ТОШКЕНТ, 13 июл - Sputnik. Хитой, АҚШ сенаторлари ва конгрессменларига қарши жазо чораларини киритмоқда бу ҳақида ХХР ТИВ расмий вакили Хуа Чуньин хонимга асосоланиб РИА Новоости хабар бермоқда.
Аввалроқ АҚШ Хорижий активларни бошқариш бошқармаси Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг (СУАР) жамоат хавфсизлиги бошқармасига нисбатан инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун санкциялар жорий этган эди. Чекловлар АҚШда қабул қилинган “Глобал Магнитский” қонуни асосида кучга кирди. Ҳужжат инсон ҳуқуқларининг бузилиши муносабати билан санкциялар киритилишини назарда тутади.
Чекловлар Хитой амалдорларига, хусусан, Марказий Комитет Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном вилояти партия қўмитаси котиби Чэнь Цюаньго, хавфсизлик бошқармаси партия котиби Хо Люцзюнь, СУАР ҳукумати раисининг ўринбосари Ван Миншань ва вилоятнинг партия раҳбарларидан бири Чу Хайлуньларга таъсир қилди. Рўйхатдаги шахсларнинг АҚШнинг юрисдикциясига кирувчи активлари ва ташкилотлари фаолияти музлатиб қўйилди, шунингдек, амалдорлар билан бизнес алоқалар ва уларнинг АҚШга кириши тақиқланди.
“АҚШнинг ушбу ноқонуний ҳаракатларига жавобан, Хитой бугун АҚШ Конгрессининг Хитой ишлари бўйича қўмитасига, АҚШ Давлат департаменти Халқаро диний эркинликлар бўйича элчиси Сэм Браунбекка, сенаторлар Марко Рубио ва Тед Крузга, шунингдек конгрессмен Крис Смитга қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди”, - деб Хитой расмий вакилининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, ХХР АҚШнинг Хитой ички ишларига аралашишига ва халқаро муносабатларнинг асосий принципларини бузишига қатъий норозилигини билдиради.
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойда уйғурлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида қонунни имзолади, у хитойлик амалдорларга қарши санкциялар жорий қилинишини назарда тутади.
“2020 йилги, уйғурлар ҳуқуқларига нисбатан сиёсат тўғрисидаги қонун” Хитойнинг Шинжон минтақасидаги баъзи этник мусулмон озчиликларнинг инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишини қоралайди ва (бир қатор) бошқа мақсадларни, шу қаторда айрим чет элликларга нисбатан санкцияларни қўллаш ваколатларини ҳам ўз ичига олади”, - дейилади Оқ уй баёнотида.
Май ойида ХХР Шинжон-Уйғур автоном вилоятида уйғурларга ва бошқа мусулмонларга зулм ўтказишда хитойлик амалдорларга чекловлар қўйишга имкон берувчи ҳужжат Конгресснинг ҳар иккала палатаси томонидан маъқулланди.
Аввалроқ Sputnik радиоси Трамп Хитой расмийларига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.