https://sputniknews.uz/20210311/forbes-aqsh-rossiya-va-xitoy-17675999.html
Forbes АҚШнинг Россия ва Хитой танкларини йўқ қилиш режасини очиқлади
Forbes АҚШнинг Россия ва Хитой танкларини йўқ қилиш режасини очиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Forbes Россия ва Хитой зарба берувчи кучларини йўқ қилишга қаратилган Пентагоннинг Assault Breaker 2 лойиҳаси тафсилотларини очиқлади. 11.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-11T14:10+0500
2021-03-11T14:10+0500
2021-04-01T15:50+0500
дунёда
россия
хитой
ҳарбий техника
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/35/11373514_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_09f63402da198cf1ed8a4038e4d3faf6.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Forbes Россия ва Хитой зарба берувчи кучларини йўқ қилишга қаратилган Пентагоннинг Assault Breaker 2 лойиҳаси тафсилотларини очиқлади.Мақола муаллифига кўра, лойиҳа жуда кенг кўламли ва ҳозирча бу ҳақда маълумот кам. Бироқ, бу АҚШнинг бундай биринчи режаси эмас.70-йилларда уруш бошлаган тақдирда СССР альянс мудофаасини бир зумда йўқ қилиб ташлашидан қўрқиб, НАТО Assault Breaker режасини ишлаб чиқди. Режада минглаб совет танклари ва жанговар техникаси тезкорлик билан йўқ қилишни назарда тутилган, бу гўё ҳужумни тўхтатиб, НАТО бўлинмаларини сафарбар қилиш учун вақтни ютишга ёрдам беради.2015 йилда АҚШ мудофаа вазирининг ўша пайтдаги ўринбосари Боб Уорк айтганидек, "ҳужумни барбод қилиш" режаси самолётларни аниқлаш ва нишонга олиш, катта майдонлар бўйича зарба бериш, шунингдек танкга қарши ўзи нишонга оладиган баллистик ракеталарни ўз ичига олган.Аслида, режа авиация ва қуруқликдаги ҳаракатлар қисмидан иборат эди. Авиация қисмида юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан жиҳозланган янги РЛТ билан Б-52 бомбардимончи самолётларидан фойдаланиш кўзланган. Қуруқликда АҚШ разведка самолётлари томонидан нишонга олинган АҚШ Қуруқлик кучлари ҳаракатлари назарда тутилган. Ушбу лойиҳа 1982 йилда намойиш қилинган, синовларда СССР вакиллари иштирок этган.Forbes ёзишича, АҚШ ҳозирда ҳам аналог режани истамоқда. Режага уруш бўлган тақдирда Россия танклари ва Хитой кемаларини яксон қилиш бўйича ҳаракатлар киритилган бўлиши керак.Пентагон илмий кенгашининг 2017 йилги докладида таъкидланишича, Assault Breaker 2 режаси стратегик муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган рақибнинг кучларини яксон қилиш, АҚШ ва унинг иттифоқчилари жангда ўз қуролларни ишга солиши мумкин. Assault Breaker 2нинг нишонлари - танклар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кемалар, штаблар, омборлар ва бошқалар қайд этилган.Ҳозир АҚШ эски лойиҳанинг элементлари - қуруқликдаги кучлар ракеталари, ҳаракатланаётган объектларни нишонга олиш учун авиация РЛТ ва турли нишонга олиш тизимлари қайд этилган. Бу компонентлар янгиланиб, янги лойиҳага қўшилади, деб тахмин қилмоқда муаллиф.Assault Breaker 2 тизимининг янги элементларига RQ-180 яширин разведка дронлари, янги замонавий жанговар бошқарув тизими (ABMS) дастури ва ҲҲК ва ҲДФ учун узоқ масофали қанотли ракеталар киритилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, янги турдаги Golden Horde бомбалари айтиб ўтилган. Қуруқлик кучлари, ўз навбатида, нишонга олиш масофаси 1500 километрдан ортиқ бўлган артиллерия қурилмаси устида ишламоқда.Бу қурол тизимларининг барчаси ягона комплекс таркибида қисқа вақт ичида кўплаб танклар ва кемаларни йўқ қилиши мумкин, бу эса ҳужумни барбод қилиш мақсадига - эришишга имкон беради.Шу билан бирга, Пентагон илмий кенгаши лойиҳада жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олди. Шундай қилиб, Assault Breaker 2, гарчи бу фронтдан анча ичкарига зарба беришни ўз ичига олса-да, жуда узоқ масофада эмас. Бундан ташқари, тизим "жуда қиммат" бўлмаслиги керак.Шу билан бирга, агар Assault Breaker 2 Россия ва Хитой армиясига қарши самарали кураш воситаси бўлиб чиқса ҳам, Москва ва Пекинда бу қарама-қаршиликни енгиб ўтишнинг осон йўли бор, деб тушунтиришди Пентагонда. Бунинг учун "шунчаки жиддий зарар етказиш учун қўшимча куч ва воситаларни жангга жалб қилиш керак”.
