https://sputniknews.uz/20210418/rossiyada-noqonuniy-bolib-turgan-ozbekistonliklarga-murojaat-qilindi-18387090.html
Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирди.
2021-04-18T10:50+0500
2021-04-18T10:50+0500
2023-04-05T18:33+0500
миграция
ўзбекистон
мигрантлар
миграция
ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1434/88/14348897_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_fcc5fa67741fa586eb8f45660fb84198.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирди.Маълум қилинишича, Россия ИИВ билан у ерда ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати шакллантирилган.Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланилмайди. Уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.Бу масалада ёрдам сўраб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин фармони билан Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган.Куни кеча Россия ИИВ мамлакатдаги Ўзбекистон ҳамда бошқа МДҲ давлатларидан бўлган ноқонуний мигрантлар 15 июнга қадар мамлакатни тарк этиши кераклигини таъкидлаган эди. Акс ҳолда уларга нисбатан жазо қўлланилади, яъни мигрантлар чиқариб юборилади ва улар узоқ муддат Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1434/88/14348897_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_bf6ccab0b3ad9f598ca942341272e931.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, мигрантлар, миграция, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
миграция, ўзбекистон, мигрантлар, миграция, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги , россия
Россияда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилинди
10:50 18.04.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россияда ноқонуний ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштириш тавсия қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга чақирди.
Маълум қилинишича, Россия ИИВ билан у ерда ҳуқуқий мақоми қонунийлаштирилиши керак бўлган 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг рўйхати шакллантирилган.
“Шу фурсатдан фойдаланиб, Россия ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги тегишли Россиянинг ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали у ерда бўлишларини қонунийлаштириш ҳуқуқидан фойдаланишга чақирамиз”, - дейилган
хабарда.Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланилмайди. Уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Бу масалада ёрдам сўраб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қўйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин фармони билан Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга
рухсат берилган.Куни кеча Россия ИИВ мамлакатдаги Ўзбекистон ҳамда бошқа МДҲ давлатларидан бўлган ноқонуний мигрантлар 15 июнга қадар мамлакатни тарк этиши
кераклигини таъкидлаган эди. Акс ҳолда уларга нисбатан жазо қўлланилади, яъни мигрантлар чиқариб юборилади ва улар узоқ муддат Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.