Самарқандда 15 кишини тишлаган ит ушланди - видео

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд кўчаларида ит 15 нафар фуқароларга ташланиб, тишлаганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Самарқандда 15 кишини тишланган ит ушланди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Самарқанд ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 2019 йил 28 август куни соат 01:30 да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан телефон орқали берилган хабарнома келиб тушган. Унда тахминан 2-3 ёшли, оқ қора рангли ит бир нечта шахсларни тишлагани қайд этилган.

 

Таъкидланишича, шаҳар кўчаларида ит жами 15 нафар фуқароларга ташланиб, турли хил даражада тирнаб, тишлаганлиги аниқланган.

Фавқулодда барча фуқаролар вилоят ортопедия ва шикастланганлиги оқибатида барчалари шифохоналарга госпитализация қилиниб, зудлик билан антирабик эмлаш курси олиб борилмокда.

Қутурган ит томонидан жароҳат олган барча беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратига олинган.

Ҳолат юзасидан 2019 йил 28 август куни соат 3:00 да шаҳар ИИБ ППХБ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва ит овлаш бригадаси ходимлари томонидан олиб борилган ушлаб олиш тадбири давомида қутурганликда гумон қилинган итни ушланди.

Ушлаш жараёнида тадбир иштирокчиси бўлган ИИБ ходимини ҳам тишлаб олганлиги маълум бўлди.

Ушбу итни шаҳар ветеринария бўлими томонидан вилоят ветеринария бошқармасининг вирусология лабораториясига юборилган.

Янгиликлар лентаси
0