"Ўз айбини ҳис қилармикан?" Хитой Помпеони "телбаларча ёлғон"да айблади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГорода мира. Шанхай
Города мира. Шанхай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. ХҲР ТИВ вакили Чжао Лицзянь АҚШ давлат котиби Майк Помпеони "сиёсий вирус"ни, ёлғонни тарқатишда ва далилларни бузиб кўрсатишда айблади, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, америкалик дипломат ўзининг Чехия Республикасига ташрифи чоғида, Хитой ҳамма жойда бизнесни назорат қилишга интилаётгани ва демократияга Россиядан кўра янада кўпроқ таҳдид солаётганини айтди.

"Совуқ уруш ғоялари ва ўзининг шахсий манфаатларини ҳисобга олиб, Помпео Хитой Коммунистик партиясини, шунингдек, ХҲРнинг ички ва ташқи сиёсатини қайта-қайта асоссиз равишда танқид қилмоқда. Хитой бу борада бир неча бор ўзининг қатъий позициясини билдирган", - деди Чжао Лицзянь.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Помпео қаерга бормасин, ўзи билан "сиёсий вирус" ва "дезинформация"ни олиб юриб, тарқатади. Помпео ва унга ўхшаганлар "халқаро ҳамжамиятни аксил-хитой ва аксил-коммунизм аравасига боғлаб қўйишга" уринмоқдалар, аммо бундай уринишлар муваффақият қозонмайди, деди Лицзянь.

""Фурсатдан фойдаланиб, ОАВдан шу нарсани сўрамоқчи эдим, жаноб Помпеодан қизиқиб кўрингизлар, у кун ора ёлғонни такрорлаб, далилларни рад этиб ёки бузиб кўрсатганида айбдорлик ҳиссини туймасмикин?", - деди дипломат.

Янгиликлар лентаси
0