Мигрантлар камайиши Петербургдаги бизнесга қандай таъсир қилди

© Sputnik / Владимир Баранов / Медиабанкка ўтишКурьеры служб доставки Delivery Club и "Яндекс Еда"
Курьеры служб доставки Delivery Club и Яндекс Еда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус пандемияси, ёпиқ чегаралар ва деярли музлаб қолган халқаро туризм яқин хорижий мамлакатдан келганлар меҳнат қилаётган иқтисодиётнинг деярли барча жабҳаларига таъсир кўрсатди. Ишчи кучи етишмаслигидан энг кўп пойтахтлар жабр кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Дмитрий Матвеев. Пандемия Санкт-Петербургдаги меҳнат бозорига жиддий таъсир кўрсатди. Уй-жой коммунал хизматлари, умумий овқатланиш соҳасидаги ходимлар ва шаҳарда ободонлаштириш ишлари билан шуғулланувчиларнинг асосий қисмини  Ўзбекистон ва бошқа яқин хорижий мамлакатдан келган мигрантлар ташкил этарди. Аммо тақиқ ва чекловлар киритилган кейин уларнинг кўпи ватанига қайтишга шошилди, ёпиқ чегаралар туфайли эса қайтиб кела олишмайди.

Уборка снега в Москве  - Sputnik Ўзбекистон
Ишсиз россияликлар мигрантларни меҳнат бозоридан сиқиб чиқара оладими?

Умумий овқатланиш ва кадрлар етишмаслиги

Тақиқ ва чекловлардан энг кўп жабр кўрган учта соҳа умумий овқатланиш, меҳмонхона бизнеси ва сайёҳлик соҳалари бўлди. Охирги икки соҳада вазият ўта ачинарли, умумий овқатланиш эса омон қолишга уринмоқда. Чунки уларга санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлашга рухсат берилди.

hh.ru компанияси маркетинг бўлими маълумотларига кўра, октябрь ойида бўш иш бозоридаги қулаш сентябрь билан таққослаганда туризм, ресторан ва меҳмонхона соҳаларида қайд этилган – минус 7 фоиз. Бу қисман эпидемиологик вазият сабаб жорий қилинган қатор чеклов чоралари ҳамда ўтган даврда бу соҳада ходимларга бўлган ошган талабга боғлиқ.

Петербурглик ресторатор Михаил Фейгельманнинг сўзларига кўра, пандемияга қадар унинг ходимларининг 20 фоизини Ўзбекистон, Тожикистон, Беларусь ва Украинадан бўлган мигрантлар ташкил қилган.

Во время пандемии не только мигрантам не хватало Москвы, но и Москве — мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар қадри: Москвада пандемия вақтида қайси ишчилар етишмаслиги юзага келди

“Бизда бу мамлакатлардан бўлганлар нафақат клининг соҳасида ишларди, улар орасида официантлар ҳам, иш бошқарувчилар ҳам, хостеслар ҳам, ошпазлар ҳам бор эди. Ҳозир ходимлар етишмаслиги жуда катта, чунки бизнинг соҳада кўпчилик ҳукумат исталган вақтда кафе ва ресторанларни ёпиб қўйишидан қўрқиб ишлашни хоҳлашмайди”, - дея тушунтирди Фейгельман.

У пандемия бошланиши билан унинг кўплаб ходимлари ватани Ўзбекистонга кетиб қолгани ва энди эса улар қайта олмаётганликларини қўшимча қилди.

Ресторатор ишончлироқ соҳаларни – савдо-сотиқ, қурилиш ёки хавф камроқ бўлган соҳаларни танлаётганларни тушунишини тан олади. Бироқ Марказий Осиёдан бўлган ишчиларсиз унинг аҳволи жуда оғир кечади. Айнан шу боис у янги муассасасини тўлиқ равишда очолмайди. Қолаверса, ресторатор ўзининг асосий лойиҳаси учун ишчи кучи етишмаслигига дуч келмоқда.

Унинг бу соҳадаги ҳамкасби, Петербургдаги ресторан тармоқларидан бири ва фитнес марказнинг хўжайини Алексей Фурсов ўзбекистонликлар унда асосан ошпаз ва фаррош бўлиб меҳнат қилишганини таъкидлади.

Мигранты убирают снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келди

“Ишчи кучи етишмаслиги бор. Ходимлар етишмаслиги барча соҳаларда ресторандан тортиб қурилишгача кузатилмоқда. Афсуски, улар ўрнини россияликлар билан тўлдириб бўлмаяпти – маҳаллий кадрлар ҳам етишмаяпти”, - дейди ишбилармон.  

Уйларни ким қуради?

Уй-жой коммунал хизматлари, ободошлантириш ва қурилиш соҳасида ишловчи компаниялар ўзларини ишонганроқ ҳис қилишади, лекин у ерда ҳам муаммолар мавжуд. hh.ru маркетинг бўлими маълумотларига қараганда, октябрда уй-жой коммунал хизмати соҳасида, жумладан, муҳандис, энергетикачи, ҳисобчи, бошқарувчи, ҳуқуқшунос ҳамда ўрта-махсус ёки ўрта маълумотли мухатассислар чилангар, сантехник, диспетчер, тракторчи ва бўёқчи ва ҳоказоларга бўлган талаб ўсгани кузатилган. Февраль ойидаги кўрсатгичларга қараганда малакали кадрлар 7 фоизга, ишчилар эса 30 фоизга кўпроқ талаб қилинмоқда.

