Коронавирус G20 саммитини шикастлади. Бироқ Ғарб Россия вакцинасига тоқат қилмайди

© AFP / YVES HERMANСаммит G20
Саммит G20 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
G20 виртуал саммити иштирокчиларнинг барча ҳаракатларига қарамай, постковид дунёда деглобаллашув аллақачон содир бўлганлигини таъкидлаб, глобаллашувнинг ўлимини кўрсатди.

Бу ерда гап одатдаги "Америка бир қутбли дунёси"га қарши фитна (Pax Americana кўринишида) ёки XX асрнинг иккинчи ярми "блок қарама-қаршилигини" қайта тиклашга қаратилган бошқа ҳаракатлар эмас.

COVID-19: Европу захлестнула волна протестов против изоляции и ограничений - Sputnik Ўзбекистон
Европа карантин чекловларига қарши - видео

Вашингтон ёки Брюссель “ақл марказ”ларида бу ҳақда қандай фикрда бўлишларидан қатъи назар, деглобаллашув ва кўп кутблилик – бу реаллик.

Муаммо шундаки, уни муҳокама қилиш учун ягона жаҳон сиёсий кун тартиби ҳам, сиёсий тил ҳам мавжуд эмас. Бундан ташқари, дунё ҳамжамияти раҳбарлик қиладиган "геосиёсий камертон" ҳам йўқ.

Коронавирус пандемиясидан тортиб, глобал иқтисодий инқирозгача бўлган умумий муаммолар мавжуд, бироқ умумий ечимлар шунчаки мавжуд эмас, ва умуман бўлмайди.

Жаҳон миқёсида давлатлар ўртасидаги ўзаро таъсир схемаси нол суммали ўйин режимига ўтганлиги сабабли, яъни маълум бир мамлакатнинг ҳар қандай муваффақияти рақобатчилар учун мағлубият сифатида қабул қилинади, шунинг учун геосиёсий рақобатчилардан бири қандайдир имидж, сиёсий ёки иқтисодий ғалабани актив сифатида ўзига ёзиб олмаслиги учун баъзи бир умумий манфаатларни қурбон қилишга тўлиқ тайёрлик намоён қилинмоқда.

Бир нечта аниқ мисоллар ўз-ўзидан келиб чиқади.

“Йигирматалик” саммитида ХХР раҳбари дунё иқтисодиёти, халқаро савдо ва туризмни тиклаш учун катта ёрдам берадиган (бу кўпчилик, жуда камбағал давлатлар учун ҳам) давлатлар ўртасида ҳаракатларни очишга имкон берадиган ўзига хос рақамли механизмни яратишни таклиф қилди.

Хитой тест натижаларига асосланган "саломатлик QR-кодини" ўзаро тан олишнинг халқаро механизмини яратишни таклиф қилди. "Умид қиламанки, дунёнинг иложи борича кўпроқ мамлакатлари ва минтақалари унга қўшилишади", - деди Си Цзиньпин.

Отражение мужчины на фоне флага ЕС - Sputnik Ўзбекистон
Демократия Европани адо қилмоқда. Европа демократияни биринчи бўлиб ўлдирадими?

Объектив даражада маълум бир турист, дипломат ёки бизнесменнинг соғлом эканлиги ва карантинсиз ёки коронавирус туфайли ёпилган чегараларни четлаб ўтмасдан, мамлакатлар чегараларини кесиб ўтиши (шунингдек, ватанига қайтиши) мумкинлиги тўғрисида халқаро ва умуман тан олинган "рақамли тасдиқлаш"ни яратиш – бу яхши фикр.

Аммо яқин келажакда уни глобал миқёсда амалга ошириш эҳтимоли жуда оз, гарчи бу чора ҳозир зарур ва амалда нисбатан осонликча амалга оширса бўлади.

Эҳтимол, бу чора умуман амалга ошмайди, чунки уни раис Си таклиф қилди ва Ғарб раҳбарлари имиджи нуқтаи назаридан расмий Пекиннинг таклифларига (айниқса, Хитой ахборот технологияларининг юқори даражада ривожланиши кўрсатадиган таклиф) рози бўлиш мумкин эмас, бу  принципиал даражада мумкин эмас.

Кейинги мисол дунёнинг ночор давлатлари учун коронавирусга қарши вакциналарнинг етишмаслиги муаммоси билан боғлиқ бўлиб, улар вакцина билан таъминланмаган тақдирда, сайёрада "коронавирус ўчоқлари" бўлиб қолиши мумкин. Владимир Путин ўз нутқида эмлаш учун глобал имкониятни таъминлаш зарурлигини таъкидлади:

Спутник V: Израиль планирует закупать российскую вакцину от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Россия вакцинаси: Осиё олишга тайёр, Европа эса мутлақ қарши - сабаб ?

