Қорабоғ можаросида Озарбайжонга қандай қуроллар ёрдам берди?

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПарад победы в Азербайджане
Парад победы в Азербайджане  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжон армияси парад арсенали бизни яна бир бор қурол ишлатиш самарадорлиги, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш сифати, қўшинларнинг тактик ва оператив тайёргарлик даражаси тўғрисида ўйлашга мажбур этмоқда.

Озарбайжон қўшинлари Тоғли Қорабоғдаги 44 кунлик жанговар ҳаракатлар давомида Беларус ва Россияда ишлаб чиқарилган қуроллар - артиллерия, залп билан ўт очиш реактив тизимлари, танклар ва ҳаттоки СССР даври арсеналидан зенит-ракета мажмуаларидан ўта самарали ва натижадор фойдаландилар. Туркия ва Исроилнинг учувчисиз учиш қурилмалари артиллерияга ёрдам берди, разведка ва зарба контурини шакллантиришда ҳисса қўшди, душман жанговар руҳиятини тушириш учун кўплаб видео материалларни тақдим этди ва буларнинг барчасига қарамай улар жанговар ҳаракатлар муваффақиятини таъминлай олмадилар.

Флаг Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғдаги уруш Озарбайжоннинг ғалабаси билан якунланди – Алиев

Бокудаги Озодлик майдонида 10 декабр куни Тоғли Қорабоғдаги ғалабага бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди, унга 150 га яқин ҳарбий техника, шу жумладан, яқинда хизматга қабул қилинган замонавий техника жалб қилинди. Парад сафларида Беларус ва Россия мудофаа-саноат комплекси маҳсулотлари кўп кўзга ташланди. Замонавий Т-90С танклари, БМП-3 пиёда жанговар машиналари, БТР-82А бронетранспортёрлари, "Солнцепёк" оғир ўт очиш тизимлари, "Смерч"(Россия) ва "Полонез" (Беларус) залп билан ўт очиш реактив тизимлари, баҳайбат "Мста-С", "Акация", "Пион" самоход артиллерия ускуналари фонида 1970-йиллар намунасидаги анча кексайган ҳарбий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари - "Оса" ва "Шилка" ЗРКлари қайсидир маънода қўрс кўриниб қолган эди.

Алқисса, бу тўғри "Оса"лар эди - бортида забт этилган ҳаво нишонлар сонини акс эттирувчи юлдузлари бор "Оса"лар.

Шунингдек, турклар томонидан ишлаб чиқарилган ғилдиракли зирҳли машиналар ҳам тақдим этилди. Озодлик майдонида томошабинлар УАЗ", "Урал", "КамАЗ" автомобилларини ҳам кўрдилар. Охиргиларининг бортида "Байрактарлар"и ҳам бор эди. 

Тоғли Қорабог бўйича келишув: Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарлари нимани келишиб олдилар - Sputnik Ўзбекистон
Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон, Арманистон ва Россия нимага келишиб олди

Парад якунида Боку устидан МиГ-29 қирувчилари ва Су-25 штурмовиклари, ҳамда РФда ишлаб чиқарилган Ми-35 ва Ми-17 зарба ҳамда ҳарбий-транспорт вертолётлари учиб ўтди.

Озарбайжон армияси парад арсенали бизни яна бир бор қурол ишлатиш самарадорлиги, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш сифати, қўшинларнинг тактик ва оператив тайёргарлик даражаси тўғрисида ўйлашга мажбур этмоқда. Озарбайжон армияси қурол-аслаҳалар сифатида кўзга кўринарли устуворликка эга эмасди, бу аслаҳалар сони эса ҳарбий ҳаракатлар театри билан чекланарди. Фақатгина текисликда ҳужумкор "оқим" кўринишида юзта Т-90С танкларини саф торттирса бўлади. Тоғолдида маневр учун майдон ва ўзини мудофаа қилаётган қўшинларнинг тактик тайёргарлиги рақибнинг узоқ масофали артиллерияси ва разведка воситаларидан кўра кўпроқ маъно касб этиши мумкин.

Ситуация в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев

Самарали апгрейд

Қуролни қўллай билиш "темир"нинг тактик-техник характеристикаларидан камроқ аҳамиятга эга эмас. Маълумки, Қорабоғда LORA оператив-тактик ракета мажмуаси (Россия "Точка" тезкор-тактик ракета мажмуасининг Исроил аналоги)ни Озарбайжон томони бир марта - Акар дарёси бўйлаб кўприкда фойдаланди.

Лекин Озарбайжон армиясининг "Оса" ҳарбий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларида катта миқдорда уриб туширилган нишонлар - арман дронлари (улар сони 20дан ортиқ)ни англатувчи юлдузлар аниқ кўриниб турибди. Муайян операцияда модернизация қилинган ва нисбатан арзон "Оса"лар энг янги "Лора"(Long-Range Artillery Missile)га қараганда анча самарали бўлиб чиқди - мажмуа комплекси 100 млн доллар ва комплекс учун ҳар бир ракета учун яна бир ярим миллион доллар.

