Қорабоғдаги Шуша-Лисогорский йўли қандай миналардан тозаланмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги Шуша-Лисогорский йўлини миналардан тозалаш видеосини тақдим этди.

Россиялик тинчликпарвар кучлари 1,5 ой давом этган жангдан сўнг Тоғли Қорабоғ ҳудудини тартибга келтириш ишларини давом эттирмоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, сапёрлар муҳандислик ишлари чоғида Шуша ва Лисогорский ўртасидаги 2,5 километр йўлни ҳамда ён атрофдаги 5 гектар ҳудудни тозалашган.

Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - Sputnik Ўзбекистон
Россия Тоғли Қорабоғ аҳолисига қандай ёрдам бермоқда - видео

Бундан ташқари, тинчликпарвар кучлари 35 та тез портлайдиган предметларни аниқлаб, йўқ қилиш учун олиб чиқишган.

Таъкидланишича, Тоғли Қорабоғда ишлаётган муҳандислик бўлинмалари умумий ҳисобда 50 гектарга яқин ер, 17 километр йўлни минадан тозалаган ва мингдан зиёд портловчи моддаларни зарарсизлантирган.

Россияга раҳмат: Тоғли Қорабоғда мактаб ва шифохоналар очилмоқда

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0