https://sputniknews.uz/20210202/Koronavirus-erkaklarda-bepushtlikni-keltirib-chiarishi-mumkin-15918110.html
Коронавирус эркакларда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин
Коронавирус эркакларда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Олимлар коронавирус инфекцияси эркакларда жиддий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилишди. 02.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-02T14:32+0500
2021-02-02T14:32+0500
2021-04-01T16:45+0500
covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда
буюк британия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1372/20/13722016_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_03b07c7d7a1c5bad03290d094d0e9e23.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Олимлар коронавирус инфекцияси эркакларда жиддий оқибатларни маълум қилишди. Тадқиқот Reproduction журналида чоп этилди.Синовлардан сўнг, мутахассислар коронавирус эркакларда сперма сифати ва унумдорлигини сезиларли даражада пасайтираётганини аниқладилар.Тадқиқотда иштирок этиш учун 189 нафар кўнгилли жалб қилинди, улардан 84 нафари COVID-19 билан касал бўлиб тузалган. Уларда инфекция аломатларсиз ҳам, оғир шаклда ҳам бўлган. Барча иштирокчиларнинг ўртача ёши - 30. Улар тана вазни ва организмда ёғ фоизида сезиларли даражада фарқ қилди.Олимлар 60 кун давомида спермани 10 кунлик оралиқда текширдилар. Коронавирусни бошдан кечирган кишиларнинг таҳлилларида яллиғланиш ва оксидланиш жараёнлари аниқланди. Бундан ташқари, инфекция сперматозоидларнинг ҳаракатланиши ва шаклига салбий таъсир кўрсатди.Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавируснинг оғир шаклини бошидан кечирган кишиларда оқибатлари янада жиддийроқ бўлган.Олимлар касалликдан бундай таъсир вақт ўтиши билан камайиши мумкинлигини таъкидладилар.Ўз навбатида, Британиянинг CARE Fertility Group эмбриология бўйича директори Элисон Кемпбелл эркакларни безовта қилмасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча "COVID-19 сперма ёки бепушликка узоқ муддат зарар етказиши тўғрисида аниқ далиллар йўқ" деди.
https://sputniknews.uz/20210114/Koronavirusgripp-Rossiyada-birlashgan-vaktsina-yaratilmoda-15789818.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1372/20/13722016_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f9e3c6aa50cb31ad73fbcbe5c9a35ce8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
covid-19 умумжаҳон пандемияси, дунёда, буюк британия
covid-19 умумжаҳон пандемияси, дунёда, буюк британия
Коронавирус эркакларда бепуштликни келтириб чиқариши мумкин
14:32 02.02.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Олимлар коронавирус инфекцияси эркакларда жиддий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилишди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Олимлар коронавирус инфекцияси эркакларда жиддий оқибатларни маълум қилишди. Тадқиқот
Reproduction журналида чоп этилди.
Синовлардан сўнг, мутахассислар коронавирус эркакларда сперма сифати ва унумдорлигини сезиларли даражада пасайтираётганини аниқладилар.
Тадқиқотда иштирок этиш учун 189 нафар кўнгилли жалб қилинди, улардан 84 нафари COVID-19 билан касал бўлиб тузалган. Уларда инфекция аломатларсиз ҳам, оғир шаклда ҳам бўлган. Барча иштирокчиларнинг ўртача ёши - 30. Улар тана вазни ва организмда ёғ фоизида сезиларли даражада фарқ қилди.
Олимлар 60 кун давомида спермани 10 кунлик оралиқда текширдилар. Коронавирусни бошдан кечирган кишиларнинг таҳлилларида яллиғланиш ва оксидланиш жараёнлари аниқланди. Бундан ташқари, инфекция сперматозоидларнинг ҳаракатланиши ва шаклига салбий таъсир кўрсатди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, коронавируснинг оғир шаклини бошидан кечирган кишиларда оқибатлари янада жиддийроқ бўлган.
Олимлар касалликдан бундай таъсир вақт ўтиши билан камайиши мумкинлигини таъкидладилар.
Ўз навбатида, Британиянинг CARE Fertility Group эмбриология бўйича директори Элисон Кемпбелл эркакларни безовта қилмасликни сўради. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча "COVID-19 сперма ёки бепушликка узоқ муддат зарар етказиши тўғрисида аниқ далиллар йўқ" деди.