Озарбайжон армияси Қорабоғда 20тадан ортиқ қишлоқни ўз назоратига олди - Алиев

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСитуация в Нагорном Карабахе
Ситуация в Нагорном Карабахе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Тоғли Қорабоғдаги яна бир қатор ҳудудларни ўз назоратига олган.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар Тоғли Қорабоғдаги яна бир қатор ҳудудларни ўз назоратига олган. РИА Новости хабарига асосан.

Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Путинга Қорабоғ бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди

Алиевнинг Twitter’даги саҳифасида ёзилган хабарга кўра, булар “Гобу Дилагагарда, Ял Пирахмедли, Юхари Ягливенд, Дилагарда, Сейид Маҳмудлу, Алескерли Физулин, Демирчилер, Чанагчи, Мадаткенд, Сигнаг Хожалин, Сусанлиг, Доми, Туг, Акаку, Азих Хужавенд, Гусейналилар, Сойюдлю, Ашаги Сирик Жабраил, Йухари Моллу, Ашаги Моллу, Ходжик Губадли, Кечикли, Ордекли Зангилан туманлари.

Ўз навбатида, Арманистон Мудофаа вазирлиги вакили Арцрун Ованнисян Мартуни, Мартакерт ва Тагавард аҳоли пунктлари йўналишида ҳужумлар қайтаргани ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ, Алиев Қорабоғда жанговар ҳаракатлар бошланганидан бери Озарбайжон армияси тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида 200 дан ортиқ аҳоли пунктларини "истилодан озод қилганини" маълум қилганди.

Боку маълумотларига кўра, улар орасида Шуша шаҳри - ТҚРда катталиги бўйича иккинчи ўринда туради. Шаҳарни эгаллаб олиниши эълон қилингандан сўнг Туркия етакчиси Тоййиб Эрдоған Алиевни Қорабоғда "ғалаба" билан табриклади. Арманистон мудофаа вазирлиги шаҳар учун жанглар ҳанузгача давом этаётганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0