, 9 аскар ўлдирилди. Бир кун олдин жиҳодчилар Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги Афғонистон армияси блокпостига ҳужум уюштирганда 9 нафар ҳарбий ҳалок бўлган эди.
Агар Афғонистон армиясининг базалари қурол-яроғ билан “Толибон” вакилларини ўзига жалб қилса, блокпостлар - жиҳодчилар босиб олишга ҳаракат қилаётган ҳудуд ва магистрал йўлларнинг "калити" ҳисобланади. Шимолий Тахар вилоятида “Толибон”* жангарилари 17 апрел куни ҳукумат блокпостига ҳужум қилди, 4 нафар аскар ҳалок бўлди.
Афғонистон шимоли қизиб бормоқда. “Толибон” ҳозирча Марказий Осиё қўшни давлатлари ҳудудида кўриниш бермади, аммо тожикистонлик жангарилар аллақачон Афғонистонда бўлиб, “Толибон”* гуруҳлари билан биргаликда ҳаракат қилишмоқда.
Аввалроқ, Бадахшон ҳукумати тожик ва ўзбек гуруҳлари “Ансаруллоҳ” ва “Харкат-и-Исломий” кўмагида минтақада ИД* ва “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилотлари сони кўпайгани ҳақида хабар берганди. Афғон урушини қўшни давлатларга экспорт қилиниши эҳтимоли катта.
Бемаъни кескинлашув ҳам кучаймоқда. Масалан, 21 апрел куни “Толибон” вакиллари Кобул яқинидаги Вардак вилоятида жойлашган полиция участкасини эгаллаб олди. Полициячилар ихтиёрий равишда таслим бўлдилар, аммо жангарилар беш нафар ҳуқуқ-тартибот ходимини қатл қилишди.
Бу мамлакатда катта жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди, чунки Афғонистондаги вазиятда полициядан “Толибон”*, “ИД”*га ўтиш ва улардан полицияга яна қайтиш ҳолатлари кўп кузатилади. Эҳтимол, жиҳодчилар интернационал вакиллари "сўнгги ва ҳал қилувчи жанг" яқинлашаётганини сезишмоқда, иккиланадиганлар жойида ўлдирилмоқда. Бошқа томондан, 17 апрел куни Афғонистон ҲҲК Балх вилоятининг шимолидаги “Толибон” лагерига ҳаво ҳужумини уюштирди ва 8 жангари, шу жумладан дала қўмондони ўлдирилди. Афғонистоннинг Нимроз вилоятидаги “Толибон”* позицияларига қарши яна иккита авиазарба оқибатида 22 нафар жиҳодчи ўлдирилди. Зобул вилоятида ҳукумат кучлари ва “Толибон”* ўртасидаги жанговар тўқнашувда 14 нафар жангари ўлдирилди.
Эслатиб ўтаман: АҚШ кўп йиллар давомида Афғонистонда янги армия тузиб келди, бироқ 2015 йил сентябр ойида “Толибон”*нинг кам сонли жангарилари Қундуз шаҳрини (Панж чегара дарёсидан 60 километр узоқликда жойлашган) 7000 кишилик гарнизондан қайтариб олишди. Улар шаҳарни икки ҳафта ушлаб туришди.
Бугунги кунда “Толибон”* қатъиятлироқ бўлиб қолган, унинг сафида 50 мингдан ортиқ тажрибали жангчилар бор. Ҳарбий контингентлар ва Америка альянсининг ҳарбий-ҳаво кучлари олиб чиқилгандан кейин Кобул ҳукумати мамлакатда ҳокимиятни сақлаб қолиш жуда қийин бўлади. Айтганча, АҚШ бугун ўз қўшинларини олиб чиқиш вақтида - ҳимоя қилиш учун 650 нафар аскарни Афғонистонга юборишга қарор қилди.
Аввалроқ Пентагон Қатар авиабазасига 2 дона B-52 Stratofortress бомбардимончи самолёти юборилгани ҳақида маълум қилди. Эҳтимол, америкаликлар ҳақиқатан ҳам Афғонистон армия ва полиция кучларига ишонишмайди.
АҚШ Марказий қўмондони раҳбари генерал Франк Маккензи афғон хавфсизлик кучларининг мамлакатни ўзи ҳимоя қилиш қобилиятига шубҳа билан қарайди. Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс чет эл контингенти чиқарилгандан сўнг афғон кучларининг жанговар тайёргарлигини муҳокама қилиш учун Қобулга эълон қилинмаган ташриф уюштирди.
Сал аввал Бернс қўшинларнинг чиқарилиши "муҳим таҳдидлар" билан боғлиқ бўлишини - хусусан, "Ислом давлати"* ва "Ал-Қоида"* Афғонистонда ўз таъсирини қайта тиклаши мумкинлигини маълум қилганди.
