ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ҳиндистоннинг шарқий қисмида, Ғужарот штатида бир бошли сиам эгизаклари дунёга келди, деб хабар қилмоқда The Daily Mail нашри. РИА Новости хабарига кўра.
Нашр берган маълумотга кўра, дунёга келган чақалоқлар атиги олти дақиқа ҳаёт кечирган.
Ражкат шифохонасида фаолият юритувчи доктор Киртан Вияснинг сўзларига кўра, у бу воқеа мана шундай қайғули якун топиши ҳақида чақалоқларнинг ота-онасини огоҳлантирган. "Чунки, кейинчалик болакайлар миясини ажратиш бўйича жарроҳлик операциясини амалга ошўиришнинг иложи йўқ эди", дейди у.
Heartbreaking! Siamese twins born with one head die instantly (photos) https://t.co/YitA5XlioA pic.twitter.com/TL0QW0lJsE
— Naij.com (@naijcom) 26 апреля 2016 г.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бу жуда ноёб ҳодиса, у миллиондан битта инсонда учраши мумкин. Шифокор шунингдек, бу каби аномалиялар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида аниқланиши ҳақида айтиб ўтди. Эгизаклар онаси эса ультратовушли диагностикани фақатгина ҳомиладорликнинг еттинчи ойида амалга оширган эди.
Нашр берган хабарга кўра, сиам эгизаклари ота-онаси ўз боласи танасини тадқиқотлар ўтказиши учун Ҳиндистон давлат тиббиёт коллежига тақдим этишга қарор қилишган.
Сиам эгизаклари бир ҳужайрали эгизаклар бўлиб, ҳомила вақтида бир-биридан тўлиқ ажралмай қолади ва умумий тана ёки ички аъзоларга эга бўлади. Бу ҳолат икки юз минг ҳомиладор аёлдан биттасида учрайди. Сиам эгизакларининг тенг ярми ўлик ҳолатда туғилади.