"Россия ҳозирги саммитнинг самарали ва хавфсиз вакциналарни барчага тақдим этишига қаратилган асосий қарор лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. Шубҳасиз, эмлаш учун препаратлар умумий жамоат мулки бўлиши керак. Мамлакатимиз, Россия, албатта, муҳтож мамлакатларга олимларимиз яратган вакциналарни тақдим этишга тайёр: бу одам аденовирус векторлари платформасида бўлган дунёда биринчи рўйхатга олинган "Спутник V" вакцинаси, иккинчи Россия вакцинаси - Новосибирск илмий марказининг "ЭпиВаккорона" вакцинаси ҳам тайёр, учинчи вакцина тайёрланмоқда.

Пандемия кўлами бизни барча мавжуд ресурс ва ишланмалардан фойдаланишга мажбур қилмоқда. Бизнинг умумий мақсадимиз – вакцина препаратлари портфелини яратиш ва сайёрамизнинг барча аҳолисини ишончли ҳимоя билан таъминлашдир. Бу шуни англатадики, ҳурматли ҳамкасблар, ҳамма учун етарлича иш бор ва менимча, бу рақобат, эҳтимол муқаррар бўлса керак, аммо биз авваламбор инсонпарварлик масалаларидан келиб чиқиб, буни биринчи ўринга қўйишимиз керак".

Декларатив даражада ҳамма нарса жойида бўлади, аммо “G20” умуман олганда (элементар мантиққан) ночор давлатлар аҳолисини арзон ва самарали вакциналардан фойдаланиши учун молиялаштириш учун умумий фонд яратишни назарда тутадиган, аниқ ҳаракатларга, америкалик ва европалик ҳамкасбларига қараганда, арзонроқ бўлган ва Pfizer вакцинасидан фарқли ўлароқ, минус 70 даража ҳароратда сақлашни талаб қилмайдиган Россия "Sputnik V" вакцинасидан фойдаланишга рози бўлмайди.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Бунинг иккинчиси ҳатто Американинг тиббиёт инфратузилмасида ҳам катта муаммо бўлиб, Жанубий Америка, Африка ёки Шарқий Европадаги тегишли "инфратузилма" ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Агар Вашингтон ва Брюссел нуқтаи назаридан қаралса, муаммо бу  вакцина - Россияники (бироқ уларни Хитой вакцинаси ҳам қониқтирмайди).

Владимир Путин "муқаррар рақобатни" қолдириб, мамлакат раҳбарларини инсонпарварликка чақирди, аммо унинг чақирувига қулоқ солиш эҳтимоли, айниқса, Ғарб ОАВларининг Россия ва Хитой вакциналарини обрўсизлантиришга қаратилган ташвиқот кампаниясини ҳисобга олганда, жуда паст.

G20 саммитида мазмунли мулоқот бўлмаган мавзулар рўйхатини (дунё раҳбарларининг бир қатор монологлари) давом эттириш мумкин: бу ерда ЖСТни ислоҳ қилиш, ривожланаётган давлатларнинг валюта қарзлари муаммолари ва протекционизмга қаратилган глобал тренд.

Ғарб етакчилари жуда аниқ позицияга эга: улар кўп гапиришади, ҳеч кимга қулоқ солишмайди ва уларнинг таклифлари оддий формулада мужассам: "ҳамма биз айтгандай қилиши керак, шунда ҳаммаси яхши бўлади", ва шу маънода президент алмашгандан кейин Вашингтон позицияси деярли ўзгармайди. G20 саммити моҳиятнинг йўқлиги - дунё "геосиёсий блоклар" рақобатига, ҳатто "Америка дунёсини" тиклашга (Вашингтон бунга умид қилгандек) қаратилган эмас, балки фақат аниқ мамлакатлар ўртасида икки томонлама музокаралар даражасида бирон бир нарсада келишиб оладиган дунёга интилаётгани кўриш мумкин.

Расмий равишда, “Йигирмалик” гуруҳи деб аталадиган G20 ҳали мавжуд, аммо амалда биз таниқли америкалик, сиёсий-технолог Ян Бремер "G-нол дунё" деб атаган нарсага яқинлашмоқдамиз: умуман олганда, ҳамма ўзи учун бўлган дунё ва бу ўзгаришни тезлашиши, эҳтимол, коронавируснинг асосий тарихий мероси бўлади.

Янгиликлар лентаси
0