Пентагоннинг АҚШ Конгресси учун тайёрланган 24 апрелдаги докладида "Ал-Қоида"* Афғонистонда толиблар билан ҳамкорлик қилишда давом этаётгани қайд этилган, янги ҳужумлар таҳдиди сақланиб қолмоқда, уюшмалар ўртасидаги "ўзаро манфаатли" алоқаларнинг узилиши эҳтимоли жуда кам.
Бу "қондош" алоқалар 2020 йилнинг 29 февралидаги тинчлик битими шартларига зид бўлсада, америкаликлар барибир кетишмоқда. Улар компенсация тариқасида бор-йўғи 300 миллион доллар миқдоридаги "қўшимча фуқаролик" ёрдамини таклиф этишган.
Москва афғондаги ҳолат ва АҚШ ҳамда НАТО миссияси умумий ҳолатига мазмунли ва қатъий баҳо берган эди. РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, "Ал-Қоида"* ячейкалари 11та афғон провинциясида мавжуд, толиблар мамлакат ҳудудининг ярмидан кўпини назорат қилади ва ҳукумат билан қуролланган урушни давом эттиришмоқда.
Афғонистон шунингдек янги глобал таҳдид - ИД* учун бошпанага айланиб улгурган, мамлакатда жангарилар сони 4 мингга яқин, улар мунтазам равишда терактларни содир этишади, жумладан, Қобулда ҳам.
Наркотикларга қарши кураш соҳасида ҳам картина жуда ачинарли. Афғонистонда наточиларнинг бўлган даврида опий маки культивацияси майдони 20каррадан ортиб кетди – 163 минг гектарга етди (жаҳон опиатлар бозорининг 80%дан ортиғини таъминлашади). Афғонистон Ислом Республикасининг 34 провинциясидан 24тасида наркотиклар оммавий равишда ишлаб чиқарилади.
Мария Захарова американинг Афғонистондаги кампаниясини "шуҳратсиз", дея атади. Ахир "йигирма йил давомида альянс мамлакатни ҳимочлаб, унда тартибни таъминлай оладиган маҳаллий жанг қилишга қодир куч тузилмаларини яратиш вазифасини бажара олмади".
Толибларнинг "эзгу" ниятлари
"Талибон"* тўқсонинчи йиллар охиридагига, у энди ҳукумат тепасига келгандагига нисбатан жуда кам ўзгарган. Ташкилотнинг декларатив мақсади бу "Афғонистонни озод қилиш ва давлат тузилмасига исломий тизимни жорий қилишдир".
Илгарироқ толиблар махсус баёнотда (сиёсий дастур эквиваленти) Афғонистонда ўзлари ўрнатмоқчи бўлаётган Ислом Амирлиги тамойилларини тушунтиришган эди. Бу тамойиллар асослари уларга кўра Қуръон, ҳадис ва ислом ҳуқуқшунослигида тўлиқ баён этилган.
Толиблар мисоллар келтиришмаган, аммо "Амалиётда мусулмонлар бу тизимни асрлар давомида синашган. Биз давлатимизда қотилдан ўч олинишини, адашган қамчи билан жазоланиши мумкин бўлган тизим мавжуд бўлишини истаймиз", дея таъкидлашмоқда.
Мамлакат "чет эл кучлари ва уларнинг мафкураларидан, шунингдек Ғарб ҳуқуқий тизимларининг барча изларидан" тозаланиши ва барча ишлар шариат қонунларига мувофиқ олиб борилиши керак.
Афғонистоннинг толиблар томонидан назорат қилинадиган туманлари аҳолиси бу амалда қандайлиги ҳақида ҳикоя қилишади. Қизлар мактабда таҳсил ололмайдилар.
Толиблар поликлиникага боришга ва дори-дармон олишга рухсат бермайдилар. Аёллар кўчага эркак ҳамроҳлигисиз чиқа олмайдилар. Дунёвий кўнгил очишлар таъқиқланган. Айб иш қилганлар дарра билан жазоланадилар.
Бутун Афғонистон толибларнинг "эзгу ишлари" билан қамраб олингач, эҳтимол, қўшни давлатлар учун ҳам "маънавий трансформация" навбати етиб келади. Қўлда қурол тутган "миссионерлар" йигирма йил АҚШ ва НАТО қўшинларига қарши туришган.
Ғалаба туйғуси сармаст қиладиган даражада таъсир кўрсатмоқда. Толиблар ва уларнинг иттифоқдошларини Марказий Осиёга йўлда ким тўхтата олади?
* – Россияда ва қатор бошқа давлатларда таъқиқланган террористик ташкилотлар