ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Россия Алексей Навалний билан юз берган воқеа сабабли Европа Иттифоқига қарши жавоб санкцияларини қўллади, деб таъкидлади Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Унга кўра, чора-тадбирлар Германия ва Франция президенти администрацияси ходимларига таъсир қилади.
"Eвропа Иттифоқининг Навалний билан боғлиқ санкциялари Россия президенти администрациясининг юқори лавозимли шахсларига бевосита таъсир қилганлиги сабабли санкцияларимиз жавоб чоралари сифатида бўлади. Улар қабул қилинган, тез орада бу ҳақда немис ва француз ҳамкасбларимизга хабар берамиз", - деди вазир онлайн матбуот анжуманида.
Лавров, шунингдек, Берлиннинг Навальний билан бўлган вазиятдаги хатти-ҳаракатлари халқаро мажбуриятларга зид эканлигини таъкидлади.
Навальний билан юз берган ҳодиса
Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальний 20 август куни самолётда ўзини ёмон хис қилгандан кейин Омскдаги касалхонага ётқизилди. Шифокорлар модда алмашинуви бузилиши, қонда шакар даражасининг кескин пасайишига олиб келди. Бунга нима сабаб бўлганлиги ҳали аниқ эмас, аммо Навальнийнинг қони ва сийдигида заҳар излари топилмади.
Кейинчалик Навальний даволаниш учун Германияга олиб кетилади. Сентябрь ойи бошида Германия ҳукумати россиялик "Новичок" жанговар моддаси билан заҳарланганлигини эълон қилди. Москва Берлин лабораториясидан олинган таҳлиллар натижалари батафсил маълумот олиш учун сўровнома юборди, аммо жавоб келмади.
Шу билан бирга, Германия BND-разведка хизмати 1990 йилдан бери бошлаб ушбу моддадан фойдалана олгани маълум. Ушбу модда, шунингдек, 20та ғарб давлатлари, хусусан, Буюк Британия, АҚШ, Швеция, Чехия томонидан ўрганилган. Россия 1992 йилдаги президент фармонига биноан кимёвий қурол соҳасида ишланмаларни тўхтатган, 2017 йилда эса бу сингари моддаларнинг барча захирасини йўқ қилган, бу ҳолат ОЗХО томонидан тасдиқланган.
Октябр ойи бошида ОЗХО Навальний организмида топилган моддалар тақиқланган дорилар рўйхатида йўқлигини эълон қилди. Бироқ, Европа Иттифоқи Россияга қарши чекловларни жорий қилди.
Айни вақтда Навальнийнинг аҳволи яхшиланмоқда, у реабилитациядан ўтмоқда.