Янги формат: Ўзбекистон мактаб ўқувчилари орасида тест синовлари тизимини жорий этмоқда

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПробный ЕГЭ по русскому языку
Пробный ЕГЭ по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб мактаб битирувчилари тест топширишади. Бунда тест жавобларига кўра ўқувчилар учун улар истаган ОТМга киришда имконият яратилади.

ТОШКЕНТ, 25 июл - Sputnik. Ўзбекистонда мактаб битирувчилари билимига баҳо беришнинг ягона тизими жорий этилади. Бу ҳақдаги Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Мактаб директорларининг оширилган маоши ўқувчиларнинг ОТМга киришига боғлиқ бўлади

Лойиҳага кўра 2021-2022 ўқув йилида тажриба синов тариқасида Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган ҳудуддаги умумий ўрта мактаб ва академик лицей, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб барча умумий ўрта мактаб, академик лицей ва қабули 9-синф негизи асосида амалга ошириладиган касб-ҳунар мактаби битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси ҳамда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари унификация қилиниб, ягона тест синовларини ўтказиш йўлга қўйилади.

Бунда:

умумтаълим муассасаларининг жорий йил битирувчилари якуний давлат аттестацияси имтиҳони сифатида учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи (кейинги ўринларда – мажбурий фанлар) фанларидан тест синовларини топширади;

Хоким Ташкента подарил медалистке школы автомобиль Spark - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокими мактабнинг олтин медалли ўқувчисига Spark совға қилди

мажбурий фанлар бўйича тест синови натижалари умумтаълим муассасаси битирувчиларининг умумий таълим тўғрисидаги ҳужжати (шаҳодатнома, дипломи)га қўйилади;

олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган умумтаълим муассасалари битирувчилари шахсий танловига кўра, ихтиёрийлик асосида бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлардан тест синовларини топширади;

2022 йилдан бошлаб, аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатганлар белгиланган муддатларда бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар ва мажбурий фанлардан тест синовларини топширади.

Ҳар йили тест синови ва олий таълим муассасаларига қабул натижалари таҳлили асосида умумтаълим муассасалари таълим дастурлари ва битирувчилар сифати мониторингини олиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0