https://sputniknews.uz/20210122/Respublikadagi-maktablar-avoliga-arab-8ta-toifaga-blingan--vazirlik-15845287.html
Мактаблар аҳволига қараб 8та тоифага бўлинган – вазирлик
Мактаблар аҳволига қараб 8та тоифага бўлинган – вазирлик
Sputnik Ўзбекистон
Энг оғир вазият - кичик мактаб филиалларида бўлгани сабаб, ушбу филиаллар ўрнига катта синфлар ҳам ўқиши мумкин бўлган 200 ўринли мактаблар қуришни... 22.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-22T16:15+0500
2021-01-22T16:15+0500
2021-01-22T17:29+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0a/15156945_0:4:1248:710_1920x0_80_0_0_f9caa8d26586bb708c562797c482c0fe.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистонда мактаблар умумий ҳолати, мавжуд инфратузилмаси ва бошқа кўрсатгичлари бўйича ўзига хос сифат тоифаларига бўлинган ва уларни янгилаш вазият энг ёмон бўлган жойлардан бошланмоқда.Бу ҳақида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Жураев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида."Мактабларнинг инфратузилмаси бўйича, яъни талаб этиладиган ўқувчилар сиғими, спорт зали, филиали, иситиш тизими, умуман мактабнинг тўлиқ фаолияти учун зарурий шароит ҳолати бўйича таҳлиллар мавжуд.Очиқ айтиш керак, ўта оғир ва оғир ҳолатлар ҳам мавжуд. Ўта оғир тоифага мактаб филиаллари киритилган. Аҳволи аянчли бўлган мактабларимиз ҳам бор. Олдин аҳолини ҳашар йўли билан жалб этиш орқали 20, 30, 50 та болага мўлжалланган мактаб филиаллари қурилган.Энди бу филиаллар ўрнига шу маҳалла ва атрофда яшайдиган 5-11 синф ўқувчилари узоққа қатнаб ўқимаслиги учун камида 200 қувватга эга мактабларни қуриш режалаштирилган.Бунинг яна бир эътиборли жиҳати — яхши, замонавий мактаб бўлганидан сўнг малакали ўқитувчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд бўлади", - дейди вазир ўринбосари.2018-2020 йилларда республика бўйича 294 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилган. Бугунги кунда Республикада 10 мингдан ортиқ мактаб фаолият юритмоқда.
https://sputniknews.uz/20201203/Navoiyda-talim-sifati-past-blgan-26-ta-maktab-direktorlari-ishdan-olindi-15528864.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/0a/15156945_0:0:1248:785_1920x0_80_0_0_db72723504f3f654c22c0cad089c2981.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Мактаблар аҳволига қараб 8та тоифага бўлинган – вазирлик
16:15 22.01.2021 (янгиланди: 17:29 22.01.2021) Энг оғир вазият - кичик мактаб филиалларида бўлгани сабаб, ушбу филиаллар ўрнига катта синфлар ҳам ўқиши мумкин бўлган 200 ўринли мактаблар қуришни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистонда мактаблар умумий ҳолати, мавжуд инфратузилмаси ва бошқа кўрсатгичлари бўйича ўзига хос сифат тоифаларига бўлинган ва уларни янгилаш вазият энг ёмон бўлган жойлардан бошланмоқда.
Бу ҳақида Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Жураев АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
"Мактабларнинг инфратузилмаси бўйича, яъни талаб этиладиган ўқувчилар сиғими, спорт зали, филиали, иситиш тизими, умуман мактабнинг тўлиқ фаолияти учун зарурий шароит ҳолати бўйича таҳлиллар мавжуд.
Мактаблар ҳолатини бирма-бир кўриб, хатловдан ўтказиб, ўзимиз учун алоҳида категоряларга ажратиб олганмиз. Ўта оғир, оғир, ўрта, яхши ва жуда яхши – деган тоифаларга ажратиб олганмиз.
Очиқ айтиш керак, ўта оғир ва оғир ҳолатлар ҳам мавжуд. Ўта оғир тоифага мактаб филиаллари киритилган. Аҳволи аянчли бўлган мактабларимиз ҳам бор. Олдин аҳолини ҳашар йўли билан жалб этиш орқали 20, 30, 50 та болага мўлжалланган мактаб филиаллари қурилган.
Энди бу филиаллар ўрнига шу маҳалла ва атрофда яшайдиган 5-11 синф ўқувчилари узоққа қатнаб ўқимаслиги учун камида 200 қувватга эга мактабларни қуриш режалаштирилган.
Бунинг яна бир эътиборли жиҳати — яхши, замонавий мактаб бўлганидан сўнг малакали ўқитувчиларни жалб қилиш имконияти мавжуд бўлади", - дейди вазир ўринбосари.
2018-2020 йилларда республика бўйича 294 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилган. Бугунги кунда Республикада 10 мингдан ортиқ мактаб фаолият юритмоқда.