Қонунсизлик: Россия устидан АҚШ разведка парвозлари кимга керак

Oбуна бўлиш
Трамп маъмурияти даврида АҚШ халқаро хавфсизлик тизимидаги бир неча шартномалардан чиқди. Байден жамоаси уларга қайтмоқчи бўлса - бу жуда мушкул бўлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя —Sputnik, Софья Мельничук. АҚШнинг Очиқ осмон шартномасидан (ООШ) чиқиш ҳақидаги огоҳлантирув хатининг муддати тугади. Устига устак Вашингтон Москвани “йиллар давомида ООШни бузиб келишда” айблади.

Трамп маъмурияти мамлакатни эскириб кетган ва “рақибларга устунлик бераётган ҳамда миллий хавфсизликка таҳдид қилаётган” шартномалардан чиқардик деб ҳисоблайди. Лекин Байден жамоаси АҚШ осмонини яна очади деган умид пайдо бўлмоқда.

Ишонч бўлмаса ООШга ўрин йўқ

Оқ уйнинг Москвага энг катта даъволаридан бири, бу – айрим ҳудудлар устидан учиб ўтишга қўйилган таъқиқлар эди. Хусусан, Жанубий Осетия, Абхазия, Чеченистон ва Калининград. Бунга жавобан АҚШ Аляска ва Тинч океанидаги бир неча ороллар устидан парвоз қилишни таъқиқлаб қўйишди.

 Центральный музей ВВС РФ в Московской области - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ иштирок этмаса Очиқ осмон шартномасининг аҳамияти қолмайди - Пушков

2002 йилда 35 давлат  томонидан имзоланган шартномага кўра,  ушбу давлатлар бир-бирларининг ҳудудлари устидан разведка парвозлари амалга оширишлари мумкин. Бунда жамланган маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Парвозларни амалга ошираётган самолётларда қурол бўлмаслиги ҳамда унинг бортида назорат қилинаётган давлат вакили бўлиши керак.

2019 йилда ООШ доирасида 1,5 мингта парвозлар амалга оширилди. Улардан мақсад – нафақат назоратни кучайтириш, балким бир-бирига  муайян сиёсий сигналлар беришни ҳам назарда тутади. Хусусан 2014 йилда Донбассда қуролли можаро бошланганидан сўнг, АҚШ Украина шарқида Киевни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида доимий парвозлар амалга оширишни йўлга қўйган эди.

Нопок ўйинлар

Кремль ушбу шартномани ўзаро ишонч ва қурол-яроғ устидан назорат қилиш учун муҳим фактор деб ҳисоблайди. АҚШнинг ундан чиқиши шартноманинг аҳамиятини йўққа чиқаради. Лекин Москва, маълум шартлар асосида унга амал қилишда давом этади.

Политолог Сергей Козлов - Sputnik Ўзбекистон
Козлов: АҚШнинг очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиши ҳақида гапиришга ҳали эрта

Биринчи шарт – Европа давлатлари разведка парвози давомида ўзлари жамлаган маълумотларни АҚШга бермасликни кафолатлашлари керак. Иккинчиси – Россия самолётлари Европада жойлашган америка объектларини инспекция қилиши мумкин.

Лекин ҳозирча ушбу давлатлардан ҳеч қандай кафолат олинмади ва Москвани бундай вазият мутлақ қониқтирмайди.

“АҚШ ўз иттифоқдошларидан Москва шартларига рози бўлиш ва Вашингтон шартномадан чиққанидан сўнг ҳам, маълумотларни уларга юбориб туришни талаб қилаётгани сир эмас, - дейди Венадаги Россия ҳарбий хавфсизлик делегацияси раҳбари Константин Гаврилов.   — Бу нафақат ООШни бузиш, балким ушбу шартнома асосида қандайдир нопок ўйинлар олиб боришдир. ООШ Вашингтоннинг халқаро қурол-аслаҳани назорат қилиш тизимини бузиш йўлида қўйшаг навбатдаги қадами бўлди”.

“Бу ақлсизлик”

АҚШнинг ООШдан чиқиши биринчи навбатда унинг Европадаги иттифоқчиларига таъсир қилади. Улар учун Америка самолётлари жамлаган маълумотлар жуда керак. Бир қатор европа давлатлари бу борада ўз афсусларини айтишди. “Биз Россия томонидан ушбу шартномани бажаришда айрим қийинчиликлар бўлганини тушунамиз, лекин бизнингча бу шартномадан чиқишга етарли асос бўлмайди”, - деди Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас.

Президент США Дональд Трамп на встрече с лидерами ЕС в Брюсселе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Дунё "очиқ осмон" ва Трамп ортидан кузатув ҳақида гапирмоқда. Ўзи нима гап?

Франция ТИВи АҚШ Москва томонидан шартнома бузилгани ҳақида ҳеч қандай далиллар тақдим этмаганини қайд этди. Испания, Бельгия, Финляндия, Италия, Люксембург, Нидерланд, Чехия ва Швеция биргаликда эълон қилган баёнотида ООШ “фойдали ва амал қилаётган” шартнома бўлиб қолишини билдиришган.

