ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Замон” информацион таҳлилий дастурида маълум қилинди.
Сиам эгизакларининг дицефал турига мансуб бўлган қизлар вилоят перинатал марказида 27 июнь куни кесарча кесиш усули билан дунёга келтирилган. Уларнинг танаси битта, бир жуфтдан қўл ва оёғи бор, юраги ўпкаси, ошқозони ва бачадони иккитадан. Дунёга келган вақтида унинг вазни 4,6 килограммни, бўйи 48 сантиметрни ташкил этган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
29 июнь куни чақалоқ Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ўтказилган.
Чақалоқда нафас ва юрак етишмовчилиги бор. Бола доимий намланган ва илитилган кислород билан нафас олмоқда. Чақалоқнинг аҳволи оғир.
Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасида қилинган скринингда ҳомиланинг нуқсони борлигидан ота-онаси хабар топган.