Депортация ёки афв: ўзбекистонлик мигрантларни 15 июндан кейин нималар кутяпти

© Sputnik / Александр Гальперин / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2021
Oбуна бўлиш
Пандемия даврида Россия ҳукумати ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сабаб ватанига қайта олмаган хорижликларни аҳволини тушуниб, барча зарурий ҳужжатлар муддатини узайтирди. Бироқ бу чексиз давом этиши мумкин эмас.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Анна Черкасова. Россия ИИВ МДҲ давлатлари вакилларига Россияда тегишли ҳужжатларсиз бўлиб турган фуқаролари ўз мақомини қонунийлаштириши зарурлигини эслатди. 15 июндан кейин – мигрантлар учун берилган муддатдан кейин – ноқонуний мигрантлар чиқариб юборилади. Халқ тилида айтадиган бўлсак, депорт қилинади.
Бир тарафдан, Россияда умумжаҳон локдауни ва пандемия сабаб қатор соҳалар йўқотган ишчи кучи етишмаслиги ўта сезилмоқда. Бошқа тарафдан, мутахассисларни қонуний равишда ташкиллаштирилган ва тўлиқ ошкора саралаб олиш меъёрлари мавжуд. Сояда қолган ва Россияда рўйхатдан ўтишга шошилмаётган қолган барчанинг эса ўз мақомини белгилаб олиш учун икки ой вақти қолган. Танлов унчалик катта эмас: қонунга биноан ҳужжатларни расмийлаштириш ёки мамлакатни яқин кунларда ишлашга қайтиб келиш кафолатисиз тарк этиш. Зеро иккита ҳуқуқбузарлик содир этган чет элликлар қора рўйхатга тушади.
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2021
Нолегал мигрантлар Россиядан 15 июнга қадар чиқиб кетишлари керак – ИИВ
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ноқонуний бўлиб турган 200 минг нафардан зиёд ватандошларни юзага келиши мумкин бўлган оқибатлардан огоҳлантирди. Қонунга риоя қилган ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан тушунтириш ва чорлаш ишлари олиб борилмоқда.
Биринчи навбатда кимларга депортация хавф солмоқда, бир неча юз минг нолегалларни ватанга қайтариш масаласини қандай ҳал этиш мумкин ва Россияда ҳозиргача ноқонуний бўлиб турган фуқаролар нима қилиши зарур - бу саволлар билан Sputnik миграция соҳасидаги мутахассисларга юзланди.

Муддат тугагандан кейин биринчи навбатда кимлар мамлакатдан чиқарилиб юборилиши мумкин

Миграция тадқиқотлари маркази эксперти, миграция ҳуқуқлари соҳасидаги мутахассис Дмитрий Михайлов ИИВ улар ҳақида бот-бот эслатаётган кимларни “нолегал мигрантлар” сафига қўшиш зарурлигига аниқлик киритди.
Менинг тушунишим бўйича гап умуман Россияда амалдаги миграция қонунчилигига хилоф равишда бўлиб турган чет эллик фуқаролар ҳақида бормоқда: пандемия вақтида ёпиқ ИИВ ва бошқа идоралар сабаб Россияда бўлиб туришини қонунийлаштира олмаган хорижликлар; пандемияга қадар Россияда ноқонуний бўлган шахслар, жумладан, сохта маълумотлар билан келган хорижликлар.
Дмитрий Михайлов
Миграция тадқиқотлари маркази эксперти
Экспертнинг фикрига кўра, Россия томони хорижликларни олиб чиқишга оид йирик харажатларни ўз зиммасига ололмайди ва тайёр эмас. Шунингдек, махсус жойлар барча нолегалларни қабул қилишга қодир эмас.
“Кейинчалик Россияга кириш тақиқини қўйиб, оммавий равишда Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга чиқариб юбориш у ерда ўз фуқароларини қайтариш учун механизм ва маблағ бўлмаган бутун Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий вазиятни жиддий оғирлаштиради. Тушунтириш ишлари, хорижлик идоралар томонидан нолегал фуқароларига хатлари рўйхатга олинган манзил бўйича жўнатилади. Амалда 99 фоиз хорижликлар рўйхатга олинган жойида яшамайди, шу учун уларга хабар етиб бормайди”, - дейди Дмитрий Михайлов.
Иностранные граждане получают трудовой патент в Едином миграционном центре Московской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Ўз навбатида Москва ҳукумати ҳузуридаги Миллатлар ишлари бўйича кенгашининг миграция комиссияси раиси Юрий Московскийнинг ишончи комилки, миграция инқирозидан чиқиш учун сайъ-ҳаракатларни бирлаштирмоқ зарур.