Азербайджанская армия - Sputnik Ўзбекистон
Озарбайжон илк бор Қорабоғдаги урушда йўқотган қурбонлари сонини очиқлади

Мисол тасодифий эмас, ахир Арманистон томонининг "Оса"лари жанговар вазиятда ўзини яхши томондан кўрсатмади - "Байрактар" русумидаги УУҚлар уларни осонликча аниқлар ва йўқ қиларди, гарчи ҳаммаси мутлақо аксинча бўлиши керак эди. Боку маълумотларига кўра 40 та "Оса" ЗРК, 5 дона "Тор" ЗРКлари, 4 дона "Куб" ЗРКлари, 14та "Застава" зениткалари йўқ қилинган. Бу ерда нима кўпроқ - рақибни тўғри баҳолай олмасликми ёки ўз имкониятларига ҳаддан зиёд кўпроқ баҳо бериб юбориш - айтиш қийин.

Ҳарбий ҳаво ҳужумига қарши мудофаа расчётлари тайёргарлиги масаласига тўхталмаймиз, аммо, сал олдин Озарбайжон "Оса"лари беларуснинг "Тетраэдр" корхонаси ёрдамида модернизация қилинган ва бутунлай янги сифатларга эга бўлган эди. Беларус мутахассислари электроникани такомиллаштирдилар, ЗРКни янада "ўткир кўзли" ва тўпни узоққа ота оладиган қилган эдилар -  Т382 ракеталари нишонларни 20 кмгача масофа, 10 минг метргача бўлган баландликда ҳам (Байрактар "потологи" 8200 метр) ура олди. Айтганча, беларуслар худди шунга ўхшаш қўшин Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари апргейдини арман томонидан ҳам таклиф қилишган эди. Аммо Еревандагилар иқтисод қилишни истади. Урушгача бўлган даврда замонавий қўшин ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ҳам етарли эди - сўнгги йилларда Россия Арманистонга "Бук-М1-2" ва "Тор-М2КМ"ни, шунингдек, "Автобаза-М" ер усти радиотехника разведка мажмуаларини етказиб берди.

Разминирование местности вдоль дороги Шуша – Лысогорский в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Қорабоғдаги Шуша-Лисогорский йўли қандай миналардан тозаланмоқда – видео

Қорабоғ можаросидаги Озарбайжон ва Арман томонлари ўртасидаги технологик мувозанат борасида тушунчага эга бўлишингиз учун шуни эслатиб ўтмоқчиман: Арманистон Россиянинг тўртта "Искандер-Э" ракета тизимининг (25 та ракета тўплами билан) дунёдаги биринчи импортёрига айланган эди, у шунингдек, 12 та ноёб Су-30СМ қирувчи самолётларини, (ҳозирча 4 тасига эгалик қилмоқда), ТОС-1А "Солнцепёк" оғир ўт очиш тизимлари, "Смерч" залп билан ўт очиш реактив тизимлари, танкга қарши бошқариладиган 9М113М ракеталарини харид қилди. Ереван РФнинг умумий ҳажми 300 млн долларлик давлат кредитлари билан биргаликда Россия қурол-яроғини имтиёзли ички нархларда олмоқда, бир қарашда Арманистон арсеналлари нисбатан қисқа муддатли ҳарбий тўқнашувда мағлубиятга учрашидан нишон йўқ эди.

Туркия омили

Озарбайжон ҳудудида мунтазам ўтказилиб, нафақат Нахичеван Автоном Республикаси, балки Гянжа, Курдамир, Евлах атрофлари ва Тоғли Қорабоғ яқинидаги бошқа аҳоли пунктларини ҳам қамраб оладиган Озарбайжон-Туркия иштирокидаги қўшма "Мустаҳкам биродарлик" ҳарбий машғулотлари Ереван учун сир эмас эди. Шу боис, олдиндан "порохни қуритиш", тизимли жавобни тайёрлаш керак эди.

Россияга раҳмат: Тоғли Қорабоғда мактаб ва шифохоналар очилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Россияга раҳмат: Тоғли Қорабоғда мактаб ва шифохоналар очилмоқда

Шуни қайд этишимиз лозимки, Россия Озарбайжонга очиқчасига (МДҲдаги бошқа кўплаб мамлакатлар қаторида) бир неча йил давомида 100та Т-90С танклари, 118 БМП-3, 230 БТР-82, 18 та 152 мм калибрли ўзи юрар "Мста-С" гаубицалари, 18 та 120 мм калибрли "Вена" қуролини, 18 та 300 мм калибрли "Смерч" РСЗО (залп билан ўт очиш ракета тизими) жанговар машиналари ва 24та "Солнцепёк" ТОС-1А оғир ўт очиш жанговар машиналарини етказиб бериб, уни тиш-тирноғигача қуроллантирган эмас. Беларус шериклар ҳам худди шундай шаффоф тарзда Бокуга "Полонез" залп билан ўт очиш ракета тизимини сотган эди.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

Шунга қарамай, душман устидан ғалаба металлга ва урушдан анча олдин Бош штаб тузадиган режаларга боғлиқ бўлади. 27 сентябр куни Қорабоғ устида Исроил ва Туркия дронлари пайдо бўлганида, артиллерия гумбурлаганида, бу можаро узоққа чўзилиши эҳтимолларидан бири эди. Арманистон томони бунга чорак асрдан кўпроқ вақт давомида тайёрланиши керак эди. Кейинги жанговар ҳаракатлар Озарбайжон технологик жиҳатдан ушбу операцияга Арманистонга қараганда яхшироқ тайёрланганини кўрсатди. Озарбайжон қўшинлари душман мудофаасида заиф томонларни қатъий қидирарди ва топарди. Дронлар, авваламбор, психологик жиҳатдан босим ўтказарди. Арманистон томонининг логистикаси, фронт орқаси ва бутун ҳарбий ташкилоти юқори даражада эмаслиги маълум бўлди.

Янгиликлар лентаси
0