Ўзбекистонликлар Навальнийга муносиб жавоб қайтаришди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Акциянинг энг ёш иштирокчилари Пушкиннинг машҳур шеърларини ёддан ўқиб беришди, катта ёшлилар эса Навальний ва Собчакни Ўзбекистонга келишга ва ўз билимсизликларини ҳаммага намойиш этмасликка чақиришди

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистонликлар Навальнийнинг Ксения Собчакка берган интервьюсида бу ерда ҳеч ким Пушкинни танимайди деган сўзларига жавоб қайтаришди.

"Фейсбук"даги ўзбек гуруҳида ўзбекистонликлар машҳур рус шоирининг ижоди билан ҳамма — каттаю кичик таниш эканлигини исботловчи видеоёзувлар жойлаштирилди.

Акциянинг энг ёш иштирокчилари Пушкиннинг машҳур шеърларини ёддан ўқиб беришди, катта ёшлилар эса Навальний ва Собчакни Ўзбекистонга келишга ва ўз билимсизликларини ҳаммага намойиш этмасликка чақиришди.

Видеоёзув муаллифларидан бири Тошкентда Пушкин кўчаси, Пушкин майдони, шоирга атаб қўйилган ҳайкал, унинг номи билан аталувчи метро бекати борлигини эслатиб қўйди.

— Сизларнинг суҳбатингиздан тушунишимча, Ксения, Қозонга етиб келганингиздан сўнг сиз учун дунё тугайди. Сиз ноҳақсиз. Алексей Навальний, Ўзбекистонда Пушкинни билишмайди, деганингиз учун сиз ҳам ноҳақсиз, — дейди фойдаланувчи.

— Келинг, меҳмон бўлинг, одамлар қандай яшаётганлигини кўринг, маданиятимиз билан танишинг, маънавий оламингизни сал бўлса ҳам бойитинг. Ўзбекистонда Пушкинни билишмайди дея ўз саводсизлигингизни кўз-кўз қилманг. Биз Пушкинни ҳам, Блокни ҳам, Есенин ва Маяковскийни ҳам, Лермонтов ва Грибоедовни, Гоголни ҳам, ҳаммани биламиз. Сизлар эса биз ҳақимизда ҳеч нарсани билмасликларингизни исботладингиз, — дейди муаллиф мурожаати сўнгида.

Эслатиб ўтамиз, россиялик мухолифатчи Алексей Навальний "Дождь" телеканалида Ксения Собчак билан суҳбатида ўзбекистонликлар Пушкинни танимасликларини иддао қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0