ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистон ички бозор эҳтиёжлари учун “Лукойл” билан қишда қўшимча миқдорда газ сотиб олиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот котиби Sputnik мухбирига.
Хабарда айтилишига кўра ҳозир Ўзбекистон Энергетика вазирлиги керак бўлганда Ўзбекистон ички эҳтиёжлари учун ўзаро манфаатли нархларда “Лукойл”дан газ харид қилиш имконига эга бўлади.
“Айни дамда Биз “Лукойл” билан Ўзбекистон ички эҳтиёжлари учун Россия компанияси томонидан қазиб олинаётган газни ўзаро манфаатли нархларда харид қилиш ҳақида музокаралар олиб бормоқдамиз. Харид ҳажмини ҳозирдан айтиш қийин. Бу ҳам қазиб олиш миқдори ҳам ички бозордаги талабга боғлиқ бўлади”, - деди Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Бехзот Нарматов.
Маълум бўлишича, шу вақтга қадар “Лукойл” Ўзбекистонда қазиб олинган газни Россиянинг “Газпром” компаниясига етказиб берган, лекин дунёда углеводородларга талаб камайган вақтда Ўзбекистонда катта ҳажмда газ қазиб олиш – компания учун қимматлик қилган.
“Шу сабабли биз “Лукойл” билан газ сотиб олиш нархларини келишмоқдамиз. Қанча газ сотиб олишимиз ҳозирча маълум эмас, лекин биз ички бозорда дефицит юзага келишига йўқ қўймаймиз, иқтисод учун қанча газ керак бўлса – шунча сотиб оламиз, бу аниқ”, - деди вазир ўринбосари.
Нарматов айтишига қараганда, ҳозир “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаминот” каби Ўзбекистон нефт-газ компаниялари улкан молиявий босимга дуч келмоқда. Ғарб мамлакатларида бундай таъминот мавжуд эмас.
“Масалан Германияда табиий газ саноат фойдаланувчиларига нисбатан аҳоли учун қимматроқ. Нега деганда 1 миллиард метр куб газни 1та саноат фойдаланувчисига етказиб бериш бир миллионта хусусий уйга етказиб беришдан кўра осонроқ. Шунингдек, уларда аввал газ етказиб бериш нархи ва рентабеллик ҳисобланади, кейин шунга қараб газнинг нархи белгиланади.
Бизда эса газ нархини давлат белгилайди. Аҳоли учун газ экспортга юбориладиган газ нархига нисбатан 5-6 баравар арзон туради”, - дейди амалдор.
Нарматов айтишига кўра, келажакда Ўзбекистонда ҳам нархлар белгилашда бозор механизмларига ўтишга, ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли мувофиқ бўлган нархлар қўлланилади.