Самарқанд расмийлари қотилликни тан олди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСобака в кинологическом центре
Собака в кинологическом центре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти расмийлари ҳайвонларни ёппасига ўлдирганликлари ҳақидаги фактни тан олдилар.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Самарқанд вилояти расмийлари ҳайвонларни ёппасига ўлдирганликлари ҳақидаги фактни тан олдилар. Бу ҳақда ҳокимликнинг телеграммдаги каналида хабар берилди.

Собака породы Бордер-колли - Sputnik Ўзбекистон
Ит - вафо, Инсон - жафоми?

Хабарда айтилишича, итларни ўлдирган шахс Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда ободонлаштириш бошқармаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ вакили бўлган.

Бу ҳақда ушбу жиноят акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, оммага эълон қилинди.

Ҳокимлик хабарида айтилишча, сўнгги вақтларда Самарқанд шаҳрида эгасиз дайди итлар томонидан фуқароларга жароҳат етказиш ҳолатлари кўпайгани туфайли, бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда ободонлаштириш бошқармасининг ит тутиш бригадаси ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилган ва улар август ойи охирларида хонадонма-хонадон юриб, итларни рўйхатга олганлар.

Ишчи гуруҳ томонидан дайди итлар хўрак бериб йўқотилган. Бироқ гуруҳ аъзоларидан бири аҳоли хонадонидаги итга ҳам хўрак бераётгани аниқланган.

"Аслида ишчи гуруҳга бундай топшириқ берилмаган. Шундай бўлса-да, ходим кўрсатмага амал қилмасдан, ўзбошимчалик билан ҳаракат қилган. Мазкур ҳолат учун унга қонун доирасида чора кўрилади", - дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0