Самарқанд вилояти ҳокимлиги ёппасига заҳарлаб ўлдирилган итлар юзасидан баёнот берди

CC0 / pixabay / Собака. Иллюстративное фото
Собака. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрганиш натижаларида Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ҳамда Сиёб ветучастка мудири лавозимидан озод этилди. Мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ўрганиш натижалари вилоят прокуратурасига юборилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлиги заҳарлаб ўлдирилган итлар юзасидан баёнот берди.

Вилоят ҳокимлиги хабарида қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июль “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори билан қаровсиз итларни тутиш билан жойларда ободонлаштириш бошқармаси ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари шуғулланиши белгиланган.

Собака в кинологическом центре - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд расмийлари қотилликни тан олди

Самарқанд шаҳрида ҳам айнан ушбу масалага Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳузурида қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари ташкил этилиб, ушбу масалага масъул этиб белгиланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео соҳа мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилиб, натижалари муҳокама этилди.

“Минг афсуски, ушбу ҳодисани итларни ўлдириш билан эмас, аксинча, уларни даволаш, рўйхатга олиш ва ўз вақтида эмлаб бориш каби вазифалар билан шуғулланиши зарур бўлган Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими масъуллари амалга оширганлиги аниқланди. Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи О.Алламуродов ҳамда Самарқанд шаҳар ветеринария бўлими Сиёб вет участка мудири У.Ражабовлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Улар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, - дейилади хабарда.

Қолаверса, бу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик зарурлиги ҳақида Самарқанд вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари раҳбарлари, ветучастка мудирлари қатъий огоҳлантирилган.

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда 15 кишини тишлаган ит ушланди - видео

Хабарда мазкур ҳолат юзасидан айбдорларга нисбатан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш мақсадида ўрганиш натижалари вилоят прокуратурасига юборилгани қўшимча қилинган.

Вилоят ҳокимлиги барча самарқандликларга мурожаат қилиб, шу каби ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга гувоҳ бўлганда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, телеграм мессенджери ёхуд 1177 ишонч телефони орқали ҳокимликни хабардор қилишга ҳамкорликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида итлар заҳарлаб ўлдирилиши воқеаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0