ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Алексей Навальныйни самолётдан касалхонага ётқизилиши, бошида айтилганидек, заҳарланиш билан боғлиқ эмас, деди Омск 1-чи тез тиббий ёрдам касалхонаси бош шифокори ўринбосари Анатолий Калиниченко.
Шифокор айтишига кўра, айни дамда шифокорлар "деярли тўлиқ ташхис қўйиб бўлган".
"Бизда ташҳис бор, асоратлар бор, бизда унинг жорий ҳолати бор – буларнинг барчаси биз қўйган ташхис тузилмасига тўла мос келади. Афсуски, мен уни сизга ошкор этолмайман. Ташҳис беморимизнинг рафиқаси ва укасига маълум қилинди", - дея қўшимча қилди шифокор.
Аввалроқ, вилоят шифокорлари Н.И.Пирогов номидаги НМХЦ ва академик Н.Н.Бурденко номидаги нейрохирургия НМИЦдан анестезиолог-реаниматологлар ва нейрофизиологларни таклиф қилишгани ҳақида хабар берилган эди.
Касалхонага ётқизилганидан кейин Навальныйнинг матбуот котиби Кира Ярмыш у ўпкани сунъий шамоллатиш ускунасига уланганини ва комада эканлигини айтди. Ярмыш Навальныйнинг токсик заҳарланлигини тахмин қилган. Ушбу версия ўз тасдиғини топмади. Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, шифокорлар Навальныйда инсульт, инфаркт ёки инфекцион шикастланиш белгиларини аниқламадилар.
Жума куни эрталаб Омск БСМП-1 бош шифокори Александр Мураховский Навальныйнинг аҳволи барқарор оғир деб баҳоланаётганини, тун давомида бироз яхшиланганини, аммо "барқарор эмас"лигини маълум қилди.
Омскда реанимацияда ётган Алексей Навальныйнинг транспортировкаси ҳозирча мақсадга мувофиқ эмас ва хавфли, бу шифокорлар консилиумининг фикри, бу ҳақда журналистларга Омск шаҳридаги БСМП-1 бош шифокори ўринбосари Анатолий Калиниченко маълум қилди.
АҚШ сиёсатчилари ҳам россиялик жамоат арбоби Алексей Навальныйнинг эхтимолий заҳарланиши ҳақидаги маълумотдан жуда хавотирда. Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам АҚШ Алексей Навальныйнинг касалхонага ётқизилиши билан боғлиқ вазиятни кузатаётганини айтди.
Париж ва Берлин Омскда реанимацияга ётқизилган блогер Алексей Навальныйга тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтдилар.
"Жаноб Навальныйга келсак, биз вазиятдан жуда ташвишдамиз ва қайғудамиз", - деди Макрон.
Унинг қўшимча қилишича, Франция ҳукумати блоггер билан боғлиқ воқеани тергови борасида ҳушёр бўлади. Макрон Навальныйнинг сақлаб қолишларига умид билдирди.
Германия канцлери Ангела Меркель Навальныйнинг касалхонага ётқизилгани ва унинг "ташвишли" ҳолатидан ҳайратда қолганини айтди.
"Умид қиламан ва унинг соғайиб кетишини тилаб қоламан. Ва агар улар буни хоҳласалар - менимча, бу Франция ва Германияга ҳам тегишли - биз ҳар қандай тиббий ёрдамни, шунингдек, Германия шифохоналарини ҳам тақдим этишга тайёрмиз, аммо хоҳиш (бундай ёрдамга) у ерда (Россияда) билдирилиши керак", - дея таъкидлади у.
Алексей Навальныйнинг даволовчи врачи Анастасия Василева Россия ҳукуматидан уни Европа токсикологик марказига олиб борилишида ёрдам беришини сўради.
Аввалроқ, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков "агар Навальныйнинг чет элда даволанишига эҳтиёж бўлса, бундай мурожаатлар тез кўриб чиқилишини" айтган эди.
Германиянинг Bild газетаси жума куни кечқурун Германиянинг Нюрнберг аеропортидан тиббий самолёт учгани ҳақида хабар берган эди. Нашр Навальный Берлиндаги "Шарите" клиникасига олиб борилиши режалаштиришаётганини тахмин қилмоқда. FlightRadar сайтига кўра, самолёт Омск аэропортига маҳаллий вақт билан 12.10 (Москва вақти билан 09.10)да қўнган, ҳаво порти унинг келганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Навальный Томскдан Москвага учаётган самолёт, блоггер ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли шошилинч Омскка қўнди. У 1-чи тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилди, вилоят ССВ бемор реанимацияда эканлигини маълум қилди.