Ўзбекистонлик ўқитувчилар фикрини халқаро миқёсда ўрганиш истиқболлари муҳокама қилинди

Школьные будни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон умумтаълим муассасаларининг TALIS тадқиқотида иштирок этиш масаласи ҳукуматнинг 2018 йилдаги қарорида белгиланган. Таълим инспекцияси ва OECD ўртасида бир неча марта олиб борилган учрашувлар натижасида, тадқиқотда қатнашиш бўйича дастлабки келишувга эришилган
ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Таълим инспекцияси раҳбарияти ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) вакиллари ўртасида Ўзбекистоннинг 2024 йилги Таълим бериш ва ўқитиш сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар (TALIS)да қатнашиши масалаларига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
330 школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Шерматов: янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади
Унда Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев, инспекциянинг тегишли бошқарма ва бўлим раҳбарлари, шунингдек унинг ҳузуридаги Миллий марказ жамоаси, ҳамда OECD ташкилотининг TALIS бошқармаси бошлиғи ўринбосари Карин Тремблей, TALIS аналитиги, халқаро ҳамкорликлар бошқарувчиси Софи Вайссетт ва Пабло Фрейзерлар иштирок этди.
TALIS (Teaching and Learning International Survey) ўқитувчилар фаолияти, иш шароити ва мактабдаги таълим муҳитини баҳолашга қаратилган энг йирик халқаро тадқиқот бўлиб, ҳар 6 йилда ўтказилади. Сўнгги марта 2018 йилда ўтказилган TALIS халқаро баҳолаш тадқиқотларида 48 та давлат қатнашган бўлиб, натижалари 2020 йилда июнь ойида эълон қилинган.
Унинг мақсади — иштирокчи мамлакатларга самарали ўқитиш ва ўрганиш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган таълим сиёсатини ишлаб чиқишда янги устувор йўналишларни кўриб чиқиш ва аниқлаш имконини берадиган ишончли, долзарб ва қиёсий маълумотлар тақдим этишдан иборат. Тадқиқотлар мактаб ўқитувчилари ва директорларига нафақат миллий, балки халқаро даражада ўз фикрини билдириш имконини беради.
Узбекские школьники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Мактабда тўпланган ўртача балл кириш имтиҳонида ҳисобга олинади - янги қонун
Муҳокамалар аввалида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев хорижий ҳамкорларга Ўзбекистон таълим тизими ва педагог кадрлар фаолияти бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
"Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил топган кунлардан бошлаб, тизимда сифат кўрсаткичларини янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилиб келмоқда. Шу нуқтайи-назардан соҳадаги муаммо ва ютуқларимизни ва шаффоф тарзда аниқлаб олиш биз учун жуда муҳим. Ушбу тадқиқотнинг халқаро миқёсда ўтказилиши Ўзбекистондаги таълим тизимини объектив баҳолаб, муаммо ва камчиликларни бошқа мамлакатлар билан солиштиришга ва келгусидаги режаларни янада аниқроқ белгилаб олишга хизмат қилади", – деди Таълим инспекцияси бошлиғи.
TALIS тадқиқоти ўқитувчилар ва мактаб директорлари ўртасида олинадиган сўровномалар орқали таълим муассасасидаги бошқарув муҳити баҳоланади. Унда тасодифийлик асосида танлаб олинадиган ўртача 200 та таълим муассасалари, 4000 нафар ўқитувчи ва 200 нафар мактаб директори қатнашиши кўзда тутилган.
Школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2021
Мактаблар аҳволига қараб 8та тоифага бўлинган – вазирлик
Ўзбекистон умумтаълим муассасаларининг ушбу нуфузли халқаро TALIS тадқиқотида иштирок этиш масаласи ҳукуматнинг 2018 йилдаги қарорида белгиланган бўлиб, тадқиқотда қатнашиш бўйича дастлабки келишувга эришилган. Тадқиқотда иштирок этиш бўйича молиявий масалалар эса инспекция ва Жаҳон банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳада кўзда тутилган.
Инспекция ва OECD ўртасида бўлиб ўтган навбатдаги учрашув тадқиқотда иштирок этиш йўналишлари ва моделлари борасида олиб борилган муҳокамаларнинг мантиқий давоми бўлиб, томонлар ўртасидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0