Россия паспорти ортиқча қоғозбозликсиз
Сўнгги бир неча йил давомида Россия фуқаролигини олиш истагида бўлган чет элликлар сони ошиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия ИИВ миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Валентина Казакова Sputnik агентлигига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2019 йилда қарийб 500 минг хорижлик Россия фуқаролигини олган, 2020 йилнинг 8 ойи давомида деярли 400 минг киши Россия паспортини олишга улгурган. Уларнинг 90 фоиздан кўпроғи МДҲ фуқароларидир.
“Ўйлаймизки, йил охирига қадар бу рақамлар 600 минг кишидан кўпроқ бўлади”, - дея тахмин қилади Казакова.
Бундай кўрсатгичларга қатор омиллар ёрдам берди. Биринчидан, фуқароликни олиш тартиби соддалаштирилди. Масалан, энди амалдаги фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этмаса ҳам бўлади. Илгари бу мажбурий эди. Шунингдек, Россия фуқаролигига қабул қилиниш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати қисқартирилди – олти ойдан уч ойгача.
Бундан ташқари, июль ойидан бошлаб яшаш гувоҳномасига (ВНЖ) эга Қозоғистон, Беларусь, Молдова ва Украина фуқароларига Россия паспортини олиш осонлашди. Агар илгари ВНЖ улар Россияда камида беш йил яшашлари шарт бўлган бўлса, эндиликда улар бундай узоқ муддатни кутиб ўтишмасдан фуқароликка ҳужжат топширишлари мумкин. Ёз ўртасида Россия паспортини олишга даъвогар бўлган бундай шахслар 240 минг киши эди.
“Биз фуқароликни олиш учун ушбу тоифадаги шахслар сони ошишини кутяпмиз”, -дейди ИИВ вакили.
Қозоғистон ва Украина фуқароларга яна айрим енгилликлар берилди. Улар ИИВ ҳузуридаги комиссияда уларни рус тили соҳиблари деб тан олиш бўйича суҳбатдан ўтмасликлари мумкин.
Шунингдек, ватандош мавқеига эга фуқаролар учун яшаш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилди.
“Улар вақтинча яшаш гувоҳномасини (РВП) олмасдан туриб, бирданига яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин, улар учун Россия фуқаролигини олиш муддати ҳам қисқартирилади”, - дея аниқлик киритди Казакова.
Мигрантлар учун иш берувчилар реестри
Казакова Россия ИИВ хорижликларни ишга жойлаштиришга тайёр иш берувчилар ҳамда ишчиларнинг реестрини яратишни таклиф қилаётганини маълум қилди. Мазкур ғоя вазирлик томонидан ишлаб чиқилган чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги қонуннинг янги концепциясида ўз ифодасини топган.
Ҳозир ишга жойлашишни расмийлаштириш учун кўплаб ҳужжат турлари мавжуд: бу меҳнат патентлари, хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатнома, ишлаш рухсатномаси.
“Бу оғир юк, хорижликка ҳамма тартибларни ўрганиб чиқиш мушкуллик туғдиради, ниманидир ўзгартириш вақти келди. Шу боис чет эллик фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги қонун копцепциясини ишлаб чиқилди, унда айрим инновацияларни жорий этишни таклиф этмоқдамиз”, -дея таъкидлади ИИВ вакили.
Мигрант реестр орқали иш топгандан сўнг кейинги босқич ҳужжатларни Ягона давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириш бўлади. улар онлайн текширувдан ўтказилгандан кейин хорижликка Россияга киришга рухсат берилади.
“Хорижлик рухсат олиб, Россияга қайси иш берувчининг олдига бораётганини билган ҳолда киради. Ўйлаймизки, бундай схема рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни осонлаштиради ва уларни олиш муддатини қисқартиради”, - деб ҳисоблайди Казакова.
Бепул патент ва барча ҳужжатларнинг узайтирилиши
Казакованинг сўзларига кўра, 2020 йилгача Россияга ҳар йили 15-17 миллион атрофида хорижлик фуқаролар кириб келган. Улар орасида 5-6 миллиони ишлаш мақсадида келган.
Карантин чекловлари туфайли бу йил Россия ИИВ ҳудудий бўлинмаларига мамлакатда бўлиб туриш ҳужжатини расмийлаштиришни сўраб, 1,5 миллион нафарга яқин мигрант мурожаат қилган, холос. Лекин бу даврда Россияда айрим хорижликлар ишсиз қолди, кимдир ёпиқ чегаралар туфайли ватанига кета олмади. Россияда мигрантларнинг вазиятини яхшилаш мақсадида уларнинг бир қатор қоғозбозликдан озод қилувчи норматив-ҳуқуқий чоралар кўрилди.
