ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Москва ҳукумати пандемиядан кейин шаҳарда меҳнат мигрантлари камайганини қайд этди. Бу ҳақда РИА Новостига иқтисодий сиёсат масалалари бўйича шаҳар мэрининг ўринбосари Владимир Ефимов маълум қилган.
“Афсуски, ҳа. Бизда кўп мигрантлар қурилишларда ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишларди. Биз бизнес, қурилиш соҳасидан биринчи навбатда меҳнат ресурслари тақчиллиги ҳақида сигнал оляпмиз”, -дея жавоб берди Ефимов пандемиядан кейин мигрантлар камайгани кузатиляптими деган саволга.
Амалдор айрим ҳолатларда ишчи кучи етишмаслиги лойиҳаларнинг амалга ошириш муддатини кейинга қолдиришга олиб келаётганини таъкидлади.
“Лекин умуман олганда вазият етарли даражада барқарор. Мамлакатда қолган ва ишлашни давом эттираётган кишилар сони шаҳарни тозалаш ва асосий лойиҳаларни бажариш билан боғлиқ асосий вазифаларни ижро этиш учун етарли”, - дея қўшимча қилди Ефимов.
Аввалроқ Россия бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин ҳам қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаётганини маълум қилган эди.