АҚШ очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилди

© Sputnik / Эва Мари Ускатеги / Медиабанкка ўтишПредвыборное выступление Д. Трампа в Майами
Предвыборное выступление Д. Трампа в Майами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шартнома 2002 йилдан бери амал қилиб келади ва иштирокчи давлатларга бир-бирининг қуролли кучлари ва ўтказаётган тадбирлари тўғрисида очиқ маълумотларни тўплаш имкониятини беради.

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Президент Дональд Трамп АҚШ очиқ осмон бўйича шартномадан чиқишини маълум қилди. Америка президентининг сўзларига кўра, Москва ушбу келишувга риоя қилмаган.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Японию для участия в саммите Группы двадцати - Sputnik Ўзбекистон
Трамп БССТга ультиматум эълон қилди

"Менимча, Россия билан муносабатларимиз жуда яхши, аммо Россия (шартномага - таҳр.) риоя қилмади", - деб баёнот берган Трамп.

"Шу боис, улар риоя қилмагунча, биз чиқиб турамиз. Аммо янги шартномага эришиш ёки ушбу шартномани қайтариш учун бирон бир иш қилишимиз учун жуда яхши имконият бор", - дея қўшимча қилган Америка етакчиси.

Давлат котиби Майк Помпео, ўз навбатида, АҚШ олти ойдан кейин шартномадан чиқиб кетишини айтди. Шунингдек, у Россия ушбу шартномага "риоя қилишга қайтган тақдирда" Оқ уй ушбу қарорни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини таъкидлади.

Вашингтон даъволари

Давлат котибининг сўзларига кўра, Россия АҚШ ва шартноманинг бошқа томонларидан фарқли ўлароқ, "йиллар давомида шартномани турли йўллар билан намойишкорона ва доимий равишда бузиб келган".

Стрельба из зенитно-ракетного комплекса. Архивное фото  - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ СССР билан имзоланган ракеталар ҳақидаги шартномадан чиқишини эълон қилди

Хусусан, Помпео Россияни "ўзи хоҳлаган пайтда" шартнома бўйича парвозларга рухсат бермаганлигида ёки чеклаганлигида айблади.

Унинг сўзларига кўра, Москва ўзининг Абхазия ва Жанубий Осетия билан чегарадош бўлган ўн километрлик коридорда кузатув парвозларини амалга оширишдан бош тортди ва "ушбу анклав йирик ҳарбий потенциал жойлаштирилган ҳудуди бўлиб қолганига" қарамай, "ноқонуний равишда Калининград бўйлаб парвозларга чекловларни ўрнатди".

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Россия 2019 йилда АҚШ ва Канадага йирик ҳарбий машғулотлар ўтказиладиган ҳудуд бўйлаб биргаликда парвоз қилишга рухсат бермади.

Россия ҳеч нарсани бузмади

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Грушко РИА Новостига берган интервьюсида Москва томонидан Шартноманинг бузиши ҳолатлари бўлмаганлигини айтди ва Москва "ушбу фундаментал келишувдан чиқишга баъзи техник сабаблар мавжудлиги билан ўзини оқлашга" уринишларни рад этади.

"АҚШ бугунги кунда Россия томонидан қандайдир қоидабузарликлар сифатида тақдим этишга ҳаракат қилаётган ушбу техник муаммоларни муҳокама қилишни давом эттиришга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди", - деди Грушко.

Унинг таъкидлашича, мулоқотни давом эттириш учун шартномадан чиқиш шарт эмас, аммо чиқиш пайтида техник муаммоларни ҳал қилиш имконсиз бўлади.

Дипломатнинг таъкидлашича, ДОН (Очиқ осмон бўйича шартнома-таҳр.) 20 йилдан кўпроқ вақт давомида Европада тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаб келган ва "барча элементлар ўзаро боғлиқ бўлган ҳарбий хавфсизлик тизимининг ажралмас қисми бўлган".

"Бузиш - қуриш дегани эмас".

