https://sputniknews.uz/20210417/nolegal-migrantlar-rossiyadan-15-iyunga-qadar-chiqib-ketishlari-kerak--iiv-18382757.html
Нолегал мигрантлар Россиядан 15 июнга қадар чиқиб кетишлари керак – ИИВ
Нолегал мигрантлар Россиядан 15 июнга қадар чиқиб кетишлари керак – ИИВ
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 15 июнига қадар нолегал меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишлари керак. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи
2021-04-17T15:23+0500
2021-04-17T15:23+0500
2021-04-17T15:23+0500
миграция
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/283/02/2830243_0:114:2977:1789_1920x0_80_0_0_fa0d1366ada8f81d935d8a9a084fea65.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 15 июнига қадар нолегал меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишлари керак. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой баёнот берган.Россиядан чиқмаган мигрантлар санкцияларга дуч келишлари мумкин.Горовой ушбу баёнотни МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида айтган. Мажлисда коронавирус пандемияси вақтида миграция масалалари муҳокама қилинган.ИИВ раҳбари биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, Россияда мигрантлар учун кенг кўламли енгилликлар жорий этилган эди: хусусан, пандемия вақтида мамлакатдан чиқа олмай қолиб кетган мигрантларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари автоматик равишда узайтирилган, миграцион талабларни бузганлик учун санкциялар қўлланилиши вақтинчалик тўхтатилган ва бошқалар.Аммо айни вақтда Россияда нолегал мигрантлар сони ярим миллиондан ошиб кетган."Агар биз сизлар билан улар сонини президент қарорида айтилганидек 15 июнга қадар пасайтирмасак, уларга нисбатан жазо қўлланилади — мигрантлар чиқариб юборилади ва чегаралар ёпилади. Мен сизлар ўз давлатларингизда ОАВ ёрдамида ташвиқот ишларини олиб боришингизни истардим”, — деди Горовой.Россиядаги нолегал мигрантлар сони МДҲ кесимида:Ўзбекистонликлар – 332 минг нафар;Тожикистонликлар – 247 минг нафар;Украинлар - 152 минг нафар;Озарбайжонликлар - 120 минг;Қирғизистонликлар - 115 минг;Арманистонликлар – 61 минг;Молдоваликлар - 56 минг;Қозоғистонликлар - 49 минг.Россия ИИВ раҳбари ўринбосари пандемия бошланган даврдан буён Россия ҳудудида мигрантлар учун яшаш муддатлари тўрт марта узайтирилганини қўшимча қилди. Президентнинг сўнгги қарори билан бу муддат 15 июнга қадар узайтирилган.
https://sputniknews.uz/20210415/rossiyadan-migrantlarining-pul-otkazmalari-kamaydi-18357759.html
https://sputniknews.uz/20210414/saylovlar-rus-tili-migrantlar-norboeva-va-volodin-qaysi-mavzularni-muhokama-qildi-18333810.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/283/02/2830243_221:0:2757:1902_1920x0_80_0_0_b0177d58c55a0689f37d0cbcab7e5200.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция
Нолегал мигрантлар Россиядан 15 июнга қадар чиқиб кетишлари керак – ИИВ
Россия ИИВ маълумотига кўра, мамлакатда 332 минг нафар нолегал ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бор.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 15 июнига қадар нолегал меҳнат муҳожирлари Россияни тарк этишлари керак. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой баёнот берган.
Россиядан чиқмаган мигрантлар санкцияларга дуч келишлари мумкин.
Горовой ушбу баёнотни МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида айтган. Мажлисда коронавирус пандемияси вақтида миграция масалалари муҳокама қилинган.
ИИВ раҳбари биринчи ўринбосарининг сўзларига кўра, Россияда мигрантлар учун кенг кўламли енгилликлар жорий этилган эди: хусусан, пандемия вақтида мамлакатдан чиқа олмай қолиб кетган мигрантларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари автоматик равишда узайтирилган, миграцион талабларни бузганлик учун санкциялар қўлланилиши вақтинчалик тўхтатилган ва бошқалар.
Аммо айни вақтда Россияда нолегал мигрантлар сони ярим миллиондан ошиб кетган.
"Агар биз сизлар билан улар сонини президент қарорида айтилганидек 15 июнга қадар пасайтирмасак, уларга нисбатан жазо қўлланилади — мигрантлар чиқариб юборилади ва чегаралар ёпилади. Мен сизлар ўз давлатларингизда ОАВ ёрдамида ташвиқот ишларини олиб боришингизни истардим”, — деди Горовой.
Россиядаги нолегал мигрантлар сони МДҲ кесимида:
Ўзбекистонликлар – 332 минг нафар;
Тожикистонликлар – 247 минг нафар;
Украинлар - 152 минг нафар;
Озарбайжонликлар - 120 минг;
Қирғизистонликлар - 115 минг;
Арманистонликлар – 61 минг;
Қозоғистонликлар - 49 минг.
Россия ИИВ раҳбари ўринбосари пандемия бошланган даврдан буён Россия ҳудудида мигрантлар учун яшаш муддатлари тўрт марта узайтирилганини қўшимча қилди. Президентнинг сўнгги қарори билан бу муддат 15 июнга қадар узайтирилган.