Хитой вакцинаси йил охирида сотувга чиқарилади

© РФПИ и Центр имени Гамалеи / Медиабанкка ўтишПервая в мире вакцина от коронавируса
Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда COVID-19 га қарши вакцина синовнинг 3-босқичи бошланди. Мутахассислар айтишга қараганда вакцина 97 % ҳимоя кафолатини беради ва йил охирига қадар тайёр бўлади.

ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Хитойнинг Sinopharm компанияси коронавирус вакцинасини синовининг учинчи босқичини ўтказмоқда. Вакцина сотувга шу йил охирида чиқарилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости компания директорлар кенгаши раиси Лю Цзинчжэньга асосан. 

Sinopharm БААда фаол бўлмаган COVID-19 вакцинасини халқаро клиник тадқиқотларининг учинчи босқичини бошлади. Хитой вакцинасининг бозорга чиқарилиши 2020 йил декабр охирига кутилмоқда.

"Битта укол сизга 97% ҳимоя кафолатини беради, антитаначалар секин ишлаб чиқилади, оддий ҳолатда, ярим ой давомида COVID-19га қарши туриш учун зарур бўлган даражада ишлаб чиқилади. Агар иккита укол қилинса, ҳимоя кафолати 100 фоизни ташкил этади", - Лю Цзинчжэннинг бу сўзларини "Чжунго ван"нашри келтиради.

Биринчи ва иккинчи эмлаш орасидаги танаффус 28 кунни ташкил этади, аммо алоҳида ҳолатларда бирданига иккала уколни ҳам, бирини ўнг билакка, иккинчиси чапга бериш мумкин.

Вакцина ишлаб чиқувчилари унинг нархи юқори бўлмайди деб ҳисоблашади. "Иккита уқол - 1 минг юан (тахминан 144 доллар) атрофида", - деди Лю Цзинчжэнь.

Компания таҳминларига кўра, Пекин биологик дори воситалари  илмий-тадқиқот институти йилига 120 миллион доза вакцина ишлаб чиқара олади. Ухань эса  - йилига 100 миллион дозагача.

Ҳаммани оммавий равишда эмлаш шарт эмас, дейди Sinopharm раҳбари - вакцина фақатгина аҳоли зичлиги юқори бўлган шаҳарларда керак.

Янгиликлар лентаси
0