2021 йил 15 июндан кейин мигрантлар учун нималар ўзгаради

Ҳуқуқшунос, миграция бўйича эксперт Ботиржон Шермуҳаммад Sputnik билан суҳбатда 2020 йил апрель ойида чиққан Россия президентининг биринчи фармонида мигрантларни 2020 йил 15 июнгача чиқариб юбориш мумкин эмас деган банди бўлганини эслатди. Бу ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришда бу банд чиқариб ташланган. Демак, кўрсатилган санадан бошлаб асос бўлган тақдирда меҳнат мигрантларини шундоқ ҳам чиқариб юбораверишган.
Тубдан ҳеч нарса ўзгармаяпти. Шунчалик Россия президенти фармони асосида тасдиқланган имтиёзлар ўз ниҳоясига етмоқда. Ҳозир регистрация муддати ўтган йил март ойида тугаган ва узайтирилмаган киши Россия ҳудудида 2021 йил 15 июнга қадар вақтинча бўлиб туриши мумкин. Шундан сўнг регистрация муддатини патентга эга бўлган тақдирда узайтириш мумкин, холос.
Ботиржон Шермуҳаммад
Ҳуқуқшунос, миграция бўйича эксперт
Ўзбекистон ва МДҲ давлатларининг ўз фуқароларини қайтариш бўйича имкониятларига тўхталадиган бўлсак, бу ерда экспертлар ўхшаш фикрларни билдиришди: Марказий Осиё мамлакатларининг бугунги кунда шунча фуқароларини қабул қилиш ва ишга жойлаштиришга захиралари борлиги даргумон. Боз устига ноқонуний мигрантларни тезда олиб чиқиб кетишнинг имкони йўқлиги масаласи ҳам бор. Самолёт ва поездлар билан махсус рейслар ташкил қилинган тақдирда ҳам бунга ярим йилгача вақт кетади.

Ҳозир Россияда бўлган ноқонуний мигрант нималар қилиши даркор?

Бундай шароитларда қандай депорт бўлмаслик учун мигрантларнинг ўзи нималар қилиши керак?
Икки тоифадаги чет эллик фуқаролар бор: биринчиси – 2020 йил 15 мартгача ҳужжатсиз, ноқонуний бўлган кишилар; иккинчиси – ҳужжатлари бўлган мигрантлар ва Россия президентининг фармонида асосида регистрациялари узайтирилган ва юқорида тилга олинган фармондаги имтиёздан фойдаланганлар. 2021 йил 15 июнга қадар биринчи тоифадагилар ИИВ бўлимларига келишлари, ариза ёзишлари, идора базасидаги текширувдан ўтишлари ва рўйхатдан ўтишлари ёки Россиядан чиқиб кетишлари мумкин. Пандемияга қадар қонуний мақомга эга бўлган иккинчи тоифадагилар бўлиб туриш ҳужжатларини узайтириш учун ҳужжатларинини расмийлаштиришлари кифоя ёки ватанига кетишлари мумкин.
Ботиржон Шермуҳаммад
Ҳуқуқшунос, миграция бўйича эксперт
У миграция қонунчилигини бузганлар учун Россияга кириш тақиқи 3 йилдан 10 йилгача бўлиши мумкинлигини эслатди. Муддат ноқонуний бўлиб туриш муҳлати ва қоидабузарликнинг жиддийлигига боғлиқ бўлади.
Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистон ва Россия ўртасида одамлар ИИВга келиб, мақомини расмийлаштира олишлари учун бундай фуқаролар учун афв лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Лекин бундай ҳолатда, Тожикистон, Қирғизистон ва Молдова тажрибасининг кўрсатишича, кутилмаган тўсиқларга дуч келиш мумкин. Афвни икки мамлакат президентларининг шартномаси асосида эълон қилишади, буйруқни эса ИИВ раҳбарининг ўринбосари имзолайди. Жойларда бу иш бермайди, чунки ҳужжатнинг президент фармони, ҳукумат қарори ёки қонун каби кучи бўлмайди.
Юрий Московский муаммонинг мантиқли ва самарали ечимини миграция қонунчилигини ишлаб чиқишда кўради. Қисман вазиятни миграция афви ҳал қилган бўларди, бироқ у президент фармони шаклида эълон қилиниши керак. Ўшанда тўлиқ юридик кучга эга бўлади.
Строительство  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2021
Тожикистон Россиянинг ноқонуний мигрантлар тўғрисидаги маълумотларига шубҳа билан қаради
Дмитрий Михайлов ўз навбатида кетишни истамаётган ёки ҳужжатларини расмийлаштириш пул тўлай олмайдиган мигрантлар депортацияси билан боғлиқ ҳар томонга фойдали вариатни таклиф қилмоқда: уларнинг Россияга киришига тақиқ қўймаслик. Бундай ёндашув ҳар икки томонга фойдали бўлган бўларди – меҳнат мигрантларига ҳам, иқтисодиётининг айрим соҳалари ҳозиргача ишчи кучи етишмаслигидан азият чекаётган Россияга ҳам.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳатто агар барча хоҳловчи ноқонуний мигрантларга қонуний бўлиш имконияти берилса, уларнинг бир қисми бундай харажатларни кўтара олмайди ва ватанга қайтишга мажбур бўлади. Шу боис асосий масала очиқ қоляпти: қандай қилиб ва кимнинг ҳисобидан бу олиб чиқиб кетиш ташкил этилади?
Янгиликлар лентаси
0