АҚШнинг ўзида ҳам бу борада якдиллик йўқ. Масалан Сенатнинг халқаро муносабатлар бўйича вакили Роберт Мендес Оқ уй ҳаракатларини шундай баҳолайди: "Президент Трамп, сайловда ютқизганидан сўнг, сурбетларча қонунларни менсимагасдан, бир томонлама сиёсийлашган тартибда шартномадан чиқди”, - деди.  

“Бу ақлсизлик”, - деди Миллий хавфсизлик агентлиги собиқ директори АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Майкл Хайден. Рональд Рейген даврида Давлат депаратаменти раҳбари бўлган Жордж Шульц ва барак Обаманинг норасмий маслаҳатчиси Сэмьюэл Нанн Оқ Уйга Очиқ осмон шартномасини сақлаб қолиш ҳақида хаб юборишди.

Шартномалар якуни

Дональд Трампнинг 4 йиллик президентлик даврида бутун дунё унинг қурол-аслаҳа соҳасида назоратни сақлаб қолишдан манфаатдор эмаслигини тушунди. 2018 йилда у Теҳрон 2015 йилда имзоланган шартномага амал қилмаётганини рўкач қилиб “Эрон ядрой дастури ҳаракатлари” шартномасидан чиқишини эълон қилган эди.

Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ очиқ осмон шартномасидан чиқиб урушга йўл очмоқда - Жириновский

Орадан бир йил ўтиб у Рейган ва Горбачев томонидан имзоланган Ўрта ва яқин масофа ракеталари шартномасидан ҳам чиқди.

2020 йилда Оқ Уйда 1992 йилдан буён илк бор ядровий синовлар муҳокама қилингани маълум бўлди. Агар ушбу ҳолат олдинроқ  юз берганида бу АҚШ, Россия, Хитой, Британия ва Франция орасида имзоланган шартномани бузишни англатган бўлар эди.

2010 йилда имзоланган Стратегик ҳужум қуроллари ҳақидаги шартнома (СНВ-3) тақдири ҳам ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бўлиб ўтган музокараларда АҚШ Россияга қўшимча шартлар қўйди. Улар орасида бажариб бўлмайдиганлари ҳам бор. Масалан Хитойни ушбу шартномага қўшиш. СНВ-3 муддати келгуси йил февралида тугайди. Экспертлар унинг узайтирилиши даргумон деб ҳисоблашади.

Нима бўлганда ҳам Очиқ Осмон шартномаси Дональд Трамп маъмуриятининг сўнгги қурбони бўлади деб умид қиламиз. Ҳозирча Жо Байденни расмий ғалаба билан табриклашга ҳали эрта, лекин унинг ҳукумат бошига келиши эҳтимоли кун сайин ортиб бормоқда.

Янгидан кириш

Айрим экспертлар хулосаига кўра, Байден ООШга қайтадан кириш масаласини ўйлаб кўриши керак, лекин бунинг амалга ошиши амри маҳол, деб ҳисоблайди НИУ ВШЭнинг Европа ва Халқаро изланишлар маркази директори Дмитрий Суслов.

Предвыборное выступление Д. Трампа в Майами - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилди

“АҚШда бир неча 10 йиллар давомида жамланган аниқ тажриба бор: улар қуролларни назорат қилиш борасида бирор шартномадан чиқса, унга бошқа қайтиб кирмайди”, - дейди мутахассис. Устига- устак  ООШ бўйича Россияга Оқ уй ва Пентагон томонидан Обама давриларидан буён турзи даъволар билдириб келинаётган эди.  

Ундан ташқари янги шартнома Конгресснинг юқори палатаси томонидан ратификация қилиниши керак. У ерда аксарият республикачилар бўлгани учун, бу янги муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

“Байден собиқ президент қарорини бекор қилмоқчи бўлса ҳам - бу бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Устига устак Трамп маъмурияти ҳозир ушбу йўналишда янги муаммолар яратмоқда: Оқ уй Ҳаво кучларини кузатув парвозларида фойдаланилаётган самолётлардан воз кечишни талаб қилмоқда”, - дейди ПИР маркази консультанти, Бошқарув қарорлари қабул қилиш маркази катта эксперти Олег Шакиров.

Высотка на Котельнической набережной, Московский международный деловой центр Москва-Сити и здание МИД России в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россия АҚШнинг очиқ осмон бўйича шартномасидан чиқиш истагини қоралади

Узоқ йиллар давомида, республикачилар босими остида Конгресс ушбу самолётларни замонавийлаштиришга маблағ ажратмай келаётган эди. Ушбу самолётларсиз ООШга қайтиш ҳам мураккаб бўлади, деб ҳисоблайди эксперт.

Очиқ осмон шартномасига қарши бўлганлар Байден жамоасида ҳам бор. Масалан Майкл Карпентер — ташқи сиёсат бўйича собиқ маслаҳатчи, у ҳам АҚШнинг ушбу шартномада иштирок этишига қарши бўлган. Унинг фикрича Россия ООШ парвозлари орқали американинг инфратузилмавий объектларига зарар етказиш учун маълумот жамламоқда.  

Умумий хулоса шундан иборатки, Байденнинг асосий ғояси – Европа билан ишончли муносабатлар ўрнатиш, дейди Шакиров. Европа учун ООШнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, АҚШ вақти келиб ушбу шартномага қайтиши ҳам мумкин, - иттифоқдошлари учун.

Янгиликлар лентаси
0