“Пандемия авж олган паллада, бозордаги бошқа аксарият соҳаларга ўхшаб, бу соҳада ходимларга бўлган талабнинг пасайгани қайд этилганди. Бугунги кунда битта бўш иш ўрнига 4,3 та резюме тўғри келяпти. Бу меъёридан бир оз камлиги ва умуман олганда кадрлар етишмаслигидан далолат беради. Талабгорлар резюмесида сўралган иш ҳақи 55 минг рубл, соҳа иш берувчилари 50 минг таклиф қилишмоқда”, - дея қайд этишди компания экспертлари.

Рабочие на строительстве автомобильного моста - Sputnik Ўзбекистон
Москва ҳукумати шаҳарда меҳнат мигрантлари камайганини маълум қилди

Санкт-Петербургда ёрдамчи ишчиларга бўлган талаб ёз ойида ўса бошлади. Апрелда февралга қараганда пасайиш 46 фоизни ташкил этди, аммо июндан ижобий тарафга ўзгарди ва ҳозиргача давом этмоқда.

Энг кўп юк туширувчи, ёрдамчи ишчилар ва ювувчилар талаб қилинмоқда. Иш ишларга таклиф қилинаётган ўртача иш ҳақи 39 минг рубль, бир йил олдин 36 минг рубль эди.

Александр, Санкт-Петербургда ободошлаштириш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлардан бирининг раҳбари Sputnik Ўзбекистон билан суҳбатда унинг компаниясида мигрантлар ўрнини озроқ Россия фуқаролари билан тўлдириш кузатилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, хорижликларнинг оммавий кетишидан кейин у кадрлар етишмаслиги муаммосига дуч келган.

Александр ойлик кўпроқ бўлишига қарамасдан мигрантлар орасида ободонлаштириш ишларидаги қийинлиги сабаб ишни ташлаб кетиш ёки интизомсизлари учраб туришини маълум қилди. Айримлари бир кун ишга чиқиб, кейин чиқмай қўяди. Шу билан бирга маҳаллий ишчилар ҳам интизом жиҳатдан фарқ қилмайди, шу боис кетган мигрантларнинг ўрнини тўлиқ тўлдириб бўлмайди.

Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон
“Ниманидир ўзгартириш вақти келди”: Россияда мигрантларнинг ишга жойлашиши осонлашади

Бу муаммолар туфайли у кунбай иш ҳақи тўлашга ўтган. Бу иш берувчига ишончсиз ишчилар билан ўз вақтида муаммосиз хайрлашишига имкон беради.

“Барҳаёт” курьерлар

Пандемияда ютиб чиққан ягона соҳа бу озиқ-овқат ва бошқа товарларни элтиб берувчи соҳа бўлди деса ҳам бўлаверади. Эпидемия сабаб кўпчилик ўзини яккалади, бу маҳсулотларни уйга онлайн буюртма беришнинг ўсишига олиб келди.

Ўзбекистонлик мигрантлар пандемияга қадар бу соҳада россиялик ёшлар, яъни талабалар, турли техникум ўқувчилари ва мактаб битирувчилари томонидан рақобатга дуч келишган эди. Буни Sputnik Ўзбекистон агентлигига “Яндекс.Такси” (“Яндекс.Еда”, “Яндекс.Лавка”) PR хизмати қисман тасдиқлади. Улар уларнинг курьерлар сонига ўқув йили ва чақирув кампанияси жиддий таъсир кўрсатишини таъкидлашди.

Дмитрий Полетаев - Sputnik Ўзбекистон
Полетаев: Россия ҳали узоқ вақт мигрантларга муҳтож бўлади

“Бизда курьерлар ишламайди, биз ўзини ўзи банд қилганлар ва профессионал хизматлар билан ҳамкорлик қиламиз. Биз талаб ва таклиф мувозанатини ушлаб турибмиз, ҳозирча кадрлар етишмаслигини сезмадик, лекин пандемиянинг меҳнат бозорига босимини сезяпмиз”, - деди компания вакили.

Ўз навбатида ходимларни саралаш билан шуғулланувчилар Россиянинг Шимолий пойтахтида октябрда курьерлик бўш иш ўринлари сони ўтган йил октябрига қараганда 18 фоизга ўсганини маълум қилишди. Чакана савдо ва меҳмонхона ресторан бизнеси соҳасида жонланиш бўлмоқда. Курьерлар ҳозир талаб энг юқори бўлган ишчилардир. Бу соҳада иш ҳақи ҳам ўсиши кузатилмоқда: бир йил ичида деярли 10 минг рублга ўсди.

Бундай шароитларда курьерлар иши ҳеч бўлмаганда пандемия ва меҳнат бозоридаги инқироз якунланишига қадар барқарор ва сердаромадли бўлиб кўринади.

Янгиликлар лентаси
0