https://sputniknews.uz/20210304/Abadiy-koronavirusning-ilk-olatlari-anilandi-Shifokorlar-ayratda-16128228.html
"Абадий коронавирус"нинг илк ҳолатлари аниқланди. Шифокорлар ҳайратда
"Абадий коронавирус"нинг илк ҳолатлари аниқланди. Шифокорлар ҳайратда
Sputnik Ўзбекистон
Шифокорлар айрим беморлар нега "абадий" коронавирусга чалинишлари ва бундай турдаги инфекцияни юқтирмаслик йўллари ҳақида маълумот бердилар 04.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-04T14:50+0500
2021-03-04T14:50+0500
2021-03-04T14:50+0500
янгиликлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/05/15732674_0:0:2876:1619_1920x0_80_0_0_c983ba8b90585c8bb7cd9d95a7313d61.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. АҚШлик шифокорлар биринчи маротаба бир нечта беморларда "абадий" коронавирусни аниқладилар. Бу ҳақда medRxiv портали хабар бермоқда.Жанубий Калифорния университети мутахассислари коронавирус билан беморланган уч нафар инсоннинг касаллик даври ярим йилдан ортиқ вақт давом этаётганини аниқладилар.Тадқиқот давомида шифокорлар бу нима эвазига рўй бераётганини аниқлашди. medRxiv портали маълумотларига кўра, ушбу беморлар оғир касалликлардан азият чекмоқда. Масалан, бир ўсмир ва боғча ёшидаги ўғил ва қизалоқда лейкемия касаллиги қайд этилган бўлиб, бу дард уларга коронавирусдан тезда соғайиб кетишларига имкон қолдирмаган."Иммунитети суст, SARS-CoV-2га чалинган одамлар мутациялар тўпланиши ва келгусида иммун реакцияларга қаршилик кўрсата оладиган янги штаммлар пайдо бўлиши учун резервуар сифатида хизмат қилишлари мумкин, деган ташвиш тобора ортмоқда". - дейди мутахассислар.Тадқиқотчилар хулосаларига кўра, иммун тизими юпқалашган одамлар коронавирус олдида ўта мўрт бўлиб қоладилар.Шу билан бирга, шифокорлар сўзларига кўра, коронавирус организмда узоқ вақт давомида бўла туриб, фаол равишда ўзгара бошлайди. Шу туфайли кўплаб мутациялар пайдо бўлиб, улар инфекцияларга антитаначалар ҳужумидан омон қолишга ёрдам беради.Шу тариқа, беморлар, ярим йил давомида инфекцияга чалинишлари мумкин. Беморлардан бири ҳатто унда коронавирус аниқланганининг 250-кунида ҳам юқумлилик эҳтимолини сақлаб қолган.Шифокорларнинг таъкидлашларича, бу сингари касалликлар бўлмаса инсон COVID-19ни 10 кун давомида тарқатиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20210202/Koronavirus-erkaklarda-bepushtlikni-keltirib-chiarishi-mumkin-15918110.html
https://sputniknews.uz/20210201/Koronavirusning-britancha-shtammi-alomatlari-15910296.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/05/15732674_145:0:2876:2048_1920x0_80_0_0_2223ae3537c2fe3e659cd25b1352395c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янгиликлар
"Абадий коронавирус"нинг илк ҳолатлари аниқланди. Шифокорлар ҳайратда
Шифокорлар айрим беморлар нега "абадий" коронавирусга чалинишлари ва бундай турдаги инфекцияни юқтирмаслик йўллари ҳақида маълумот бердилар
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. АҚШлик шифокорлар биринчи маротаба бир нечта беморларда "абадий" коронавирусни аниқладилар. Бу ҳақда medRxiv портали хабар бермоқда.
Жанубий Калифорния университети мутахассислари коронавирус билан беморланган уч нафар инсоннинг касаллик даври ярим йилдан ортиқ вақт давом этаётганини аниқладилар.
Тадқиқот давомида шифокорлар бу нима эвазига рўй бераётганини аниқлашди. medRxiv портали маълумотларига кўра, ушбу беморлар оғир касалликлардан азият чекмоқда. Масалан, бир ўсмир ва боғча ёшидаги ўғил ва қизалоқда лейкемия касаллиги қайд этилган бўлиб, бу дард уларга коронавирусдан тезда соғайиб кетишларига имкон қолдирмаган.
"Иммунитети суст, SARS-CoV-2га чалинган одамлар мутациялар тўпланиши ва келгусида иммун реакцияларга қаршилик кўрсата оладиган янги штаммлар пайдо бўлиши учун резервуар сифатида хизмат қилишлари мумкин, деган ташвиш тобора ортмоқда". - дейди мутахассислар.
Тадқиқотчилар хулосаларига кўра, иммун тизими юпқалашган одамлар коронавирус олдида ўта мўрт бўлиб қоладилар.
Шу билан бирга, шифокорлар сўзларига кўра, коронавирус организмда узоқ вақт давомида бўла туриб, фаол равишда ўзгара бошлайди. Шу туфайли кўплаб мутациялар пайдо бўлиб, улар инфекцияларга антитаначалар ҳужумидан омон қолишга ёрдам беради.
Шу тариқа, беморлар, ярим йил давомида инфекцияга чалинишлари мумкин. Беморлардан бири ҳатто унда коронавирус аниқланганининг 250-кунида ҳам юқумлилик эҳтимолини сақлаб қолган.
Шифокорларнинг таъкидлашларича, бу сингари касалликлар бўлмаса инсон COVID-19ни 10 кун давомида тарқатиши мумкин.