15 мартдан 15 июнгача мигрантларга ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугаган бўлса ҳам, Россияда қонуний ишлаш ва яшаш ҳуқуқи берилган эди. Меҳнат мигрантларига патентни Россиядан чиқмасдан узайтиришга рухсат берилди ва ҳатто тўламаслик (15 июнгача патентсиз ишлаш мумкин эди). Биринчи навбатда, бу енгиллик Ўзбекистон, Тожикистон ва Украина фуқароларининг маблағларини тежади (Москвада патентнинг ойлик тўлов нархи 5 350 рублни ташкил этади).
15 июндан кейин ҳам Россияда бўлишни қонунийлаштиришни узайтириш учун вақт берилди. Ҳозир мамлакатда бўлиши 15 мартда қонуний бўлган барча чет эллик фуқаролар 15 декабргача бемалол қолиб ишлашлари мумкин.
Бугунги кунда Россияда расмий равишда ишлай оладиган чет элликларнинг бир неча тоифалари мавжуд. Биринчи тоифа – россияликлар билан бир қаторда ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатларсиз меҳнат қилаётган ЕОИИ фуқаролари.
Иккинчи тоифа – бу меҳнат патентларини олиб, авант тўловини амалга ошираётган шахаслар. Учинчи тоифа эса бу виза билан мамлакатга келувчилар. Улар ишлаш рухсатномасини расмийлаштиришади.
“2020 йилнинг 6 ойида бизга иш берувчилардан чет эллик фуқароларн ишга қабул қилиш тўғрисидаги 700 мингдан зиёд билдириш хати келиб тушди. Уларнинг қарийб 50 минг нафарини Арманистон фуқаролари ташкил этади, бу тахминан 7 фоиз”, - дея статистика маълумотларини келтиради Казакова.
Миграция рўйхатидан ўтиш янада шаффофлашди
Россия қонунчилигидаги яна бир енгиллик бу Россияда кўчмас мулкка эга бўлган хорижликлар қабул қилувчи томон бўлиб, ўз уйларида бошқа хорижликларни рўйхатдан ўтказа олишларидир. 2020 йил сентябрига қадар улар ҳатто яқин қариндошларини, жумладан, турмуш ўртоқлари, ота-оналари, фарзандларини миграция рўйхатидан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас эдилар.
“Фуқаро ўз уйида хорижликни рўйхтдан ўтказиш ҳуқуқидан эркин фойдалана олмаган вақтида у турли ноқонуний йўлларни қидиради. Яъни агар хорижлик бир манзил бўйича яшайди, миграция рўйхатидан эса бошқа жойдан ўтган. Бу маъмурий қонунбузарлик. Бу рўй бермаслиги учун айнан бу қонун ишлаб чиқилган”, - дея тушунтиради Казакова.
Жиноятчилик авж олишининг олди олинди
Россияда коронавирус туфайли турли чекловлар жорий этила бошлаганда кўплар мигрантлар ўртасида жиноятчилик кескин авж олишини тахмин қилишди. Казакованинг фикрига кўра, пандемия даврида хорижликлар олган имтиёзлар сабаб бундай салбий сценарийнинг олдини олишга муваффақ бўлинди.
“Ҳаёт бу қўрқувлар беҳуда бўлганини кўрсатди. Россия ҳудудида хорижликларнинг қонунийлаштириш учун ўз вақтида қабул қилинган чоралар ўз самарасини берди. Хорижлик ўзини ҳимояланган деб ҳисоблаганда унга жиноят содир этишнинг керак йўқ, чунки у қонуний равишда бу ерда бўлиб турибди. Хорижлик фуқаро ўзини ишончсиз ҳис қилганда жиноятчилик авж олиши юзага келади, у ишини йўқотади, ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугаганда у ишга жойлаша олмайди”, - дея фикр билдирди у.
Казакованинг сўзларига кўра, ИИВнинг мамлакатлар элчихоналари, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон билан биргаликдаги ишлари ҳам ўз самарасини берган. Дипломатик идоралар ишидан айрилган ватандошларга ишга жойлашишига ёрдам берган. Қолаверса, мигрантларга Россиядан чиқиб кетишга кўмаклашишган: чартер рейсларини ташкиллаштирилган