Тошкент аҳолиси ит-қассоби устидан шикоят қилишди - "Меҳр ва оқибат" жамияти

© AFP 2023 / JOHANNES EISELEСобака в клетке на одном из рынков Китая
Собака в клетке на одном из рынков Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркак ҳеч қачон бу ҳовличада ҳайвон ушламаганини айтиб онт ичган, итларни эса ҳовлига мушук мўраламаслиги учун олиб келганини қўшимча қилган.

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Октябр ойи бошида "Тонг" маҳалласи аҳолиси итларни сўяётган эркакга нисбатан чора кўришни сўраб, шикоят қилишди, деб хабар беради "Меҳр ва оқибат" ҳайвонларни ҳимоя қилиш нодавлат жамияти ўзининг Телеграмдаги саҳифасида.

Приют для бездомных животных в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда дайди жониворлар изоляторида зўрланган итлар аниқланди

Шикоятчиларнинг сўзларига қараганда, эркак бу ваҳшийликни ўз хонадонига уланиб кетган ўраб олинган ҳудудда амалга оширган. Хусусан, 5 октябр куни бу ҳудудда 2та ит юрганини кўришган бўлса, 6 октябр куни итлар бирданига ғойиб бўлган.

Шунингдек, аризачилар, бир ҳафта олдин эркак бу ҳудудга қўшниларга тегишли иккита итни алдаб чақириб олгани ва ўз ҳовличасида боғлаб қўйгани, аммо буни кўрган болалар шовқин кўтаришгани ва эркак шу туфайли жониворларни қўйиб юборишга мажбур бўлганини баён этишган.

Жамият вакиллари 7 октябр куни ушбу маҳаллага йўл олишган ва ушбу аризани ёзган ҳайвонларни ҳимояловчи фаоллардан бири билан суҳбатлашишган.

Минеры с собаками минно-розыскной службы на Параде Победы на Красной площади 24 июня 1945 года. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қаҳрамон-итлар: тўрт оёқли дўстларнинг Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида

Участка нозири ва маҳалла раиси биргаликда ушбу итлар сўйилган, деб тахмин қилинган ҳудудга киришган. Эркакнинг айтишича, тунда кимдир калиткани синдириб, жониворларни ўғирлаб кетган экан.

Ҳудуд кўздан кечирилганида, катта қозон тургани аниқланган. Маҳалла раиси бу қозон нима учун кераклигини билмаслигини айтган, эркакнинг ўзи эса маҳаллада маросимлар бўлганида шу қозонда ош дамлашини маълум қилган.

Эркак ҳеч қачон бу ҳовличада ҳайвон ушламаганини айтиб, онт ичган, итларни эса ҳовлига мушук мўраламаслиги учун олиб келганини қўшимча қилган.

Ҳозирча ўлдирилган жониворлар эгаларидан ариза йўқлиги туфайли, ушбу ишни судга оширишнинг имкони йўқ, деб ёзади "меҳр ва оқибат" жамияти.

Участка нозири ва маҳалла раиси томонидан агар шу ҳудудда яна бир марта кимдир итни кўрадиган бўлса, эркакка нисбатан жазо тайинланишини айтиб, огоҳлантиришган.

Собака. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ёппасига заҳарлаб ўлдирилган итлар юзасидан баёнот берди

Жамият жониворларга озор етказиш ҳолатларига гувоҳ бўлган барча фуқароларни жим турмасликка ва бу ҳақда тезкорлик билан хабар беришга чақириб қолган..

Хабарларни +998 93-812-04-13 телефон рақами орқали қолдириш мумкин.

"Шунингдек, сизларни ит гўштидан таом тайёрланадиган кафелар манзиллари ҳақида хабар беришларингизни кутиб қоламиз. Биз ҳаммамиз бир бўлсак, итларга нисбатан бундай ваҳшийликни тўхтата оламиз", - дейилади жамиятнинг фуқароларга мурожаатида.

Янгиликлар лентаси
0