https://sputniknews.uz/20210310/ruslan-rossiya-avia-gigantni-ishlab-chiarishni-ayta-tiklamoda-17658601.html
https://sputniknews.uz/20210213/Rus-ovchisi-AQSh-va-Turkiya-dronlari-bilan-solishtirilgandi-15994175.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/35/11373514_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_168c32af1a2b492a80733c2eb96209f1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, россия, хитой, ҳарбий техника, ақш
дунёда, россия, хитой, ҳарбий техника, ақш
Forbes АҚШнинг Россия ва Хитой танкларини йўқ қилиш режасини очиқлади
14:10 11.03.2021 (янгиланди: 15:50 01.04.2021) Forbes Россия ва Хитой зарба берувчи кучларини йўқ қилишга қаратилган Пентагоннинг Assault Breaker 2 лойиҳаси тафсилотларини очиқлади.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Forbes Россия ва Хитой зарба берувчи кучларини йўқ қилишга қаратилган Пентагоннинг Assault Breaker 2 лойиҳаси тафсилотларини очиқлади.
Мақола муаллифига кўра, лойиҳа жуда кенг кўламли ва ҳозирча бу ҳақда маълумот кам. Бироқ, бу АҚШнинг бундай биринчи режаси эмас.
70-йилларда уруш бошлаган тақдирда СССР альянс мудофаасини бир зумда йўқ қилиб ташлашидан қўрқиб, НАТО Assault Breaker режасини ишлаб чиқди. Режада минглаб совет танклари ва жанговар техникаси тезкорлик билан йўқ қилишни назарда тутилган, бу гўё ҳужумни тўхтатиб, НАТО бўлинмаларини сафарбар қилиш учун вақтни ютишга ёрдам беради.
2015 йилда АҚШ мудофаа вазирининг ўша пайтдаги ўринбосари Боб Уорк айтганидек, "ҳужумни барбод қилиш" режаси самолётларни аниқлаш ва нишонга олиш, катта майдонлар бўйича зарба бериш, шунингдек танкга қарши ўзи нишонга оладиган баллистик ракеталарни ўз ичига олган.
Аслида, режа авиация ва қуруқликдаги ҳаракатлар қисмидан иборат эди. Авиация қисмида юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан жиҳозланган янги РЛТ билан Б-52 бомбардимончи самолётларидан фойдаланиш кўзланган. Қуруқликда АҚШ разведка самолётлари томонидан нишонга олинган АҚШ Қуруқлик кучлари ҳаракатлари назарда тутилган. Ушбу лойиҳа 1982 йилда намойиш қилинган, синовларда СССР вакиллари иштирок этган.
Forbes ёзишича, АҚШ ҳозирда ҳам аналог режани истамоқда. Режага уруш бўлган тақдирда Россия танклари ва Хитой кемаларини яксон қилиш бўйича ҳаракатлар киритилган бўлиши керак.
Пентагон илмий кенгашининг 2017 йилги докладида таъкидланишича, Assault Breaker 2 режаси стратегик муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган рақибнинг кучларини яксон қилиш, АҚШ ва унинг иттифоқчилари жангда ўз қуролларни ишга солиши мумкин. Assault Breaker 2нинг нишонлари - танклар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кемалар, штаблар, омборлар ва бошқалар қайд этилган.
Ҳозир АҚШ эски лойиҳанинг элементлари - қуруқликдаги кучлар ракеталари, ҳаракатланаётган объектларни нишонга олиш учун авиация РЛТ ва турли нишонга олиш тизимлари қайд этилган. Бу компонентлар янгиланиб, янги лойиҳага қўшилади, деб тахмин қилмоқда муаллиф.
Assault Breaker 2 тизимининг янги элементларига RQ-180 яширин разведка дронлари, янги замонавий жанговар бошқарув тизими (ABMS) дастури ва ҲҲК ва ҲДФ учун узоқ масофали қанотли ракеталар киритилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, янги турдаги Golden Horde бомбалари айтиб ўтилган. Қуруқлик кучлари, ўз навбатида, нишонга олиш масофаси 1500 километрдан ортиқ бўлган артиллерия қурилмаси устида ишламоқда.
Бу қурол тизимларининг барчаси ягона комплекс таркибида қисқа вақт ичида кўплаб танклар ва кемаларни йўқ қилиши мумкин, бу эса ҳужумни барбод қилиш мақсадига - эришишга имкон беради.
Шу билан бирга, Пентагон илмий кенгаши лойиҳада жиддий камчиликлар мавжудлигини тан олди. Шундай қилиб, Assault Breaker 2, гарчи бу фронтдан анча ичкарига зарба беришни ўз ичига олса-да, жуда узоқ масофада эмас. Бундан ташқари, тизим "жуда қиммат" бўлмаслиги керак.
Шу билан бирга, агар Assault Breaker 2 Россия ва Хитой армиясига қарши самарали кураш воситаси бўлиб чиқса ҳам, Москва ва Пекинда бу қарама-қаршиликни енгиб ўтишнинг осон йўли бор, деб тушунтиришди Пентагонда. Бунинг учун "шунчаки жиддий зарар етказиш учун қўшимча куч ва воситаларни жангга жалб қилиш керак”.