АҚШ иштирок этмаса Очиқ осмон шартномасининг аҳамияти қолмайди - Пушков

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтиш Центральный музей ВВС РФ в Московской области
 Центральный музей ВВС РФ в Московской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВи Вашингтоннинг очиқ осмон шартномадан чиқишини - “ҳақиқий иккюзламачилик” ва “публикага ўйнаш” деб аташди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Россиялик сенатор Алексей Пушков АҚШнинг очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқишини изоҳлади. Сенатор фикрига кўра АҚШ иштирок этмаса бу шартноманинг аҳамияти қолмайди.

“Ахир НАТО мамлакатлари олинган маълумотларни АҚШга бермаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ Олинган маълумотлар албатта, дарҳол Вашингтонга юборилади”, - деди Пушков.  

АҚШ 22 ноябрдан Очиқ осмон ҳақидаги шартномадан чиқди. Россия ТИВ хулосасига кўра, бундан на Европа, на АҚШ ёки унинг иттифоқчилари хавфсизлигига фойда бўлади. Вашингтон позициясини дипломатлар “ҳақиқий иккюзламачилик” ва “публикага ўйнаш” деб аташди.

Бундан буён Москва ушбу Шартноманинг қолган 34 нафар аъзоларидан шартнома доирасида олинган маълумотларни, Россия ҳудудининг фотосуратларини АҚШга бермасликларни қатъий талаб қилади, - деган эди Россия ТИВ.   

Очиқ осмон ҳақидаги шартнома 1992 йилда имзоланган бўлиб в 2002 йилда кучга кирган эди. Шартномага аъзо давлатлар ўзаро келишилган ҳолда аъзо далатлари қурол-аслаҳалари ва ҳарбий кучлари ҳақиада маълумот тўплаш имконини беради. Асосийси – ушбу Шарномага мувофиқ қуролланмаган разведкачи самолётлар аъзо давлатлар ҳудуди устида учиб ўтиб аэрофотосуратлар олиши мумкин.

 

Янгиликлар лентаси
0