Россия ва Хитой доллардан юз ўгирмоқда

© AP Photo / Kin CheungАмериканский длллар и юань
Американский длллар и юань - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва ва Пекин Америка валютасидан воз кечиш томон ҳаракатланмоқда. Россия ва Хитой ўртасидаги савдо операциялари ҳисоб-китобларида долларнинг улуши минимал даражада, миллий валюталарнинг улуши эса максимал даражада.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik, Наталья Дембинская. Москва ва Пекин Америка валютасидан воз кечиш томон ҳаракатланмоқда. Россия ва Хитой ўртасидаги савдо операциялари ҳисоб-китобларида долларнинг улуши минимал даражада, миллий валюталарнинг улуши эса максимал даражада. Иқтисодчилар, ҳаммаси охир-оқибат Америка валютасига умуман ўрин бўлмаган "молиявий иттифоқ" билан якунланишига ишонишмоқда. Бундан ташқари, инвесторлар асосий захира валютасини тарк этиб, олтинга ўтмоқдалар.

Евро ва юань

Биринчи чоракда Россия ва Хитой ўртасидаги савдо операциялари бўйича ҳисоб-китобларда доллар улуши тарихда биринчи марта 50% дан тушиб кетди - 46% гача. Евро улуши ҳозирда 30 фоизни, миллий валюталар - рубл ва юан 24 фоизни ташкил этади. Бу каби силжиш Россия иқтисодиётини "долларсизлантириш" ва уни АҚШнинг янги санкциялари таҳдидига қарши туриш стратегиясининг бир қисмидир.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Хитой вакцинаси йил охирида сотувга чиқарилади

Сўнгги йилларда Москва ва Пекин долларни мунтазам равишда икки томонлама савдодан чиқариб ташламоқда. 2014 йилда томонлар 150 миллиард юань (24,5 миллиард доллар) миқдоридаги уч йиллик своп-битимини имзоладилар, ушбу битим миллий валюталарни очиқ бозорда харид қилмасдан туриб ўзаро сотиб олиш имкониятини яратди.

2015 йилда битимларнинг деярли 90 фоизи долларда амалга оширилди. Аммо 2019 йилга келиб - 51%ни ташкил этди. Россиянинг нефт гиганти “Роснефт” эса барча экспорт шартномаларини еврога айлантирди.

Nikkei Asian Review таъкидлашича, Россия-Хитой "долларсизланиши" Америка валютасини умуман жалб қилмасдан "молиявий иттифоқ" тузишга олиб келадиган "ютуқ палласига" яқинлашмоқда.

Федерал заҳира тизими босмахонаси

Россия ва Хитойнинг кучайиши долларга бўлган талабнинг пасайишининг асосий сабабларидан биридир, аммо ягона эмасдир. Етакчи инвестицион банклар таъкидлашича, Федерал заҳира тизимининг (ФЗТ) ўзи  Америка валютасига чуқур қазимоқда.

Города мира. Шанхай - Sputnik Ўзбекистон
"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун регулятор ставкани нолгача туширди ва босмахонани ишга туширди. Коронавирус инқирози бошланганидан бери ФЗТ бозорларга қарийб 6 триллион долларни чиқариб юборди. Молиячилар "тарихий тажриба" ҳақида гапиришмоқда: мамлакатни хеч нарса билан таъминланмаган пулларга тўлдириш билан банд босмахона, тўла қувват билан ишламоқда. Ва бу долларни аста-секин яксон қилмоқда.

Америка валютасининг индекси барқарор пасайиб бормоқда, давлат облигацияларининг даромадлилиги эса тушиб кетмоқда. Апрел ойидан бери доллар олти асосий валютанинг саватига нисбатан ўн фоиз йўқотди, бу кўрсаткич бундай паст даражага оҳирги марта 2018 йил май ойида тушган.

Американинг энг йирик банкларидан бири Goldman Sachs, босмаҳона ФЗТ балансини 2,8 триллионга “ишириб” юборганини ҳисоблаб чиқди. Инвесторлар  доллар активларидан чиқиб, олтинга ўтмоқдалар. Ва бу давлат облигациялари учун ўта паст ставкалар фонида рўй бермоқда: ғазначилик қимматли қоғозлари даромади нолга тенг.

"ФЗТ бир неча ой ичида тўрт триллион доллардан ошиқ маблағни босиб чиқарди - бу олдинги 11 йилгига қараганда кўпроқ, - деб эслатади молиявий мутахассис ва инвестор Ян Марчинский. Реакция ҳам шунга яраша: ҳеч нарса билан таъминланмаган валюта сотилмоқда, доллар арзонлашмоқда".

Учдан бир қисмига қадрсизланиб кетади

Халқаро валюта жамғармаси ҳам август ойидаги ҳисоботида хатарлар ҳақида огоҳлантирди. Инқироз билан курашиш учун чоп этилган триллионлаб долларлар ва жуда паст ставкалар захира валютасига зарар етказмоқда: инвесторлар АҚШ ҳукумати қарз қоғозларидан қочишмоқда.

Доллары США. - Sputnik Ўзбекистон
Доллар учун гильотина қаерда тайёрланмоқда ва у қачон ишга тушади

Халқаро валюта жамғармаси директорининг собиқ ўринбосари Жу Миннинг фикрига кўра, конгресснинг камида бир триллионлик янги молиявий ёрдам пакети, ҳақиқий инқирозни келтириб чиқариши мумкин.

"Биз келажакда курс аста-секин 30 фоизга пасайиб кетиши ҳақида ташвишланмасдан, аслида доллар инвесторлар ишончини йўқотишига олиб келадиган бир лаҳзали ҳодиса ёки портиллаш содир бўлиши ҳақида хавотирланишимиз керак", - деди Жу Мин. Унинг тушунтиришича, "портлаш", қарз юки юқори бўлган йирик компаниялар банкротга учрашни бошлаганида рўй бериши мумкин. 2008 йил молиявий инқирозидан кейин корпоратив сектор анча заифлашган, паст ставкалар эса унга қарз олишни кескин оширишга имкон берди.

Ниҳоят, Америка иқтисоди узра федерал ҳукуматнинг 26 триллион долларлик қарзи осилиб турмоқда, ва Швейцариянинг UBS банкида таъкидлашларича, бу охир-оқибат долларга қаттиқ зарба беради.

"Узоқ муддатли истиқболда ҳукумат қарзи ошиши АҚШ валютасига таъсир кўрсатиши тайин", - дейди UBS WealthManagement стратеги Томас Флури.

Morgan Stanley инвестицион банкининг Осиё бўлими собиқ раҳбари Стивен Роучнинг сўзларига кўра, доллар "ҳаддан ташқари имтиёзлардан" фойдаланмоқда, аммо унинг даври тугамоқда. Молиячининг башоратига кўра, 2021 йилда Америка валютаси учдан бир қисмига қадрсизланиши мумкин. Бунга АҚШнинг асосий савдо шерикларининг инқироздан муваффақиятли чиқиши фонида аҳоли жамғармаларининг кескин камайиши ва давлат қарзининг ошиши олиб келади.

Янгиликлар лентаси
0