Россиянинг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульянов РИА Новости-га АҚШ чиқиб кетмоқчи бўлган очиқ осмон бўйича Шартнома йигирма йил давомида ҳарбий соҳада юқори даражадаги ишончни берди.

" Бузиш - қуриш дегани эмас. Шартнома йигирма йил давомида амал қилди ва трансатлантик минтақада транспарентликни, ҳарбий соҳага ишончнинг юқори даражасини таъминлади", - деди у.

АҚШ Россияга СНВ-3 шартномасини узайтириш бўйича янги шарт қўйди - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияга СНВ-3 шартномасини узайтириш бўйича янги шарт қўйди

"Аммо чиқиб кетиш қарори, Қўшма Штатларнинг қурол-яроғ назорати бўйича "янги давр" ҳақидаги тезисини тушунтиришга ўхшайди. Кўринишидан, "янги давр" ҳеч қандай назоратнинг йўқлигини англатади. Буларнинг ҳаммаси ачинарли", - дея қўшимча қилди Ульянов.

Жавоб режаси тузилган

Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкийнинг таъкидлашича, Россия АҚШнинг Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиб кетишига жавоб бериш режаси бор, миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадларига мувофиқ чоралар кўрилади.

"Албатта, Россиянинг ДОН бўйича Америка қадамларига жавоб бериш режаси бор, гарчи шартнома кўп қирралилик ҳусусиятига эга. Аминманки, биз миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадларига тўла мос равишда мувозанатлаштирилган қарор қабул қиламиз", - деди Слуцкий журналистларга.

Испытание новой баллистической ракеты «Сармат» - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг янги қуроллари СНВ-3 шартномасига киритилмайди

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг очиқ осмон бўйича шартномадан чиқиш тўғрисидаги қарори деструктив ва Европадаги ҳарбий хавфсизлик тизимига таҳдид солади.

"АҚШнинг очиқ осмон шартномасидан чиқиши бу Европа қитъасида ҳарбий хавфсизлик тизимини хавф остига қўйиши мумкин бўлган деструктив қарордир. Бу АҚШ маъмуриятининг ДРСМД шартномасини қулашидан кейин қуролларни назорат қилиш борасидаги асосий битимларни йўқ қилишдаги яна бир қадами", - деди у.

Слуцкийнинг сўзларига кўра, Очиқ осмон шартномаси билан боғлиқ вазиятда Россияга қарши айбловлар аввал ишлатилган қолиплар асосида шакллантирилмоқда.

Барча шартномаларнинг қулаши

Жамоат палатаси котибининг ўринбосари Сергей Орджоникидзенинг фикрига кўра, АҚШнинг амалдаги маъмурияти қуролларни чеклаш бўйича барча халқаро шартномаларни бекор қилиш бўйича иш олиб бормоқда".

Запуск крылатых ракет - Sputnik Ўзбекистон
Ғирром ўйини ёки қуролсизланиш бўйича халқаро шартномаларни бузиш кимга керак

Унинг фикрича, АҚШ раҳбарияти халқаро хавфсизлик нуқтаи назаридан катта хатога йўл қўймоқда.

"Бундай қадам янги қурол пойгасининг бўсағаси бўлади", - деди мутахассис "Известия" газетаси билан суҳбатда.

Унинг таъкидлашича, ДОН СНВ-3 шартномаси билан чамбарчас боғлиқ, унинг муддати 2021 йил февралда тугайди ва ҳозирда унинг муддатини узайтириш масаласи шубҳа остида қолмоқда.

Очиқ осмон шартномаси

Очиқ осмон бўйича шартнома 1992 йилда имзоланган ва совуқ урушдан кейин Европада ишончни мустаҳкамлаш чораларидан бири бўлган. Битимни 34 давлат имзолаган.

Шартнома 2002 йилдан бери амал қилиб келади ва иштирокчи давлатларга бир-бирининг қуролли кучлари ва ўтказаётган тадбирлари тўғрисида очиқ маълумотларни тўплаш имкониятини беради.

Янгиликлар лентаси
0