https://sputniknews.uz/20210215/Shermatov-yangi-uriladigan-uy-zhoy-komplekslari-orasida-maktab-am-urib-beriladi-16000542.html
Шерматов: янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади
Шерматов: янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди. 15.02.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-02-15T12:19+0500
2021-02-15T12:19+0500
2021-02-15T12:19+0500
жамият
мактаб
шерзод шерматов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1358/04/13580456_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_2c2630218f7dcd953aa35d06de6964c5.jpg
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб берилади.Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг сўзларига кўра, президент Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича ҳудудлар раҳбарларига топшириқ берган.Шерматовнинг таъкидлашича, бу ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради.“Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10−15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади”, — деди у.ХТВ раҳбари ОАВ ва жамоатчилик вакилларини ушбу яхши тажрибани бемалол жойига бориб кўришга, қурувчи ва девелопер компаниялар орасида кенгроқ тарқатишга, жойлардаги бошқа янги қурилишларда ҳам назоратга олишда ёрдам беришга чорлаган.Эслатиб ўтамиз, президент имзолаган “2021–2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда мамлакатда яна 22 та боғча, 31 та мактаб ва 16 та ОТМ қурилиши назарда тутилган.
https://sputniknews.uz/20200725/Yangi-format-zbekistonda-maktab-bitiruvchilari-endi-test-sinovlari-topshiradi-14624895.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1358/04/13580456_172:0:2901:2047_1920x0_80_0_0_18f2ec690830d4a485fcc02d3b04e8bf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мактаб, шерзод шерматов
жамият, мактаб, шерзод шерматов
Шерматов: янги қуриладиган уй-жой комплекслари орасида мактаб ҳам қуриб берилади
Ўзбекистонда янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб бериладиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистонда янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб берилади.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг
сўзларига кўра, президент Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича ҳудудлар раҳбарларига топшириқ берган.
“Ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади”, - дея ёзади вазир.
Шерматовнинг таъкидлашича, бу ўз навбатида мактабларга ажратилаётган инвестиция дастуридаги мавжуд маблағлар доирасида узоқроқ ҳудудлардаги кўпроқ мактабларни капитал таъмирлашга имконият беради.
“Чунки вилоят марказида 1 та янги мактаб қуришга кетадиган харажат ҳисобига туманларда камида 10−15 та мактабни зўр қилиб капитал таъмирласа бўлади”, — деди у.
ХТВ раҳбари ОАВ ва жамоатчилик вакилларини ушбу яхши тажрибани бемалол жойига бориб кўришга, қурувчи ва девелопер компаниялар орасида кенгроқ тарқатишга, жойлардаги бошқа янги қурилишларда ҳам назоратга олишда ёрдам беришга чорлаган.
Эслатиб ўтамиз, президент имзолаган “2021–2023 йилларда Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорда мамлакатда яна 22 та боғча, 31 та мактаб ва 16 та ОТМ қурилиши назарда тутилган.