Ит - вафо, Инсон - жафоми?

© © Фото: public domainСобака породы Бордер-колли
Собака породы Бордер-колли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир пайтлар халқимиз томонидан хотиндан ҳам яқинроқ кўрилган ва вафо тимсоли саналган итларга ўзгача нигоҳда қарай бошладик. Ё хотинлар яхши бўлиб кетди ёки замонавий итлар бевафо чиқиб қолди

Албатта, бу ҳазил, лекин итларга муносабатимиз кишини ҳайратга солар даражада ўзгарганга ўхшайди. Лекин у бир кунда юз берган эмас, балки, ўнлаб йиллар давомида юз берган эврилишдир.

Частный приют для бездомных собак - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 9 ой мобайнида 1600дан ортиқ киши дайди итлардан жабрланган
Бугун ёши ўттиздан ошган ҳар бир инсоннинг юрагининг туб-тубидаги меҳр-оқибат, садоқат, айрилиқ каби туйғулари орасида итлар билан боғлиқ энг таъсирчан лавҳалар албатта бўлади. Чунки, болаликда ҳамма ит боққан, ундан айрилган: уни ё отишган ё ҳайдаб солишган ёки у қариб, ўлиб кетган (итлар кам яшашини барчамиз биламиз). Айни шу сабабли кўнглимиз тубидаги болалик хотираларимиз орасида итлар ҳақида алоҳида нозик туйғулар яшириниб ётади. Итлар бизга болаликда катталикни ўргатишган. Биз улар билан ўйнаганмиз, уларга бошчилик қилганмиз (итлар бўйсунишни қойиллатишади), уларга дўқлаб, уларни уриб, ўз қудратимизни ҳис этганмиз, ўзимизга ишончимиз ортган, ўзимизда лидерлик қобилиятини шакллантирганмиз. Ўзгаларга меҳр беришни, ўзгалар олдидаги масъулиятни ҳам шулардан ўрганганмиз.

Бугун катта бўлиб, итларга муносабатимиз ўзгарди… Уларнинг айнан шу хислати — итоаткорлиги туфайли улардан нафратланамиз, уларни отиб ўлдиришни истаймиз. Бу билан балки биз итлардан эмас, улар билан боғлиқ, энди улғайиб уялиб қолган туйғуларимиздан қутилмоқчидирмиз?

Шу тўғримикин?

Собака в вольере пункта кратковременного содержания бездомных животных - Sputnik Ўзбекистон
Ҳайвонларни айби нима? - Мehr va Oqibat Тошкент ҳукуматини инсонийликка чорламоқда
Болалигида ит боқмаган бола эртага, катта бўлиб, ота-онасига меҳр кўрсата оладими? Ота-онани итга тенглаш керак эмас, лекин бола аввалбошданоқ ўзгалар учун масъулиятни ҳис этиб ўрганиши керак эмасми. Болага ўзгаларга меҳр кўрсатишни ва айнан шу кўрсатган меҳри учун кун келиб жавоб беришни кимдир ўргатиши керак-ку! У кимгадир раҳбарлик қилиши, кимгадир буйруқ беришни ўрганиши керак-ку! Бола буларни қайдан, кимдан ўрганади? Отасига буйруқ берадими? Бу яхшиликка олиб келмаслиги аниқ. Ота-онанинг гапи бошқа, амалиёт қандай бўлади? Эгоистларни тарбиялашни истамаган киши албатта фарзандига ит олиб беради (мушук эмас, чунки унинг ўзи эгоист).

Бугун шаҳар кўчаларида тўдалашиб, сайр қилиб юрган итлар кўпайиб бораётган экан, бу жамиятнинг, одамларнинг дийдаси қотиб бораётгани, масъулиятсизлик оммавий тус олаётганидан дарак беради.

Бир чораси кўрилмаса бу эпидемия ҳолатига олиб келиши мумкиндир, бироқ итларни ёппасига қириш ҳам мақул иш эмас. Улар каламушлар эмас ахир. Ўз-ўзидан кўпайиб кетмаган. Уларни биз кўпайтирганмиз… Ҳатто айримларини атай яратганмиз ҳам.

Болаликдан узоқлашдик ва болаларимизни тишлайди деб, айнан болаларимизнинг кўнглини даққилашишига сабаб бўлмоқдамиз. Ҳа, қачонлардир, болалигимизда катталар қутириш ҳақидаги ваҳимали гаплар билан бизнинг ҳам итларимизни ўлдиришган, мурғак кучукваччаларни тириклайин кўмишган. Ва биз, бугун улғайган ўша болалар ўз фарзандларимиз кўз ўнгида яна ўша ишларни, ўша пайтдаги аламларимизни унутганча, такрорламоқдамиз.

Наҳотки шундан ўзга чораси бўлмаса? Наҳотки итларни боқишнинг тартиб-қоидасини ишлаб чиқолмасак ва қонунчилик даражасида белгилаб қўйолмасак? Ҳар бир ит эгасининг тўлиқ жавобгарлигини белгилаш шунчалар оғирми? Инсон ўз масъулиятини ўзи ҳис этмаса, буни давлатнинг мажбурлаш тизими орқал амалга ошириш мумкин-ку! Ахир итлар деярли фақат инсон жамиятидагина кўпаяди. Демак, отмай туриб ҳам уларнинг сонини назорат қилиш имкони бор.

Машҳур инсонлардан иқтибослар келтиришни ёқтирмайман-ку шу ўринда Стефан Цвейгнинг бир машҳур иборасини келтирмасдан ўтолмайман: ўзимиз ўргатиб қўйган инсонларимиз учун масъулмиз, дейди у.

Бу ўринда гап инсонлар ҳақида кетяпти, лекин итлар олдига ҳам масъулликни ҳис этишимиз лозим. Айниқса болаларга буни уқтирсак ёмон бўлмасди. Бунинг ўрнига биз уларни отишни муҳокама қилмоқдамиз.

Инсониятнинг энг қадимий ва асосий дўсти — итларнинг яхшиям хотираси жуда паст. Бутун тарих давомида биз уларни аёвсиз қирганмиз, хўрлаганмиз, улар эса инсониятга садоқат билан хизмат қилаверади. Айнан шу сабабли бўлса керак, итларнинг анчайин ақлли қариндошлари — бўрилар ҳеч қачон бизга дўст бўлмайди. Шу пайтгача бунинг учун бўриларни айблаб келдик. Буни уларнинг ёвузлигига йўйдик. Бироқ ҳамма айб ўзимизда. Биз ҳақиқий дўстликни қадрлолмаймиз, чамаси.

Бугун, бошқа чоралар кўриш учун барча имкониятлар етарли бўлган бир пайтда ҳам итларни қиришни муҳокама қилаётганимиздан кўринадики, ушбу оддий ҳақиқат ўз исботини яна бир бор топиб турибди.

Янгиликлар лентаси
0