Самарқандда туғилган сиам эгизакларидан оиласи воз кечди - ОАВ

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишРабота роддома
Работа роддома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ота-она тиббиёт имкониятларига шубҳа билан қараган. Оиланинг катталари ҳатто эскича урф-одатлар ва фолбиннинг башоратларига ишониб, боланинг дунёга келишини кутган.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Самарқанд вилоятида дунёга келган икки бошли чақалоқдан оиласи воз кечди, деб хабар берди "Севимли" телеканали.

Работа роддома - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда икки бошли чақалоқ дунёга келди – видео

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Дилшод Раҳмоновнинг маълум қилишича, она ҳомиладорлигининг 16 ва 21 ҳафталигида скрининг текширувидан ўтказилган. Ўшанда болада туғма нуқсонлар борлиги ҳақида айтилган.

Эгизакларнинг бобоси билан ўтказилган телефон суҳбатида у чақалоқларни оиласига қабул қила олмаслигини айтган.

"Қаерга олиб кетамиз уни? Ҳозир давлением чиқиб, ўлишим керак. Унинг қанча яшашини ҳам билмаймиз. Бир мартага адашдим, келинни қийнаб болани олдириб ташламадим. Яхши бола туғилади деб ўйладим", — дейди боланинг бобоси.

Шифокорларнинг айтишича, чақалоқнинг аҳволи оғир. Она ҳозирда жонлантириш бўлимидан чиққан.

Тез тиббий ёрдам машинаси, Ҳиндистон - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонда бир бошли сиам эгизаклари дунёга келди

Маълумотларга кўра, ҳомиладор аёл скринингдан ўтказилганида шифокорлар ҳомиланинг ногиронлигини айтишган. Уни дунёга келтириш ҳам она, ҳам чақалоқ ҳаёти учун хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирилган. Аёл ва унинг қайнонаси ҳомилани тўхтатишга рози бўлган ва бу борада тилхат ёзиб ҳам берган. Бироқ улар бу ишни амалга оширмаган.

Туман тиббиёт бирлашмаси Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, онанинг ўзи ҳомилани тўхтатишга рози бўлган. "Қайнотаси томонидан рухсат бўлмагани сабаб ҳомила 7 ойликкача етиб келди. Шунда ҳам тўхтатилсин дейилганида улар кўнмаган", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ота-она тиббиёт имкониятларига шубҳа билан қараган. Оиланинг катталари ҳатто эскича урф-одатлар ва фолбиннинг башоратларига ишониб, боланинг дунёга келишини кутган.

Янгиликлар лентаси
0