ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон йил охирига қадар Тожикистонга суюлтирилган табиий газ етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақида Sputnik Тожикистонга қўшни республика Монополияга қарши кураш қўмитаси раиси Абдулмаджид Муминзода хабар қилди.
Мўминзода айтишига кўра, айни дамда Қозоғистон ҳам сентябр охирига қадар Тожикистонга газ етказиб беришни тўхтатган.
Тожикистон Монополияга қарши кураш қўмитаси хабарига кўра, Тожикистон табиий газни асосан Қозоғистондан сотиб олади (92,3 %) ва бироз Ўзбекистондан (7,4%). Шунингдек Россиядан ҳам истеъмолнинг 1%дан кам миқдорда табиий газ сотиб олинади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январ ойида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 2025 йилга келиб Ўзбекистон табиий газ экспортини бутунлай тўхтатади. Қазиб олинаётган барча гар республика ичида қайта ишланади, деган эди.
Шунингдек, "Ўзтрансгаза" раҳбари Улугбек Сайидов ҳам табиий газдан биринчи навбатда Республика ички бозорида юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиш афзаллигини айтиб ўтган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган мажлислардан бирида, коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда углеводородларга талаб камайиши туфайли Ўзбекистон табиий газига бўлган эҳтиёж ҳам 3 баравар камайгани қайд этилган эди.