Электр энергия ва газ: Мирзиёев яхлит онлайн тизим жорий этиш бўйича топшириқ берди

© Пресс-служба президента Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по развитию лесного хозяйства
Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по развитию лесного хозяйства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев раислигида 14 сентябрь куни электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 сентябрь куни электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Компрессорная установка Креховского месторождения природного газа в Жидачевском районе Львовской области, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона водийси аҳолисига газ ва электр таъминоти ҳажми оширилади - Энергетика вазирлиги

Йиғилишда электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини тўлиқ жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бу мақсадлар учун қарийб 1,2 миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда.

“Бу маблағларнинг натижадорлиги ва қайтими фақатгина ҳисоблагичларни ўрнатиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Истеъмолчи сарф қилган энергия ресурси ҳажмини билиш билан тизимдаги йўқотишлар ва ўғирликларга чек қўйиб бўлмайди. Бунинг учун “энергияни ишлаб чиқарувчи – магистрал тармоқлар – тақсимлаш тармоқлари – истеъмолчи” жараёнларининг ҳар бир занжирини қамраб олувчи яхлит онлайн тизимни яратиш керак,” – деди давлат раҳбари.

Ҳамма жойда ҳисоблагичлар ўрнатиш, уларга хизмат кўрсатадиган сервислар ташкил этиб, узлуксиз ишлашини таъминлаш, малакали кадрлар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, қарздорликни вақтида тўлаш, тармоққа ноқонуний уланишларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишларини кучайтириши лозимлиги айтилди.

Открытие Быстрицкого газового месторождения в Львовской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Тожикистонга газ экспортини тўхтатди

Бугунги кунда жойларда қарийб 4 миллион дона электр энергияси ҳисоблагичи ўрнатилиб, шундан 2 миллионтаси ягона электрон базага уланган. Йиғилишда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига йил якунигача яна 3,5 миллион дона электр ҳисоблагич ўрнатиб, 2021 йил 1 мартга қадар автоматлашган тизимни тўлиқ ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, йирик истеъмолчи ва тадбиркорлик субъектлари, тақсимлаш пункти ҳамда трансформаторларга электрон ҳисоблагичлар ўрнатиб, уларни ҳам ягона электрон базага улаш бўйича топшириқ берилди.

“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти жорий йил якунигача аҳолига 1,2 миллион дона, келгуси йилнинг биринчи ярмида яна 2,3 миллион дона замонавий газ ҳисоблагич ўрнатиши зарурлиги таъкидланди.

Бунда биринчи навбатда табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган 22 та туман ва шаҳар қамраб олинади. 4 мингдан зиёд йирик истеъмолчилар, газ қуйиш шохобчалари ва ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, 850 та иссиқхона автоматлаштирилган тизимга уланади. 

Энергетика вазирлигига ҳар бир туман, шаҳар кесимида ҳисоблагичларни етказиб бериш, ўрнатиш ва тизимга улаш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш топшириғи берилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ҳудудларда ишчи гуруҳлар тузиб, маҳалла раислари билан биргаликда аҳолига ҳисоблагичлар ўрнатишни ташкиллаштириш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш вазифаси қўйилди.

Действующие проекты в Узбекистане получат 2 миллиарда долларов от Лукойла  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон “Лукойл” билан газ сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда

“Ҳудудий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” жамиятларининг техник ходимлари ва IT мутахассисларини ушбу замонавий тизим билан ишлаш, унинг барча имкониятлари ва қулайликларидан самарали фойдаланиш бўйича малакасини ошириш кераклиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудудда ҳисоблагич ва бошқа ускуналарни таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш тизимини яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда электр энергияси ва табиий газдан дебитор қарздорликни камайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Тармоқ раҳбарлари электр энергияси ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот қилди.

Янгиликлар лентаси
0