АҚШ уйғурлар сиёсати билан боғлиқ Хитой амалдорларига қарши санкциялар киритади

© AFP 2023 / BRENDAN SMIALOWSKIВстреча лидеров США и Китая Дональда Трампа и Си Цзиньпиня в рамках саммита G20 (29 июня 2019). Осака
Встреча лидеров США и Китая Дональда Трампа и Си Цзиньпиня в рамках саммита G20 (29 июня 2019). Осака - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғарб мамлакатлари ва турли гуманитар ташкилотлар расмий Пекиннинг Шинжоннинг мусулмон аҳолисига нисбатан тайзиқларини доимий танқид қилиб келишади.

ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ маъмуриятига хитойлик амалдорларга нисбатан санкцияларни қўллашга имкон берадиган уйғурлар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар беради РИА Новости Оқ уй матбуот хизматига таяниб.

“Уйғурларнинг ҳуқуқларига оид сиёсат тўғрисидаги” 2020 йилдаги қонун” Хитойнинг Шинжон минтақасидаги баъзи этник мусулмон озчиликларнинг инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилишини қоралайди ва бошқа мақсадларни, шу қаторда айрим чет эл фуқароларига нисбатан санкцияларни қўллаш ваколатларини ҳам назарда тутади", - дейилади Америка маъмурияти баёнотида.

Май ойида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида уйғурларга ва бошқа мусулмонларга зулм ўтказишда хитойлик амалдорларга чекловлар қўйишга имкон берадиган ҳужжат Конгресснинг иккала палатасида ҳам маъқулланди.

Ғарб мамлакатлари ва турли хил гуманитар ташкилотлар кўпинча расмий Пекиннинг Шинжоннинг мусулмон аҳолисига нисбатан ҳаракатларини танқид қилишади, бунга жавобан Хитой расмийлари уйғурлар "қайта тарбиялаш марказларида" ўзларига иш топишда янги кўникмалар ва радикал фундаментализм таъсиридан ҳимояни олишади деб жавоб беради.

Аввалроқ Sputnik  радиоси давлат котиби Майк Помпео Хитойни Huawei орқали Британияга "босим ўтказишда" айблаганини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0